Kirish kimyoviy elementlar er po’stida sof xolatda deyarlik uchramaydi, ular doimiy tarkibga EGA bo’lgan kimyoviy birikmalar xosil qiladi


Минералларнинг морфологик хусусиятлари



Yüklə 1,51 Mb.
səhifə9/65
tarix16.06.2023
ölçüsü1,51 Mb.
#131378
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   65
амалиёт

Минералларнинг морфологик хусусиятлари. Табиатда қаттиқ минераллар асосан нотўғри шакллардаги доналар ҳолида тарқалган бўлиб, шакли ва ўлчамига боғлиқ бўлмасдан ички кристалл тузилишга эга бўлади.
Кристалларнинг кўриниши. Фазодаги ҳар қандай тана уч ўлчамга эгалигидан келиб чиққан ҳолда турли кристалл ва кристалл доналар шакллари орасида биз биринчи навбатда уларнинг қуйидаги асосий туркумларини ажратишимиз лозим.
1. Изометрик шакллар, яъни турли йўналишларда бир хил ривожланган кристаллар (11-расм). Бунга мисол тариқасида магнетит октаэдрини, пирит кубини ва б. кўрсатиш мумкин.


11-расм. Демонтоиднинг изометрик кристаллари.

2. Бир йўналишда чўзилган шакллар, яъни призматик, устунсимон, қаламчали, игнасимон, толали ҳосилалар (12-расм).
3. Икки йўналишда чўзилган шакллар. Учинчиси қисқа бўлганда. Бунга таблеткасимон, пластинкали, варақсимон ва тангачасимон кристалларни киритиш мумкин (13-расм).


12-расм. Бир йўналишда чўзилган антимонит кристаллари.


13-расм. Икки йўналишда чўзилган исланд шпати крсталли.



Кристалларнинг қўшалоқлари. Қўшалоқ деб бир минерал икки кристаллининг бирга ўсганлигига айтилади. Қўшалоқларнинг ҳосил бўлиши эритмада вужудга келган кристаллчаларнинг ўсиши вақтида бир-бирига туташиши ва механик таъсири ва кристалл моддаларнинг полиморф ўзгариши туфайли келиб чиқади (14-расм).


14-расм. Гипс кристалларининг қўшолоқлари.
Кристалл томонларининг скульптураси. Кристалларнинг томонлари идеал текислик эмас. Уларни қайтган нурда кузатганда деярли ҳар доим у - ёки бу дефектлар: юзасининг нотекислиги, чизиқчалар мавжудлиги, эриш излари ва бошқаларни кузатиш мумкин. Улар, эҳтимол, кристалларнинг нотекис ўсиш тезлиги ёки қолдиқ эритмада компонентлар концентрациясининг ўзгариши туфайли қисман эриши, ҳарорат ўзгариши, баъзан кристалларда механик бузилишлар ва б. орқали вужудга келиши мумкин.


Yüklə 1,51 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   65




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©www.azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin