Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил



Yüklə 1,21 Mb.
Pdf görüntüsü
səhifə8/11
tarix19.11.2019
ölçüsü1,21 Mb.
#29612
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
6.3 Zamonaviy o'zbek leksikografiyasi va terminologiyasi


                                             Фойдаланилган адабиётлар  

 

           1.  Бегматов  Э.  Ҳозирги  ўзбек  адабий  тилининг  лексик  қатлами.  -



Тошкент: Фан, 1988.  

           2.  БектемировҲ.,  Бегматов  Э.  Мустақиллик  даври  атамалари.  Тошкент: 

Фан, 2002. 

           3. 

Дадабаев 

Х.А. 


Общественно-политическая 

и 

социально-



экономическая терминология в   тюркоязычных письменных памятниках ХI-ХIV 

вв. -Ташкент: Ёзувчи, 1991.              

           4.  Даниленко  В.П.    Русская  терминология.  Опыт  лингвистического 

описания.- М.: Наука, 1977.  

         5.  Дониёров  Р.  Ўзбек  тили  техник  терминологиясининг  айрим 


 

68

 



масалалари. Тошкент: Фан, 1977.  

 

3- амалий машғулот:           



Терминларнинг ясалиши:  терминологик луғатлар. 

Ишдан мақсад: Ўзбек тили терминологик тизимининг морфологик, синтактик 

ва  семантик  усуллар  ҳисобига  бойиши  ва  кенгайиши  бўйича  асосий 

кўникмаларни  такрорлаш.  Умумадабий  сўзларнинг  терминологик  лексика 

тизимига  кўчиши,  умумадабий  лексиканинг  маъновий  ўзгаришлар  боис 

терминлар  сафига  ўтиши,  сўз-от  ва  термин-отнинг  турли  денотатларни 

ифодалаши билан фарқланиши борасида кўникмага эга бўлиш. 



Масаланинг  қўйилиши:  Ушбу  амалий  иш  давомида  тингловчи 

қуйидагиларни бажариши лозим

- умумистеъмолга хос лексиканинг терминлашувига мисоллар келтириши 

-    терминология  тизимига  кўчган  умумадабий  сўзларни  терминологик 

луғатлар ёрдамида талқин қилиши 

-  бирламчи  маъносини  йўқотиб,  якка  маъноли  илмий  терминга  айланган 

сўзларни изоҳлаши  

-  ўтган  асрнинг  иккинчи  ярмида  тузилган  терминологик  луғатларда 

келтирилган сиёсий терминларни бугунчи кун нуқтаи назаридан талқин қилиши 

- муайян луғатнинг тузилиш принципларига баҳо бериши 

- луғатларда сининим терминларнинг берилишига муносабат билдириши 

- терминлогик луғатларда берилган терминларнинг этимологиясини изоҳлаши 

- истиқлол даври соҳа терминологик луғатлардан хабардор бўлиши.  

 

Ишни бажариш учун намуна. 



1-вазифа. 

Терминларнинг  морфологик,  синтактик,  семантик  усуллар  билан 

ясалиши.  

  

           Терминологиянинг  шаклланиш  ва  тараққий  этиш  жараёни  тилга  хос 



сўз  ясалиши  қонуниятлари  ҳамда  тилнинг  лексикаси  асосида  содир  бўлади. 

Умумистеъмолга  оид  лексиканинг  терминлашуви  воқеаси  тарихий  ҳисобланади. 

Бу  ҳодиса  тил  ва  терминология  орасидаги  икки  томонлама  муносабатни 

кўрсатади.  Мазкур  жараён  шунингдек,  умумадабий  лексика  ва  терминологик 

лексика ўртасидаги жипс алоқаларда яққол намоён бўлади. 

    Умумадабий  сўзлар  сўзлашув  тили,  диалектлар,  лаҳжалар  ва  социал 

жаргонларнинг  лексик  бойлиги  ва  меъёрини  ташкил  қилади.  Айни  замонда, 

умумхалқ  сўзлари  ҳар  қандай  миллий  тил  терминологиясини  ҳамиша  тўлдириб, 

кенгайтириб борувчи манбалардан бири тарзида эътироф этилади. 

      Умумадабий  сўзларнинг  терминологик  лексика  тизимига  кўчиши 

(транстерминлашув)нинг икки тури мавжудлиги аниқланган . 

1. Терминологияга кўчган умумадабий лексик бирликларнинг маълум қисми ўз 

маъносини  сақлаб  қолган  ҳолда  ишлатилади:  илдиз  («корень»),  сув  («вода»), 


 

69

 



шамол    («ветер»),  денгиз  («море»),  дарё  («река»),  ой  («луна»),  қуёш  («солнце»), 

буғдой  («пшеница»),  тол  («ива»),  узум  («виноград»),    шимол  («север»),  жануб 

(«юг»),  ер  («земля»),  айғир  («жеребец»),  балиқ  («рыба»)  ва  ҳ.к.  Бу  ўта  кенг 

қамровли  лексика  қатлами  бўлиб,  мавзу  жиҳатдан  жамият,  инсон,  табиат, 

ҳайвонот  ва  ўсимлик  дунёси  билан  мустаҳкам  алоқага  кирган.  Қайд  этилган 

сўзлар  кенг  умумадабий  ҳамда  ўз  навбатида,  тор  махсус  соҳага  тааллуқлидир. 

Мазкур  сўзларнинг  ифодаланувчиси  ва  ифодаловчиси  турли  соҳаларда  мос 

тушади,  аммо  улар  маъно  объекти,  ахборот  кўлами,  мазмун-маъно  тури  билан 

фарқланади. 

2. Умумадабий  лексиканинг  бошқа  бўлаги  юз  берган  маъновий  ўзгариш 

оқибатида  терминлар  сафига  ўтади.  Қоидага  кўра  умумадабий  тилдан  

терминологик тизимга олинган сўзлар муайян илмий тушунчани ифодалаш учун 

хосланади, илмий термин мақомига эга бўлади.  

 Масалан, 

ўзбек  тили  техник  терминологияси  тизимида  деталлар, 

механизмлар,  машина  қисмлари  ҳамда  турли  буюм-асбобларни  англатиш  учун 

хосланган кўз, оёқ, қадам, бармоқ, қўлтиқ, тўсиқ,  қобирға, оғиз, тирноқ, қулоқ, 



пичоқ,  қути,  тароқ,  қозон,  қошиқ,  бармоқ,  панжа,  мушт  сингари  сўзлар  талай 

миқдорни  ташкил  қилади.  Илмий  матнларда  бу  сўзлар  ўзларининг  бирламчи  

(денотатив) маъносини йўқотиб, якка маъноли илмий терминга айланади.  

   Ушбу  махсус  тушунчаларни  аташ  усули  анъанавий,  объектив  ҳамда  жуда 

сермаҳсул ҳисобланади. 

        Янги терминларни ҳосил қилиш ҳисобига мавжуд эҳтиёжларни қондириш 

мушкул кечган ҳолларда мажбурий чора сифатида тил луғат фондидаги сўзларга 

мурожаат  этилади.  Мазкур  гуруҳга  тегишли  сўз-от  ва  термин-отлар  ҳар  хил 

денотатларни ифодалаши билан ўзаро фарқ қилади. Баъзи бир лексик бирликлар 

мисолида махсус маънонинг шаклланиш жараёнини кузатиш мумкин. 

        Маҳмуд Кошғарийнинг “Девону луғотит турк” асарида чанақ сўзи 1) ўйиб 

ясалган    кичик  ҳажмдаги  ёғоч  идиш;  2)  коса,  товоқ,  лаганча  маъноларида 

қўлланаган. Бу лексема эски ўзбек адабий тилида “ ҳайвонлар сув ичадиган идиш” 

маъносини  англатган.  Фаннинг  кейинги  ривожи  босқичлари  даврида 

кузатилаётган сўз тиббиёт терминологияси тизимига махсус маънони ифодаловчи 

термин сифатида кирган ҳамда “тос суяги, думғаза суяги” ва “косасимон ўйиқли 

суяк” маъноларини ифодалашга йўналтирилган . 

       Юқорида  қайд  этилган  вазиятда  ҳозирги  ўзбек  адабий  тилида  ўзининг 

дастлабки маъносини йўқотган умумистеъмол сўз маъносидан метафорик  кўчим 

асосида  махсус  терминнинг  ясалиш  жараёни  яққол  намоён  бўлади.  Чунончи, 



чаноқ  тиббий  термини  қуйидаги    синтагматик  бирикмалар  таркибида  фаол 

қўлланиши  билан  диққатни  тортади:  катта  чаноқ  («таз  большой»),  болалар 



чаноғи («таз детский»), инфантил чаноқ («таз инфантильный»),  кичик чаноқ («таз 

малый»),  карлик  чаноқ  («таз  карликовый»),  ясси  чаноқ  («таз  плоский»),  ёрилган 



чаноқ («таз разщепленный»), кенг чаноқ («таз широкий»), тор чаноқ («таз узкий») 

ва ҳ.к.  

    Қорахонийлар  даври  эски  туркий  тилга  соф  туркийча  куч  лексемасининг 

синоними  сифатида  араб  тилидан  ўзлашган  қувват  сўзи  мавҳум  “куч,  қудрат, 

мадор”  маъносини  ифодалаш  учун  кириб  келган.  Ҳозирги  ўзбек  адабий  тилида 


 

70

 



ушбу  ўзлашма  умум  томонидан  қўлланувчи  сўз  сифатида  нафақат  ўз  ўрнини 

мустаҳкам  сақлаб  қолишга  эришган,  балки  физика  фани  соҳасида  “энергия, 

қувват”  маъносини  англатувчи  термин  тарзида  ҳам  кенг  ишлатилади.    Асл 

туркийча  куч  сўзига  келсак,  у      кўлам  чегалари  кенг  кўпмаъноли  сўз  сифатида 

“куч-қудрат, қувват”маъносида умумадабий тилда ҳамон қўлланиб келмоқда. 

          Умумилмий  лексика  тарзида  куч  физика,  техника,  ҳарбий  иш,  иқтисодиёт, 

ҳуқуқшунослик  соҳаларида  “  қудрат”,  “кучлар,  қўшинлар”,  “қувват,  қонуний 

ҳуқуққа  эгалик”  каби  маъноларни  ифодалашга  хизмат  қилмоқда  -    ирода  кучи  

(«сила  воли»);  Ернинг  тортиш  кучи  («сила  притяжения  Земли»);  иш//ишчи  кучи 

(«рабочая  сила»);  мамлакатнинг  ҳарбий  кучлари    («вооруженные  силы 

государства»); янги қонун кучга кирди («новый закон вступил в силу»)  ва ҳ.к. 

           Умумадабий  лексик  бирликнинг  терминлашуви  жараёни  натижасида  

омонимлашиш  содир  бўлади,  яъни  янги  ифодаланмиш  учун  илгаридан  маълум 

бўлган қобиқдан фойдаланилади .  Мана шундай усулда, масалан,  бурун («мыс»), 



қўлтиқ («залив») ва ҳ.к. географик терминлар шаклланган. 

 Терминологик 

луғатларнинг 

салмоқли 

улушини 

ташкил 


қилувчи 

транстерминлар  ўз  ифодасини  шунингдек  изоҳли,  энциклопедик  ҳамда  таржима 

(умумий ва хусусий) луғатларда ҳам топади.  

   Терминологик  лексика  ва  умумадабий  лексика  ўртасидаги  муносабат  икки 

ёқлама  кечади.  Терминларнинг  умумадабий  лексика  доирасига  ўтиши  ҳам  икки 

белгига  эга:  а)  бир  қисм  терминлар  умумий  кундалик  ҳаётга  ўзларининг 

денотатив маъносида киради – компьютер, Интернет, космос, космик кема, SMS, 

баённома,  мавзе, вилоят, туман, фермер, биржа, депутат, факультет ва ҳ.к.; б) 

бошқа  гуруҳ  терминлар  туб  маъновий  ўзгаришлар  билан  ўзлаштирилади. 

Масалан,  ботаникада  қўлланувчи  бўтакўз  («василек  приплюснутый,  василек 

синий») термини умумадабий тилда ҳам “улкан чиройли кўзлар” кўчма маънони, 

ҳам катта чиройли кўзли эркак ёки аёл кишини англатади .  

  Азалдан без анатомик термини умумий адабий тилда “ўжар, қайсар”  инсонга 

нисбатан  қўлланиб  келади  .    Бўта    зоологик  термини  умумий  адабий  тилда 

“”ўғил, бола, ўғлон” мажозий маъносини ифодалайди ва ҳ.к. 

     Бу  хилдаги  терминологик  лексиканинг  умумий  қўлланувчи  тил  томонидан 

ўзлаштирилиши  субъектив  омил  ҳисобланиб,  у  нутқда  экспрессивликка  бўлган 

муайян  эҳтиёжни  қондиришга  қаратилган  бўлади.  Терминологияда  фақат  фан 

тили  лексикаси  таркибида  ўзининг  асл,  номинатив-денотатив  вазифасида 

истифода этилиши аниқланган. Баъзи бир терминларнинг  умумадабий лексикага 

суқилиб  кириши  (  ва    умумадабий  тил  луғатларида  қайд  этилиши),  турли 

адабиётларда  оммабоплиги,  ёйилганлиги,  қўлланувчанлиги  уларнинг  адабий  тил 

томонидан ўзлаштирилишини таъминлайди. 



 

         2-вазифа.Терминологик  луғатлар,  уларнинг  мазмуни  ва  сифатини 

аниқлаш. 

Ўзбек терминологик луғатлари, таъбир жоиз бўлса, фан соҳаларининг деярли 

барчасини  қамраб  олган  дейиш  мумкин.  Аниқ  фан  соҳалари  каби  ижтимоий-

гуманитар  фан  соҳалари  доирасида  қўлланувчи  терминларнинг  маъно-моҳиятни 

ифодалашга    йўналтирилган  луғатнавислик  ишлари  республика  илмий-тадқиқот 


 

71

 



институтилари  етакчи  олимлари,  олий  ўқув  юртлари  профессор-ўқитувчилари 

томонидан  тузилган.  Терминологик  луғатларнинг  аксариятида  рус  тилидан 

ўзлашган  терминларнинг  ўзбек  тилида  ифодаланишига  бағишланган.  Албатта, 

мавзуга  ажратилган  вақтнинг  чегараланганини  ҳисобга  олиб,  гуманитар  фан 

соҳалари,  чунончи,  ҳуқуқшунослик,  тарих,  тилшунослик  доирасида  яратилган 

айрим терминологик луғатларга тўхталамиз. О.Усмонов ва Р.Дониёров томонидан 

1979  йили  “Ўзбекистон”  нашриётида  15000  ададда  тузатилган  ва  тўлдирилган  

ҳолда иккинчи марта нашр қилинган “Русча интернационал сўзлар изоҳли луғати” 

,муаллифлар  таъкидлаганидек,  ўзбек  тили  нинг  кенг  маънодаги  изоҳли  луғати 

бўлмай, унинг вазифасига фақат рус тилидан ва рус тили орқали бошқа тиллардан 

ўзлаштирилган  сўзларни,  шунингдек,  ўзбекча  газета  ва  журналларда,  илмий-

оммабоп  ва  ижтимоий-сиёсий  асарларда  учрайдиган  Русча-байналминал    ва 

илмий-публицистик  терминларнигина  ўз  ичига  олган  ва  уларга  ўзбек  тилида 

ўзлаштирилиши асосида изоҳ берилган, изоҳланаётган сўзларнинг эт 

имологияси  (келиб  чиқиши)  ҳақида  ҳам  баъзи  маълумотлар  келтирилган. 

Луғатдан  жой  олган  сўз  ва  терминлар  рус  тилидан  ва  рус  тили  орқали  қадимги 

юнон, лотин ҳамда Европа ва қисман Шарқ халқлари тилларидан ўзлаштирилган 

сўзлар ва терминлар ҳисобланади.  Бу сўз ва терминларнинг бир қисми соф русча 

ўзлашмалар  бўлиб,  қолган  қисми  эса  халқаро,  байналминал  ёки  интернационал 

характерга  эга  бўлган.  Мазкур  луғат  мутахассисларга  эмас,  балки  балки  кенг 

ўқувчилар  оммасига,хусусан,  зиёлилар  ва  талабаларга  мўлжалланган  эди. 

Луғатнинг тузилиш тартиби тубандагича кўринишни ҳосил қилган:  

1.  Бош сўзларнинг барча сўз ва терминлар алифбе тартибида берилган ва улар 

йирик қора ҳарфлар билан терилиб, ҳар қайсиси абзацдан бошланган. 

2.  Сўз  ёки  термин  кўп  маъноли  бўлса,  у  ҳолда  маъноларнинг  ҳар  бири  араб 

рақамлари билан кўрсатилган ва улар ўзаро нуқта билан ажратилган. 

3.  Бош сўз  ёки  термин  бошқа  сўз билан  қўшилиб  ишлатилганда,  у  ҳолда бош 

сўздан кейин икки нуқта қўйилиб, кетидан таркибида ўша сўз ёхуд термин келган 

сўз бирикмаси берилган. 

4.  Таркибида  бош  сўз  ишлатилган  турғун  сўз  бирикмалари,  таркибли 

терминлар  ҳам  мисол  тарзида  берилган.  Луғатда  улар  ромба  ишораси  билан 

ажратилиб, қора курсив билан берилган: абсолют... абсолют намлик ва ҳ.к. 

5.  Биологик  жинсни  англатувчи  сўзларнинг  ҳар  икки  шакли  ҳам  луғатга 

киритилган: лаборант – лаборантка, стенографист – стенографистка ва ҳ.к. 

6.  Механизация, дезинфекция, координация каби сўзларнинг механизациялаш, 

дезинфекциялаш,  координациялаш  сингари  ўзбекча  шакллари  билан  ёнма-ён 

берилган. 

7.  Вуз,  загс,  дот,  дзот,  нэп,  радар  сингари  қисқартмалар  ўзбек  тилида 

мустақил, яхлит сўз ёки термин сифатида луғатдан ўрин олган. 

8.  Омонимлар  луғатда  алоҳида-алоҳида  берилган,  бир-биридан  рим  рақами 

билан ажратилган. 

9.  Омоформлар ҳам рим рақамлари билан ажратилиб, алоҳида-алоҳида талқин 

қилинган. 

10. Синонимлар  мутлақ  маънонига  эга  бўлса,  у  ҳолда  изоҳ  энг  фаол 

қўлланадиган  синонимга  берилиб,  кам  ишлатиладиган  ёки  эскирган  маънодоши 


 

72

 



сўз.айн.  ўзи.  ишораси  орқали  унга  ҳавола  қилинган:  Локатор.  Радиолокатор 

сўз.айн.ўзи ва ҳ.к

11. Антоним сўз ёки терминлар мустақил тарзда берилган бўлса-да, лекин улар 

бир-бирига  ҳавола  қилинмайди.  Мабодо  бундай  хавола  антоним  сўзлардан 

бирининг ёки ҳар иккисининг маъносини очишга, изоҳлашга ёрдам берса, ундай 

ҳолатда улар бир-бирига ҳавола қилинган: микроскопик...; акси  –макроскопик 

ва б. 


12. Ўзбек илмий терминлогиясига мансуб бўлган қўшма ва мураккаб қмсқартма 

сўзларнинг  таркибий  қисмлари  луғатда  бош  сўз  тариқасида  берилган:  авиа-, 



авто-,  агро-,  гео-,  гидро-,  микро-,  мото-,  радио-,  теле-,  ультра-,  фото-  ва  шу 

каби. 


13. Луғатда  келтирилган  сўзларга  ўрни  билан  физ.,  тех.,  мат.,  геол.,  астр., 

мед., фарм. сингари белгилар қўйилган.  

   Таъкидлаш жоизки, м азкур луғатдан ўрин олган ва изоҳланган байналминал  

сўз ёки терминларнинг муайян адади Мустақилликдан сўнг жамиятда юз берган 

туб  ўзгаришлар  оқибатида  ўзбек  тили  сўз  бойлигидан  чиқиб  кетди  ёки  улар 

мозийда аждодлар томонидан қўлланган лексик бирликлар билан алмаштирилди. 

Тарихда  қўлланган  терминлар  изоҳига  бағишлаб  мамлакатимизда  нисбатан 

катта  ёки  кичик  ҳажмдаги  луғатлар  нашр  қилинди.  Шундай  луғатлар  сирасига 

Х.Ю.Бекмуҳамедовнинг  “Тарих  терминлари  изоҳли  луғати”  (Педагогика  олий 

ўқув  юртларининг  студентлари  ва  ўрта  мактаб  тарих  ўқитувчилари  учун. 

Тошкент:  Ўқитувчи,  1978),  М.Исмоилов,  А.Шароповларниг  “Тарих  атамалари 

луғати”.Тошкент: 

Академнашр.2013, 

Ҳ.Дадабоевнинг 

“Тарихий 

ҳарбий 

терминлар  луғати”  (Тошкент.  2007)  сингари  асарларни  киритиш  ўзини  оқлайди. 



Ҳуқуқшунослик доирасида ҳам луғатлар тузиш борасида сезиларли ишлар амалга 

оширилганини таъкидлаймиз. Шу ўринда Ғ.Аҳмедов ва Ҳ.Бектемиров томонидан 

тузилган  “Русча  –ўзбекча  юридик  атамалар  луғати”нинг  “Адолат”  нашриётида 

А.Саидов маъсул муҳаррирлиги остида 2002 йили эълон қилингани эътироф этиш 

мақсадга  молик.  Бинобарин,  бу  луғат    тузилиши  ва  унда  материалларнинг 

берилиши  жиҳатидан  аввалги  луғатлардан  фарқ  қилади.  Луғатга  қонунлар, 

ҳуқуқшунослик,  халқаро  ҳуқуқ  соҳасида,  ҳуқуққа  оид  дарсликларда  ҳамда  иш 

юритишда  ишлатиладиган  терминлар  ки  ритилган.  Бозор  иқтисодиёти 

муносабатларига ўтишда ҳам иқтисодий, ҳам ҳуқуқий терминлар бир-бири билан 

боғланиб  кетганлиги  боис  иқтисод  ва  ҳуқуққа  оид  чегарадош  атамалар  ҳам 

луғатдан  ўрин  олган.  Луғатнинг  афзалликларидан  бири  –  унда  термсинларнинг 

кирилл  ёзувидан  ташқари  лотин  ёзувига  асосланган  ўзбек  алифбосида  ҳам 

берилишидир.  Ушбу  луғатни  яратишда  Ф.Бакировнинг  “Юридик  терминлар 

луғати”  (Тошкент,  1959),  “Юридик  атамалар  ва  иборалар  луғати”  (Тошкент, 

1993)дан  фойдаланилган.  Бу  йўналишда  сўнгги  пайтларда  эълон  қилинган 

ишлардан  бири  сифатида  З.Муқимов  ва  О.Турсуновалар  томонидан  тузилган  ва 

Самарқандда 2007 йилда чоп этилган “Ўзбек давлатчилигида қўлланган тарихий-

ҳуқуқий  атамалар”ни  келтириш  мумкин.  Луғат  ўзбек  давлатчилиги  тарихининг 

турли даврларида, турли тилларда  қўлланган терминлар, уларнинг этимологияси 

(қайси тилга хослиги), тил ва ҳуқуққа оид маънолари изоҳларини қамраб олган. 



 

73

 



Ўзбек  луғатшунослигида  тилшуносликка  оид  терминологик  луғатлар  яратиш 

борасида  айрим  ишлар  қилинди.  Чунончи,  А.Ҳожиевнинг  “Тилшунослик 

терминларининг изоҳли луғати”да бугунги кунда тил соҳасида фаол қўлланаётган 

терминларнинг  изоҳи  берилган.    Д.Худайберганованинг  “Лингвокультурология 

терминларининг  қисқача  изоҳли  луғати”  (Тошкент,  Тукрон  замин  зиё,  2015)да 

тилшуносликнинг  янги  соҳаларидан  ҳисобланмиш  лингвокультурологияга  оид 

100 га яқин терминлар изоҳини топган ва ҳ.к.   

 

                                      Назорат саволлари 



 

1.  Терминология қандай манбалар ҳисобига шаклланади? 

2. Терминлогиянинг воқеланишида қандай жиҳатлар ҳаракатга келади? 

3. Терминларнинг  қарор  топишида  умуммиллий  қатламнинг  роли  қай 

даражада? 

4. Илмий терминлар тизимида қадимги соф туркий қатламнинг ўрни борми? 

5. Терминологик лексика ва умумадабий лексика ўртасидаги муносабатга баҳо 

беринг. 


6. Терминларнинг 

маъно-мазмунини 

англаб 

етишда 


терминологик 

луғатларнинг қандай роли бор? 

7.  Ўтган  асрда  ўзбек  тилида  қандай  фан  соҳалари  бўйича  терминологик 

луғатлар яратилд? 

8. Истиқлол  даври  терминологик  луғатлар  яратиш  борасида  қандай  ишлар 

амалга оширилди? 

9. Тарих терминлари луғатлари нима учун зарур? 

10. 


Тилшунослик терминлари луғатлари яратиш бўйича қилинаётган саъй 

ҳарактлардан хабардормиз? 

 

                             Фойдаланилган адабиётлар 



 

1. 


Аҳмедов, Бектемиров Ҳ. Русча-ўзбекча юридик атамалар луғати. 

Тошкент,: Адолат, 2002. 

2. 

Бекмуҳамедов Х.Ю. Тарих терминлари изоҳли луғати.Тошкент: 



Ўқитувчи, 1978. 

3. 


Дадабоев Ҳ. Тарихий ҳарбий терминлар луғати. Тошкент, 2007. 

4. 


Исмоилов М., Шаропов А. Тарих атамалари луғати.Тошкент, 

Академнашр, 2013. 

5. 

Муқимов З., Турсунова О. Ўзбек давлатчилигида қўлланган 



тарихий-ҳуқуқий атамалар. Самарқанд 2007. 

6. 


Усмон О., Дониёров. Русча-интернационал сўзлар изоҳли луғати. 

Тошкент: ўзбекистон, 1972. 

7. 

Худайберганова Д. Лингвокультурология терминларининг қисқача 



изоҳли луғати. Тошкент, 2015. 

8. 


Ҳожиев А. Тилшунослик терминларининг изоҳли луғати. Тошкент: 

Фан, 2012.  



 

 

74

 



 

 

 

4-амалий машғулот: 

 

Истиқлол  даври  ўзбек  терминологияси  ва  лексикографиясида  ўзига  хос 

хусусиятларнинг акс этиши  

Ишдан  мақсад:  Мустақилликдан  кейин  ўзбек  тили  терминологияси 

тизимидан  ўрин  эгаллаган  архаизмлар  бўйича  асосий  кўникмаларни  такрорлаш. 

Ўзбек тили этимологик ва энциклопедик луғатларининг тузилиш тамойилларини 

англаб етиш кўникмасига эга бўлиш. 



Масаланинг  қўйилиши:  Ушбу  амалий  иш  давомида  тингловчи 

қуйидагиларни бажариши лозим

-  Мустақилликдан  сўнг  ўзбек  тили  ижтимоий-сиёсий  терминлар  тизимидан 

қайта ўрин олган эски сўзларни луғатлардан топиши  

- давлат қурилишига доир арабча ўзлашмаларни талқин қилиши 

-тоталитар  тузум  мафкураси  билан  боғлиқ  русча,  ғарбий  европача 

терминларнинг истеъмолдан чиқиб кетиш сабабларини изоҳлаши 

-  “Ўзбек  тилининг  этимологик  луғати”да  туркий  сўзларнинг  изоҳланиш 

тамойилларини шарҳлаши 

-  “Ўзбек  тилининг  этимологик  луғати”да  арабча  сўзларнинг  ҳосилалари 

хусусида мулоҳаза юритиши 

-  “Бобур  энциклопедияси”нинг  тузилиш  принципларини  фактик  мисоллар 

билан ёритиши 

-    “Ўзбекистон  Миллий  энциклопедияси”да  келтирилган  мақолалар 

ҳажмининг турфалиги сабабларини тушунтира олиши. 

  



Ишни бажариш учун намуна. 

1-вазифа. Ўзбек терминологияси тизимида архаизмларнинг ўрни 

 

Архаизмлар остида ўтмишда фаол  қўлланган, бироқ вақт-замон ўтиши билан 

ишлатилиш  частотаси  ўта  сусайган  ёхуд  ўрнини  туб  ёки  ўзлашмаларга  бўшатиб 

беришга  мажбур  бўлган  лексик  бирликлар  назарда  тутилади.  Архаизмлар  ўзбек 

тили  сўз  бойлигининг  шаклланиш  ва  ривожланишининг  бизга  маълум  барча 

даврларида  мавжуд  бўлган.  Собиқ  шўролар  ҳукмронлиги  даврида  ўзбек  тили 

лексикасида қадимдан фаол қўлланиб келган кўпдан-кўп сўзлар туб ҳамда араб ва 

форс-тожик  тилидан  турли  омиллар  оқибатида  ўзлашган  сўз  ва  иборалар  русча 

ёки рус  тили  орқали  Ғарбий  Европа  тилларидан  кириб  келган  лексик  бирликлар 

билан  алмаштирилган  эди.    Бунинг  натижасида,  эски  туркий  тил  ва  эски  ўзбек 

адабий тилида ишлатилган минглаб сўзлар, терминлар эскирган, яъни архаизмлар 

сирасига кириб қолган эди. Ўзбек тилининг 1980 йилда Москвада нашр қилинган 



 

75

 



икки  томдан  иборат  изоҳли  луғатида  талайгина  сўзларга  эскирган  белгиси 

қўйилгани маълум.  

Ўзбекистон  1991  йилда  ўз  мустақиллигини  қўлга  киритгач,    республика 

раҳбарияти  ва  ҳукумати  олдида  юқоридаги  ноҳақликка  барҳам  бериш,  мозийда 

аждодлар  тилида  кенг  кўламда  ишлатилган  сўз  ва  терминларга  қайта  жон  ато 

этиб,  уларга  тил  сўз  бойлидан  муносиб  ўрин  бериш,  яъни  эскирган  тамғаси 

босилган  лексик  бирликларни  русча  ва  у  орқали  тилимизга  зўрма-зўраки  олиб 

кирилган  ғарбий  европача  сўз  ва  истилоҳлар  ўрнида  қўллаш  борасида  жиддий 

ҳаракатлар  амалга  оширилди.  Бунинг  натижаси  ўлароқ  ўзбек  тилининг  лексик 

таркиби,  хусусан,  терминлар  тизимида  сезиларли  ўзгаришлар  юз  берди. 

Ижтимоий  ҳаётнинг  барча  жабҳаларини  қамраб  олган  ушбу  ҳодиса  оқибатида 

кўпдан-кўп  эскирган  сўзлар  қайтадан  муомалага  олиб  кирилди,  ва  аксинча, 

тоталитар тузум ва коммунизм қуриш ғояси, мафкураси билан боғлиқ тушунчалар 

инсонлар  турмуш  тарзидан  чиқиб  кетгач,  уларни  ифодалови  кўпгина  сўз  ва 

терминларни  ишлатишга  ортиқча  ҳожат  қолмади.  Чунончи,  демократик 

централизм, социализм, тарихий материализм, илмий коммунизм каби термин ва 

бирикмалар тарих саҳифасидан ўрин олди. Аксинча, том маънодаги эркин ва озод 

давлат барпо этиш мафкураси остида ўз йўлини танлаб олган ўзбек халқи турмиш 

тарзида пайдо бўлган мутлақо янги тушунчалар ва реалиялар эски сўзлар қаторига 

киритилган лексемалар ёрдамида ифодаланди. Бундай ҳолат айниқса, ижтимоий-

сиёсий ва социал-иқтисодий терминлар тизимида равшан кўзга ташланди. Давлат 

бошқарув  структурасининг  ижрочи,  қонун  чиқарувчи  ва  назорат  қилувчи 

органларига тақсимланиши шу соҳаларга оид терминлар тизимининг соф ўзбекча 

ёки  арабча  ва  форсча-тожикча  сўзлар  ҳисобига  кенгайишига  олиб  келди.  Ўзбек 

тили ижтимоий-сийсий терминлар тизимидан вазир, бош вазир, вазирлик, вилоят, 



туман,  қўрғон,  ҳоким,  вилоят  ҳокими,  туман  ҳокими,  ҳокимлик  ёки  ҳокимият, 

оқсақол,  қишлоқ  оқсоқоли  сингари      архаизмлар  мустаҳкам  ўрин  олди.  Жараён, 

маъруза,  мавзу,  ҳужум,  ҳамла,  илғор,  соқчи,  малҳам,  шифокор,  бош  шифокор, 

саратон, қора сон, ҳайъят, бўҳрон,муҳр, ёрлиқ, тафтиш сингари турфа соҳаларга 

оид  терминлар  бугунги  кунда  миллат  вакиллари  тилида  фаол  ишлатилмоқда.  

Хуллас, истиқлол туфайли анчагина эскирган сўз ва истилоҳлар ўзбек тили луғат 

таркибидан  қайта  ўрин  эгаллади  ва  улар  миллат  вакилларининг  кундалик 

мулоқати учун зарур вазифани бажаришга хи змат қилмоқда. 

 


Yüklə 1,21 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©www.azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin