Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


□□□□□ □□□□□□ □□□□□□□□□□ □□□□□□□□□□



Yüklə 288,78 Kb.
səhifə13/13
tarix06.06.2020
ölçüsü288,78 Kb.
#31567
növüДиссертация
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Xojimurotova mag uz 314a9

3.2. □□□□□ □□□□□□ □□□□□□□□□□ □□□□□□□□□□


□□□□□□□□□□□□□ □□□□□□□□□□□□
Мамлакатимизда кичик бизнесни кенг қамровли ривожлантириш ва уни давлат томонидан қўллаб-қуватлаш юзасидан бир қатор чора-тадбирлар қабул қилинган бўлса-да, бироқ янги, экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришга қаратилган кичик бизнес корхоналарининг фаолиятини мукаммал инновациялар асосида ташкил этиш долзарб масала бўлиб қолмоқда.

Мамлакатимиз Президенти эътироф этганидек, “Ўзбекистоннинг бу йилги ялпи ички маҳсулотида кичик бизнес субъектларининг улуши 50

фоиздан ортиб бораётганига қарамасдан, афсуски, бу соҳа реал иқтисодиётимизда, авваломбор саноатда етакчи ўринни эгаллай олмаяпти”30

Ҳақиқатан ҳам, аксарият кичик бизнес субъектлари савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаларида фаолият юритмоқда, ҳали ташқи бозорда рақобат қила оладиган, экспортга мўлжалланган саноат товарлари ишлаб чиқарувчи кичик бизнес корхоналарининг мамлакат ЯИМдаги улуши жуда камдир. Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институтининг маълумотига қараганда, 2010 йилда хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнес субъектларининг экспортдаги улуши 14 фоизга яқин бўлиб, 2006 йилга нисбатан атига 2,5 фоизга ўсган, холос.

Шу билан бирга, бугунги кунда кўрилаётган чора-тадбирларга қарамасдан, миллий иқтисодиётимизда кичик бизнес субъектларининг сони ва ўрни ортиб бораётган бўлса-да, инновацион технологиялар жорий қилинган кичик бизнес корхоналарининг салмоғи у даражада юқори эмаслигини таъкидлаш жоиздир.

Ҳали ташқи бозорда рақобат қила оладиган, экспортга мўлжалланган товарлар ишлаб чиқарувчи кичик бизнес корхоналарининг мамлакат ЯИМдаги улуши жуда камдир. Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институтининг маълумотига қараганда, 2011 йилда хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнес субъектларининг экспортдаги улуши 14 фоизга яқин бўлиб, 2006 йилга нисбатан атига 2,5 фоизга ўсган, холос.

Кичик бизнес субъектлари инновация соҳасидаги фаолиятини кўпинча охиригача етказа олмай қолади ёки тўлиқ, самарали юрита олмайди, натижада эса ёпилишига тўғри келади. Уларнинг инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқаришига бўлаётган жиддий тўсиқлардан бири молиявий маблағларнинг етишмаслигидир.

Шунинг учун ҳам кичик бизнес корхоналари ва хусусий тадбиркорликнинг миллий иқтисодиётимиздаги салоҳиятини ошириш ва





30 Каримов И.А. Мамлакатимизда демократик ислоҳатларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси. - Ўзбекистон, 2010 йил.

уларнинг тўлақонли инновацион фаолиятини ривожлантириш бўйича айрим мулоҳаза ва таклифларни билдириш мақсадга мувофиқдир.

Мамлакатимизда кичик бизнес корхоналарининг самарали инновацион фаолият юритишлари учун етарли даражада шарт-шароитлар ва тўлақонли муҳит яратилиши лозимдир.

Бунда давлатнинг амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳатлар доирасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг инновацион фаолиятини тизимли бошқариш ва ривожлантириш орқали рақобатчилик муҳитини шакллантиришга, бозор муносабатларини янада ривожлантиришга ёрдам бериши кўзда тутилиши зарурдир. Иқтисодиётнинг реал секторида инновацион фаолият кўрсатаётган, ички бозор учун янги харидоргир, кам харажатли янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган, маҳсулотлари экспортга йўналтирилган кичик бизнес корхоналари учун яна қўшимча имтиёзлар бериш, шунингдек ҳорижий инвестицияларни жалб қилиш учун зарур бўладиган, уларнинг ихтёридаги керакли маблағларни ҳорижий валюталарга конвертирлашдаги муаммолар ва сунъий тўсиқларни бартараф этишда давлат кўмаклашиши даркор. Бугунги кунда мамлакатимизда инновация фаолиятини самарали ривожлантириш ва қўллаб- қувватлашни назарда тутадиган алоҳида қонун қабул қилиш зарурати юзага келган деб ўйлаймиз.

Шу ўринда таъкидлаш лозимки, баъзи ҳолатларда вазирлик ва идоралар даражасида қабул қилинаётган меъёрий ҳужжатлар тадбиркорларнинг конституциявий ва қонуний ҳуқуқларга зиддир. Идоравий меъёрий ҳужжатларнинг тез-тез ўзгариб туриши тадбиркорларнинг узоқ муддатли бизнес режалар тузишига ва уларни бажаришига имконият бермайди. Фикримизча, тадбиркорлик фаолиятини фақат Парламент қонунлари асосида тартибга солиш, бундай қонунларни ишлаб чиқишда тадбиркорлик субъектларининг вакилларини кенг жалб қилиш, уларнинг юқори самара берадиган таклифларини албатта инобатга олиш зарурдир.

Давлат ва тадбиркорлар синфи ўртасида аниқ ва доимий диалог ўрнатилиши лозим.

Давлатнинг тартибга солиш функцияси (тадбиркорликни) ички ва ташқи бозорлардаги иқтисодий вазиятларга қараб ўзгариб бориши, иқтисодиёт қанчалик замонавий бўлса, у ҳам шунчалик мос бўлиши керак.

Регионлар кесимида ҳам кичик бизнес субъектларининг инновацион фаолиятини ривожлантириш масалалари ҳали тўлақонли ечимини топгани йўқ, чунки минтақаларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишидаги тафовутларини давом этаётганлиги инновацион ривожланишдаги мутаносибликларни ҳам келтириб чиқармоқда.

Ҳудудларда кўпинча инновацион фаолият кўрсатаётган кичик корхоналар йирик корхоналар базасида ташкил этилган бўлиб, асосан уларга керак бўладиган оралиқ ва бутловчи материаллар ишлаб чиқаришга йўналтирилган. Алоҳида янги турдаги провард маҳсулотлар ишлаб чиқаришга мўлжалланган кичик бизнес субъектлари сони эса ҳали жуда оздир.

Регионларда инвестицияларни жалб этиш бўйича маҳаллий

дастурларда инновация ва технологияларни киритишни кўзда тутувчи инновацион лойиҳалар ўз аксини топмаяпти ёки улар тўғрисида аниқ маълумотлар берилмайди. Шунинг учун ҳам ҳудудларни ижтимоий- иқтисодий ривожлантиришни ифода этадиган регионал дастурларда инновацион технологияларни жалб этиш кўзда тутилган кичик бизнес корхоналари ташкил этиш масаласига эътиборни кучайтирилиши ўринли бўлади.

Умуман олганда, иқтисодиётни модернизациялаш шароитида аввало регионларни ривожлантириш стратегияси аниқ мақсадларга йўналтирилиши ва тегишли вазифаларни ҳал этишга қаратилиши лозим. Регионал мақсадлар ва вазифалар биринчи навбатда ишчи кучлари, инвестициялар ва бошқа чекланган ресурсларга бўлган регионлараро рақобатни минималлаштиришни, турли регионларнинг стратегиясини ва уларни ривожлантиришни

ихтисослашуви йўналишларини тўлдиришни инобатга олган ҳолда шакллантирилиши шартдир.

Инвестицияларда кўпроқ инновацион технологияларнинг устуворлигини таъминлаш ва уларни регионларга жалб этиш механизмини такомиллаштириш, инновацион кичик бизнесни ривожлантиришни назарда тутиш, иложи борича иқтисодиётни таркибий яхшиланишини ва ишлаб чиқариш самарадорлиги ўсишини таъминламайдиган йирик лойиҳалардан воз кечиш зарурдир. Региондаги барча даражадаги раҳбарлар учун янги иш жойларини яратиш, солиқ солиш базаларини кенгайтириш ва аҳоли даромадини ошириш кўрсаткичлари асосий критериялар бўлиб қолиши керак.

Кичик бизнес корхоналарининг самарали инновацион фаолият юритишлари учун давлат томонидан янада етарли даражада шарт-шароитлар ва тўлақонли муҳит яратилган деб бўлмайди.

Шу ўринда таъкидлаш лозимки, баъзи ҳолатларда вазирлик ва идораларда қабул қилинаётган меъёрий ҳужжатлар тадбиркорларнинг конституциявий ва қонуний ҳуқуқларга зиддир. Идоравий меъёрий ҳужжатларнинг тез-тез ўзгариб туриши тадбиркорларнинг узоқ муддатли бизнес режалар тузишига ва уларни бажаришига имконият бермайди. Фикримизча, тадбиркорлик фаолиятини фақат тегишли қонунлар асосида тартибга солиш, бундай қонунларни ишлаб чиқишда тадбиркорлик субъектларининг вакилларини кенг жалб қилиш, уларнинг юқори самара берадиган таклифларини албатта инобатга олиш зарурдир.

Бундан ташқари, давлат ва тадбиркорлар синфи ўртасида аниқ ва доимий диалог ўрнатиш, давлат, тармоқ вазирликлари ва идоралари, маҳаллий ҳокимият органлари миқёсида ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар қабул қилишда ва уларни амалиётга жорий этишда ўзаро мутаносибликни таъминлаш ўта муҳимдир.

Давлатнинг тадбиркорликни тартибга солиш функцияси ички ва ташқи бозорлардаги иқтисодий вазиятларга қараб ўзгариб бориши, иқтисодиёт қанчалик замонавий бўлса, у ҳам шунчалик мос бўлиши керак.

Регионлар кесимида ҳам кичик бизнес субъектларининг инновацион фаолиятини ривожлантириш масалалари ҳали тўлақонли ечимини топгани йўқ, чунки минтақаларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишидаги айрим тафовутларнинг давом этаётганлиги инновацион ривожланишдаги мутаносибликларни ҳам келтириб чиқармоқда.

Маҳаллий инвестиция дастурларида инновация ва технологияларни киритишни кўзда тутувчи инновацион лойиҳалар ўз аксини топмаяпти ёки улар тўғрисида аниқ маълумотлар берилмаяпти. Шунинг учун ҳам ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни ифода этадиган регионал дастурларда айниқса, ҳорижий инновацион технологияларни жалб этиш кўзда тутилган кичик бизнес корхоналари ташкил этиш масаласига эътиборни кучайтирилиши ўринли бўлади.

Умуман олганда, иқтисодиётни модернизациялаш шароитида аввало регионларни ривожлантириш стратегияси аниқ мақсадларга йўналтирилиши ва тегишли вазифаларни ҳал этишга қаратилиши лозим. Регионал мақсадлар ва вазифалар биринчи навбатда, ишчи кучлари, инвестициялар ва бошқа чекланган ресурсларга бўлган регионлараро рақобатни минималлаштиришни, турли регионларнинг стратегиясини ва уларни ривожлантиришни ихтисослашуви йўналишларини тўлдиришни инобатга олган ҳолда шакллантирилиши шартдир.

Инвестиция дастурларида кўпроқ инновацион технологияларнинг устуворлигини таъминлаш ва уларни регионларга жалб этиш механизмини такомиллаштириш, инновацион кичик бизнесни ривожлантиришни назарда тутиш, иложи борича иқтисодиётни таркибий яхшиланишини ва ишлаб чиқариш самарадорлиги ўсишини таъминламайдиган йирик лойиҳалардан воз кечиш зарурдир. Регионларда иқтисодий ўсишни таъминлашда, кичик бизнес субъектларини ва хусусий тадбиркорликни инновацион асосда

ташкил этишда янги иш жойларини яратиш, ҳорижий ва маҳаллий инвестицияларни жалб этиш, солиқ солиш базаларини кенгайтириш ва аҳоли даромадини ошириш кўрсаткичлари асосий критериялар бўлиб қолиши керак.

Инновацион ғоялар, илмий тадқиқотлар ва ишланмалар, уларнинг бевосита амалиётга жориш этилиши мамлакатнинг инновацион потенциалини баҳолаш, янги турдаги маҳсулотлар ва технологияларни яратишнинг муҳим шарти ҳисобланади.

Ҳозирги пайтда амалиётда қўлланиши мумкин бўлган илмий тадқиқот ишларининг кўпчилиги товарларини сотишдан тушган фойдасининг бир қисмини илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини ўзлари молиялаштириш имкониятига эга бўлган йирик компаниялар ва корхоналар томонидан амалга оширилмоқда.

Кичик корхоналарнинг инновацион фаолияти натижаси сифатида юзага чиқаётган илмий янгиликларнинг улуши ортиб бориши лозимдир. Бундай корхоналарнинг кўпчилиги ўзларининг шахсий ишлаб чиқариш объектларига, лабораторияларига ва бошқа асбоб-ускуналарига эга бўлмаса- да, лекин иқтисодиётнинг етакчи соҳаларидаги йирик корхоналар билан субконтракт муносабатлари асосида инновацион жараёнларини тўғри ва ақлан ташкиллаштирган ҳолда катта муваффақиятларга эришишлари мумкин. Шундай асосда ташкил этилган кичик корхоналар инновацион фаолиятини янги технологияларни эмас, балки инновацион маҳсулотларни яратишга қаратади. Табиийки, маҳсулотларни яхшиланган модификацияси билан алмаштириш уларнинг ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш, бозордаги позициясини кенгайтириш ва келгусида инновацион фаолиятни янада ошириш имконини беради.

Ҳудудларда кўпинча инновацион фаолият кўрсатаётган кичик корхоналар йирик корхоналар базасида ташкил этилган бўлиб, асосан уларга керак бўладиган оралиқ ва бутловчи материаллар ишлаб чиқаришга

йўналтирилган. Алоҳида янги турдаги провард маҳсулотлар ишлаб чиқаришга мўлжалланган кичик бизнес субъектлари сони эса жуда оздир.

Кичик бизнес субъектлари инновация соҳасидаги фаолиятини кўпинча охиригача етказа олмай қолади ёки тўлиқ, самарали юрита олмайди, натижада эса ёпилишига тўғри келади. Уларнинг инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқаришига бўлаётган жиддий тўсиқлардан бири молиявий маблағларнинг етишмаслигидир.

Илмий-тадқиқот ишларидан фарқли ўлароқ, кичик корхоналарнинг инжиниринг фаолиятини ривожлантириш даркор. Чунки бундай фаолият орқали бевосита инновацион ғояларни, моделларни, ишланмаларнинг натижавий эҳтимолини баҳолаш, тижоратлаштириш истиқболлари ва техник прогнозлаш ҳамда инновацион янгиликларни ишлаб чиқаришга жорий этиш бўйича қарорлар қабул қилинади. Инжиниринг фаолият орқали ҳам илмий тадқиқотларни ва ишланмаларни, ҳам ишлаб чиқаришни бирлаштириш, саноат мулки объектларини шакллантириш, янги техникаларни лойиҳалаштириш, ишлаб чиқариш ва эксплуатация қилишни ва бунинг учун интеллектуал, иқтисодий ва бошқа ресурслар сарфлашни назарда тутади.

Кичик корхоналар инжиниринг фаолиятида устувор вазифаларни аниқлаш ва уларни ечиш учун чекланган ресурсларни тақсимлаш муаммосига дуч келади. Бундай ҳолларда, фикримизча йирик саноат корхоналари томонидан венчур капитали ажратиш ва ўзларининг илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик бўлинмаларини бериш йўли билан инжиниринг кичик корхоналарни молиялаштиришга кўмак берилса, мақсадга мувофиқ бўлади. Кичик корхоналарнинг эса етишмаётган ресурсларни субконтракт асосида бошқа корхоналар ва илмий муассасалардан ҳамкорлик йўли билан жалб қилиш имкониятига эга бўлиши тақоза этилади.

Янги ёки модификация қилинган маҳсулотларни яратиш бўйича аниқ вазифаларни ҳал этишда йирик ва инжиниринг кичик бизнес корхоналари расмий ёки норасмий тарзда бирлашиши орқали ўзаро ҳамкорлик қилишлари мумкин. Шунингдек, баъзан йирик корхоналар таркибидан турли инновацион

характердаги масалаларни ечиш учун мустақил кичик корхоналарнинг ажралиб чиқиши ҳам ўринлидир.



Йирик корхоналар ҳам илмий-ишлаб чиқаришга ихтисослашган кичик корхоналар билан ҳамкорлик қилиш масаласига эътиборларини ошириши лозим. Агар улар ўзларининг илмий ва тажриба-конструкторлик ишларини нафақат мураккаб масалаларни еча оладиган юқори малакали мутахассисларни жалб қилиш, балки маҳсулотни тажриба учун эмас, ҳатто зарур бўлса, саноат партияларини ишлаб чиқара оладиган кичик бизнес корхоналари билан бирга ташкил этишса, харажатларини ҳам камайтириш имкониятига эга бўлади.

  • иқтисодиёт реал секторидаги кичик бизнес инновация фаолиятини рағбатлантирувчи молиявий дастакларни, жумладан солиқ ва божхона имтиёзларини ошириш ва бошқа преференцияларнинг самарали тизимини шакллантириш ва жорий қилиш;

  • молия-кредит тизимини такомиллаштириш ҳамда инновацион фаолият кўрсатадиган кичик бизнес субъектларининг кредит манбалари ва сармояларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш;

  • кичик бизнес субъектларининг инновацион фаолиятини кафолатлаш мақсадида суғурта тизимининг аҳамиятини ошириш.

Ш боб бўйича хулоса





  1. Ўзбекистонда кичик бизнеснинг инновацион фаолиятини янада такомиллаштиришда жаҳондаги ривожланган мамлакатларнинг илғор тажрибаларини ўрганиш ва уларнинг ижобий томонларидан инобатга самарали фойдаланиш ҳам муҳим аҳамият касб этади. Кўплаб мамлакатларда кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш, уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш етарли ресурс имкониятларига ва бошқарув ваколатига эга бўлган махсус давлат органлари зиммасига юклатилган.

  2. Регионларда инвестицияларни жалб этиш бўйича маҳаллий дастурларда инновация ва технологияларни киритишни кўзда тутувчи

инновацион лойиҳалар ўз аксини топмаяпти ёки улар тўғрисида аниқ маълумотлар берилмайди. Шунинг учун ҳам ҳудудларни ижтимоий- иқтисодий ривожлантиришни ифода этадиган регионал дастурларда инновацион технологияларни жалб этиш кўзда тутилган кичик бизнес корхоналари ташкил этиш масаласига эътиборни кучайтирилиши ўринли бўлади.

  1. Ҳозирда кўрилаётган чора-тадбирларга қарамасдан, миллий иқтисодиётимизда кичик бизнес субъектлари сони ва ўрни ортиб бораётган бўлса-да, инновацион технологиялар жорий қилинган кичик бизнес корхоналарининг салмоғи у даражада юқори эмас. Ҳали ташқи бозорда рақобат қила оладиган, экспортга мўлжалланган товарлар ишлаб чиқарувчи кичик бизнес корхоналарининг мамлакат ЯИМдаги улуши жуда камдир. Шунинг учун мамлакатимизда кичик бизнес субъектларининг инновацион фаолиятини рағбатлантиришни уларнинг натижавий маҳсулотининг экспортга қанчалик моликлиги билан ҳам боғлаш лозим.

ХУЛОСА ВА ТАКЛИФЛАР


Ўзбекистонда кичик бизнес субъектларининг инновацион фаолиятини ривожлантириш юзасидан олиб борилаётган чора тадбирлар ва дастурлар, амалга оширилаётган ижобий иилар ҳамда магистрлик иши мавзуси юзасидан ўтказилган тадқиқотлар натижасидан келиб чиққан ҳолда қуйидаги хулоса ва таклифларни эътироф этиш мақсадга мувофиқдир.

  1. Давлат томонидан иқтисодиётнинг барқарор ўсиш суръатларини таъминлаш бўйича изчиллик билан амалга оширилаётган иқтисодий сиёсат натижасида бугунги кунда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши ортиб бормоқда. У мамлакатимизда етакчи кучга айланиб, бозорни рақобатбардош товар ва хизматлар билан тўлдириш, аҳоли даромади ва фаровонлигини оширишнинг асосий манбаи, иш билан таъминлаш билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишнинг асосий омилидир.

Шу билан бирга, кичик бизнеснинг иқтисодиёт реал секторидаги ва экпортдаги улуши пастлиги, кичик бизнес инновацион фаолиятининг етарли

даражада ривожланманганлиги иқтисодиётнинг етакчи тармоқларида кичик бизнесни ривожлантиришга устувор аҳамият беришни талаб этади.



  1. Кичик бизнес инновацион фаолиятининг муваффақиятини таъминлаш мақсадида менежментни инновацион маркетинг билан боғлаш муҳимдир. Кичик бизнес фаолиятига инновацион маркетингни тадбиқ этилиши янги маҳсулот ишлаб чиқариш тўғрисидаги ғояни етарли даражада асосланишидан тортиб, унинг асосида яратилган янги маҳсулотни бозорда кучли ўрин эгаллашигача бўлган циклни ўз ичига олувчи инновацияларнинг умри боқийлигини таъминлайди.

Кичик бизнес субъектларининг инновацион фаолиятини бошқариш бу тоифадаги субъектлар тез ривожланаётган бозор жараёнларида рақобатлаша олиш имкониятини берувчи янгитехнологиялар мажмуасини ўзида мужассам этиши лозим. Инновацияларни бошқаришнинг янги технологияларини амалда жорий этилиши натижасида келгусида инновацияларни тижоратлаштириш муаммоси ҳам ўзининг ижобий ечимини топади.

  1. Кичик бизнес субъектларининг инновацион фаолиятининг самарадорлиги биринчи навбатда уни малакали билим ва кўникмаларга эга бўлган инноваторлар ишининг натижавийлигига боғлиқ бўлиб, инновацион фаолиятни бошқариш жараёнида қуйидаги вазифаларни амалга ошириш тавсия этилади:

  • кичик бизнес субъектларининг инновацион фаолиятини ривожлантириш юзасидан аниқ стратегик ва тактик мақсадларни аниқлаш ҳамда мукаммал инновацион стратегиялар тизимини ишлаб чиқиш;

  • кичик бизнес субъектларининг инновацион фаолиятини ривожлантириш билан боғлиқ бўлган қисқа ва узоқ муддатлаи йўналишларни ишлаб чиқиш;

  • инновациялар билан боғлиқ бўлган ахборотларни йиғиш, таҳлил этиш тизимини яратиш;

  • мамлакатда самарали инновацион фаолиятни амалга оширишга хизмат қиладиган инновация инфартузилмасини шакллантириш ва келгусида унинг тўлақонли ривожланишини таъминлаш;

  • инновацион лойиҳалар ва молиялаштириш масалалари билан шуғулланадиган ташкилотлар тузиш, кадрлар тайёрлаш.

  1. Табиийки, кичик бизнес корхоналарининг ривожланишини ва инновацион фаолиятини рағбатлантирмасдан туриб ҳеч қандай ижобий натижага эришиб бўлмайди. Кичик бизнес инновацион фаолиятини ривожланиши, муаммолари, омиллари, механизмлари, усуллари ва унсурларини ўрганиш, тадқиқ қилиш бўйича қатор илмий изланишлар олиб борилган бўлса-да, бироқ ҳали бу фаолиятни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш бўйича мукаммал, самарали механизм ишлаб чиқилгани йўқ. Бугунги куннинг энг долзарб масалаларидан бири кичик бизнеснинг инновацион фаолиятини кенг-кўламли рағбатлантиришни назарда тутувчи, иқтисодиётнинг янада ривожланишига замин бўла оладиган такомиллашган

тизимни шакллантириш лозим.

  1. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг инновацион фаолиятини лойиҳалаштириш ва амалга ошириш энг аввало уларнинг молиявий аҳволига боғлиқ. Кўпинча кичик бизнес корхоналари инновацион фаолиятини ўз маблағлари етарли бўлмаганлиги сабабли амалга ошира олмайди, шунинг учун уни молиялаштириш муҳим аҳамиятга эгадир.

Келгусида давлат томонидан кичик бизнес корхоналарининг инновацион фаолиятини таъминлашнинг муҳим манбалари сифатида қуйидаги йўналишларда чора-тадбирлар кўрилиши зарурдир:

  • давлат аҳамиятига эга бўлган ижтимоий-иқтисодий дастурларни, йирик инновацион тадбирларни амалга оширишда кичик бизнес субъектларни жалб этиш ва уларнинг инновацион фаолиятини республика ва ҳудудий бюджетдан молиялаштириш чораларини кўриш;

  • кичик бизнес корхоналарининг инновацион фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлаш учун турли солиқ имтиёзларини яратиш ва айниқса

иқтисодиётнинг реал секторидаги инновацион фаолиятни молиявий рағбатлантиришга эътибор қаратиш;

  • кичик бизнеснинг инновацион фаолиятини тижорат банклари томонидан ажратиладиган кредитларнинг ҳажмини янада ошириш ва кредит ставкаларини камайтириш;

  • кичик бизнес субъектларининг инновацион фаолиятини молиялаштириш учун турли хомий сармояларини жалб этиш.

  1. Ҳорижий ривожланган давлатларнинг илғор тажрибасини ўрганиш ва мамлакатимизда кичик бизнеснинг инновацион ривожланишида уларнинг ижобий натижаларидан кенг фойдаланишни йўлга қўйиш ҳам иқтисодиётимизни барқарор ўсишини таъминлаш,мамлакатимиздан венчур молиялаштириш усулини жорий этиш юзасидан чоралар кўриш даркор.

  2. “Инновациялар ва инновация фаолияти тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг лойиҳасини кенг жамоатчилик билан бирга муҳокама этишни йўлга қўйиш ва уни мукаммал ҳолда қабул қилишни таъминлаш лозим.


ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ





    1. Ўзбекистон Республикаси Қонунлари

    1. Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида” ги қонуни. 1990 йил 30 октябр.

    2. Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистонда тадбиркорлик тўғрисида”ги қонуни. 1991 йил 15 феврал.

    3. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида”ги қонуни. 1991 йил.

    4. Ўзбекистон Республикасининг “Кичик ва хусусий тадбиркорликни рағбатлантириш тўғрисида”ги қонуни. 1995 йил 21 декабр.

    5. Ўзбекистон Республикасининг “Тадбиркорлар фаолияти эркинлигини кафолатлари тўғрисида”ги қонуни. 2000 йил 25 май.
    1. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.A.Каримовнинг фармонлари, қарорлари ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари


    1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 23 февралдаги “Кичик ва ўрта бизнес корхоналарининг ҳисобот беришини қисқартириш ва тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 65-сонли қарори.

    2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 19 майдаги “Тижорат банкларининг кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожланти- ришда қатнашишининг рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 195-сонли қарори.

    3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 8 январдаги “Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги и 347-сонли қарори.

    4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2003 йил 20

августдаги “Тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш учун рўйхатдан ўтказиш

тадбирлари тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги 357-сонли Қарори.



    1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 20 июндаги “Микрофирмалар ва кичик корхоналарни ривожлантиришни рағбат- лантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-3620 сонли Фармони.

    2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 15 июлдаги “Тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим этиладиган ҳисобот тизимини такомиллаштириш ва уни ноқонуний талаб этганлик учун жавобгарликни кучайтириш тўғрисида”ги 100-сонли қарори.

    3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 14 июндаги “Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-3619 сонли Фармони.

    4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 5 январдаги “Йирик саноат корхоналари билан касаначиликни ривожлантириш асосидаги ишлаб чиқариш ва хизматлар ўртасида кооперацияни кен-гайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони.

    5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 24 майдаги “Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш бўйича ҳабардор қилиш тартибини жорий этиш тўғрисида”ги ПҚ-357 сонли қарори.
    1. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.A.Каримов асарлари


ва нутқлари

    1. Каримов И.А. Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли. -Т:

“Ўзбекистон”, 1992. – 78 б.

    1. Каримов И.А. Ўзбекистон: бозор муносабатларига ўтишнинг ўзига хос йўли. - Т: “Ўзбекистон”, 1993.– 128 б.

    2. Каримов И. Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида.Т.: “Ўзбекистон” 1995. - 269 б.

    3. Каримов И. Ўзбекистон буюк келажак сари. -Т.: “Ўзбекистон” 1999. - 683 б.

    4. Ўзбекистон Республкаси Вазирлар Маҳкамасининг “2012 йилда республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 20131 йилги иқтисодий дастурнинг асосий устувор вазифалари тўғрисида” йиғилиши материаллари, Халқ сўзи, 2013 йил 19 январь.

    5. Каримов И.А. Бизнинг бош мақсадимиз - жамиятни демократлаштириш ва янгилаш мамлакатни модернизация ва ислоҳ этишдир. Т.: “Ўзбекистон” 2005. - 96 б.

    6. Каримов И.А. “Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари”. –Т: “Ўзбекистон, 2009.-54 б.
    1. Асосий адабиётлар.


    1. Абдуллаев Ё. Кичик бизнес ва тадбиркорлик асослари 100 саволга- 100 жавоб. -Т.: “Меҳнат” 2002. - 156 б.

    2. Абулқосимов Х. Хусусий кичик тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришнинг иқтисодий муаммолари. -Т.: “ТДИУ” 1998. -189 б.

    3. Абдуллаев Ё. Кичик бизнес ва тадбиркорлик асослари. –Т.: Мехнат

2002. -34 б.

    1. Баранчеев В.П., Мартынов Л.М. Управление инновационным бизнесом: обзор актуальных идей: Научно-методическое пособие.- М.; Компания Спутник , 2005. – 160 с.

    2. Вахобов А.В., Жумаев Н.Х,, Хошимов Э.А. Жаҳон молиявий- иқтисодий инқирози: сабаблари, хусусиятлари ва иқтисодиётга таъсирини юмшатиш йўллари. –Т.:”Akademnashr”, 2009.- 142 б.

    3. Дашков Л. И др. Предпринимательство и бизнес. -М.: 1995. -250 с. 4.7.Кантильон Р. Основы предпринимательской деятельности. -М.:

1994. – 44 с.

4.8.Макконель К.Р, Брю С.А. Экономикс. М: 1997. т.1 -221 с. 4.9.Маршалл А. Принципы экономического развития. Пер. с.англ. –М.:



“Прогресс”, 1993, -377 б.
    1. Қўшимча адабиётлар


    1. Арипов О., Мирзаолимов Р. Кичик бизнес: давлат механизми фаолияти. // Ж.Бозор, пул ва кредит. -2004. №2 –17 б.

    2. Бекмуродов А., Ғафуров У. Ўзбекистонда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик: ривожланиш йўналишлари ва муаммолари

//Иқтисодий ислоҳотлар амалда, эришилган ютуқлар ва муаммолар. – Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 15 йиллигига бағишланган илмий мақолалар тўплами. -Т.: ТДИУ. 2006. 17-18 б.

    1. Иватов Ш. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ривожланиш омиллари. // Ж. Бозор, пул ва кредит. 2003. №11. -41 б.

    2. Инамова Г., Шарипова М. Бозор иқтисодиёти шароитида кичик ва хусусий бизнесни аҳамияти. // Ж. Бозор, пул ва кредит. 2004. №7-8. 52 б.

    3. Ходиев Б.Ю. Эркин бозор ва тадбиркорлик. – Т.: “Фан ва турмуш”. Т.: 2000, № 2, -31 б.

    4. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг маълумотлари (2000-2012 йиллар).



VIII. Интернет маълумотлари





    1. Кичик корхоналар вакилларининг бешинчи Бутунроссия конференцияси материаллари, 2005 йил март. http: //www.goteway.uz.

    2. The Small and Medium Business Administration – SMBA. http:

//www.smba.go.kr / main / English / index.jsp. 2004 y.

    1. Small and Medium Enterprise Agency – SMEA. http: // www.chusho.meti.go.jp / sme_english / index.html. 2004 y.

    2. Польского агентства развития предпринимательства – ПАРП. http: //www.parp.pl, 2004 г.

    3. Администрация малого бизнеса США-АМБ., 2005 г. http://www.sba.gov

    4. www.extech.ru

    5. www.dn.kz

    6. www.spprinfo.ru

    7. www.cer.uz

    8. www.uzlaw.uz

Yüklə 288,78 Kb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©www.azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin