Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Кичик бизнеснинг инновацион фаолиятини венчур молиялаштириш усули



Yüklə 288,78 Kb.
səhifə11/13
tarix06.06.2020
ölçüsü288,78 Kb.
#31567
növüДиссертация
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Xojimurotova mag uz 314a9

2.3 Кичик бизнеснинг инновацион фаолиятини венчур молиялаштириш усули

Иқтисодиётнинг ҳар қандай тармоғида инновацияни жорий этиш молиявий маблағни талаб қилади. Инновацион бизнесни молиялаштириш жараёни эса одатдагидан кўра фарқли бўлиб, жаҳон амалиётида бундай молиялаштиришнинг асосий манбаларидан бири венчур фонди ҳисобланади.

Жаҳон амалиётидаги илғор тажрибаларнинг кўрсатишича, кичик бизнесни молиялаштиришда венчур фондининг аҳамиятига алоҳида ўрин берилган.

“Венчур” тушунчаси инглизча venture сўзидан олинган бўлиб, одатда “хатар”, “таваккалчилик” деган маъноларни англатади.

Венчур фонди – бу таваккалчилик даражаси юқори, олдиндан даромад ёки зиён кўрилиши аниқ маълум бўлмаган инновация лойиҳалари ва дастурларини молиялаштириш ва амалга ошириш, шунингдек,

инновацияларни жорий қилувчи ташкилотларни молиявий, консалтинг, инжиниринг ва ҳуқуқий қўллаб-қувватловчи жисмоний ёки юридик шахслар томонидан ташкил этиладиган махсус молиявий фонддир.

Венчур молиялаштириш - бу корхоналарнинг таваккалчилик даражаси юқори, фойда ёки зарар кўриши олдиндан номаълум бўлган инновацион фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун молиявий ресурсларни ажратишдир.

Кўп ҳолларда венчур капитали мустақил фондлар кўринишида бўлиб, улар кичик ва ўрта корхоналарни инвестициялаш учун молиявий институтлар сармоясини ўзига жалб қилади.

Жаҳон тажрибасида баъзи молиявий институтларнинг ўзида ҳам венчур фондлари амал қилиши кузатилган. Бундан ташқари, венчур соҳасида хусусий инвесторлар ва йирик компанияларнинг биргаликдаги иштироки, яъни корпоратив венчурлаш мавжуд.

АҚШда венчур капитали соҳасига мансуб бўлган тижорат молия ташкилотлари кенг тарқалган. Уларнинг фаолият мақсади пул маблағларини йиғиб, фойда олиш учун манфаатли лойиҳаларни молиялаштиришдан иборат. Маълумотларга қараганда, АҚШ ва Буюк Британияда бундай фондлар маблағининг ўртача ҳажми 50 млн. долларни ташкил этади. Кўп ҳолларда венчур фондлари масъулияти чекланган ҳамкорлик шаклида ташкил этилади. Айни ушбу тарихий шакл венчур капиталини тузишда қулай восита бўлиб чиққан. Бундай фаолият масъулияти чекланган ва умумий шериклик қисмларидан таркиб топган. Биринчи қисмга мансублари фақат ўз капитали билан иштирок этади, аммо бошқарувда қатнашмайди, масъулиятга эга бўлмайди. Улар ўз маблағларини таваккал қилиб сарфлашади. Умумий шерик эса аксинча, бажариладиган барча ишлар учун жавобгар ҳамда бошқарувда иштирок этади.

Таҳлилларга қараганда, венчур фондлари ўз фаолиятларини ҳам ички, ҳам ташқи бозорда олиб боришган. Масалан, Буюк Британиядаги мавжуд 10

та йирик венчур фондларининг 3 таси хорижий инвесторлар саналиб, улар АҚШ компанияларига мансубдир.

Жаҳон амалиётида венчур фондларида кўп ҳолларда банклар, йирик корпорациялар, суғурта компанияларининг фаол иштирокини кўриш мумкин. Масалан, 2007 йилда Европада ташкил этилган масъулияти чекланган шаклдаги (Limited Partnership) венчур фондларининг таъсисчи ёки инвесторларининг 25,3 фоизи пенсия жамғармалари, 16,2 фоизи банклар, 10,3 фоизи суғурта компаниялари, 9 фоизи бизнес-ангеллар ҳиссасига тўғри келган. Европадаги амалиётга кўра, бундай ҳамкорлик шартномалари 10 йилга тузилади ва баъзида яна 3 йилга узайтирилади. Кембридж тадқиқот марказининг таҳлилларига кўра, 2007-2008 йилларда Буюк Британияда энг кўп инвестициялар ҳажми масъулияти чекланган ҳамкорлик шаклидаги венчур фондлари ҳиссасига тўғри келган.

Таҳлиллар шуни кўрсатадики, дунёда норасмий венчур капиталининг энг кўп ҳажмини бизнес-ангелларнинг инвестициялари ташкил этмоқда. Шу ўринда қайд этиш керакки, “бизнес-ангел” тушунчаси дастлаб турли маданий тадбирларни ҳомийлик асосида молиялаштириш ва муваффақиятли натижаларга эришилган ҳолатларда олинган фойданинг тақсимланишида иштирок этиш жараёнида пайдо бўлган. Кейинчалик Силикон водийсида бадавлат кишилар инновацион лойиҳаларни амалга оширишнинг дастлабки босқичларида молиялашда қатнашганлар. Даврий равишдаги бундай лойиҳаларнинг амалиёти инвестициялар оқимининг ошишига, бизнес- ангеллар фаолиятининг кенгайишига олиб келган.

2008 йилдаги статистик маълумотларга кўра, АҚШда 1 млн. нафар салоҳиятли бизнес-ангеллар фаолият кўрсатган бўлиб, уларнинг йиллик имкониятлари 50 млрд. долларни ташкил этган. Европада шу пайтда йилига 20 млрд. евро миқдорида инвестициялаш имкониятига эга 12 минг 800 нафар бизнес-ангел фаолият кўрсатган. Бизнес-ангеллар хатарларни камайтириш мақсадида кўпинча ўз маблағларини бирлаштириб, синдикатларни ташкил этишган.

Умуман, венчур капитали миқёси бўйича АҚШнинг дунёда етакчи эканлигини кузатиш мумкин. 2008 йилдаги мавжуд иқтисодий қийинчиликларга қарамасдан бу мамлакатда венчур капитали ҳажми 2007 йилдагига нисбатан анчага ўсиб, 28,8 млрд. долларни ташкил этган. Ушбу инвестициянинг 38 фоизи Калифорния штати ҳиссасига тўғри келган. Венчур инвесторлари билан 2550 та шартнома имзоланган. Бу даврда Европада венчур капиталининг миқёси 6,5 млрд. доллардан иборат бўлиб, имзоланган шартномаларнинг сони 881 тага етган. Мазкур минтақадаги етакчиликни эса қатор йиллардан буён Буюк Британия эгаллаб келмоқда. Венчур капиталининг Европадаги жами кўламининг 29 фоизи мазкур давлатнинг венчур инвестицияси ташкил қилади. Минтақа бўйича венчур фонди бозоридаги кейинги ўринларда Франция ва Германия турибди.

Кейинги йилларда венчур капитали бозорининг дунёдаги ўсиш тенденциясида Хитой ва Исроил инвестицияларининг алоҳида ўрни кузатилмоқда. 2008 йилги статистик маълумотларга кўра, Хитойда венчур инвестицияси ҳажми 4,2 млрд. долларни (2007 йилда бу кўрсаткич 1,4 млрд. долларни), Исроилда 1,9 млрд. долларни (1,6 млрд. долларни) ташкил этган.

Умуман, жаҳон тажрибасидан маълум бўлишича, венчур капитали амалий ғояларнинг тижоратлаштирилишида катта ёрдам берган. Гарчи, Европада ЯИМнинг 1,8 фоизи, АҚШда эса 2,8 фоизини ташкил этсада, венчур капитали ўзига хос аҳамиятга эга бўлган. Чунки, ушбу капитал корхоналарнинг инновацион тараққиётини таъминлашнинг ягона омили сифатида хизмат қилган. Шу боисдан дунё миқёсида венчур капиталини инновацион бизнес ривожининг асоси, дейиш мумкин.

Кичик бизнес субъектларининг инновацион лойиҳаларини амалга ошириш ва тижоратлаштириш муаммосини самарали ҳал этишда венчур молиялаштириш фондларини ташкил этиш мақсадга мувофиқдир. Инновацион лойиҳаларни венчур лойиҳалаштириш фонди давлат ва хусусий маблағларни жамлаб, уларни ушбу лойиҳаларни молиялаштиришга йўналтиради.

Фирмада венчурли бўлимнинг тузилиши ва ҳаракат қоидаси ҳудди эркин венчур корхонага ўхшашдир. Маълумки, венчурлар асосан кичик бизнесни ривожланишига тааллуқлидир. Уларнинг тавсифи ҳусусиятларига қуйидагилар киради:



  1. Бу таваккалли бизнес, яъни бу тадбир ўта янги, аввал ҳеч ким томонидан ишланмаган (инновацион) объектни танлайди ва ўз капиталини ёки қарзга олинган молиявий воситаларни ишлатишни таваккал қилиб сарфлайди. Агар мувафаққиятга эришса, тадбиркор катта ўлчамдаги ўта юқори даражадаги даромадга эга бўлади.

  2. Таҳлилларнинг кўрсатишича, илмга бой венчур фирмаси ўз лойихасини ишлаш ва маҳсулот чиқаришни йирик корхоналарнинг вазифавий бўлимларига қараганда 1/3 ёки 2/3 мартда тезроқ амалга оширишга муваффақ бўлади.

Венчурнинг шиорларидан бири «Агар сен бугун йирик муаммони ечишга тайёр бўлмасанг, унда ҳозирги кунда қўлингдан келадиган масалани еч».

  1. Венчур фирмаси барча кичик бизнес дунёсида катта ҳаракатчанликка эга. У эркин ташкилот бўла туриб, иш усулларини ва схемаларини ўзгартириш имкониятига эга.

  2. Тадбиркорлик «венчур» тушунчасига эгалигидаги энг муҳими, унинг қуйидаги аломатларидир: (эгаллогич, раҳбар, менежер): ишбилармонлик, интилувчанлик, мардлик, таваккалчилик, рақобатчилик билан бўладиган курашдаги жонкуярлиги ва бошқа сифатлари жуда муҳимдир.

Кичик бизнесда муваффақиятли ҳаракат қилувчи венчурлардан келадиган фойда шунчалик каттаки, ҳатто йирик фирма раҳбарлари улардан ўзига иттифоқчи қидира бошлайдилар. Инновацион лойихаларни бажариш учун раҳбарлар шартнома ва буюртмалар тузадилар, молиявий ёрдамлар кўрсатишади. Иккинчи йўл эса венчур гурухининг ижобий тажрибасини

ўтказиш ва фирма ичида керакли инновация бўлинмаларининг яратишдан иборат.

Инновацион лойиҳаларни тижоратлашувида мазкур лойиҳаларни молиялаштириш муҳим ўрин тутади. Хорижий давлатлар тажрибалари шуни тасдиқламоқдаки, инновацион лойиҳаларни молиялаштиришининг энг мақбул усулларидан бири бу венчур молиялаштиришдир. Бунда венчур молиялаштириш фондларини ташкил этиш мақсадга мувофиқдир. Инновацион лойиҳаларни венчур молиялаштириш фонди хусусий маблағларни жамлаб, уларни ушбу лойиҳаларни молиялаштиришга йўналтиради. Венчур молиялаштиришни амалга оширувчи томонлар инновацион лойиҳаларни ишлаб чиқаришга жорий этиш натижалари юзасидан олинадиган даромадга молиялаштиришга қўшган хиссалари миқдорида улуш оладилар. Венчур молиялаштириш “таваккалли молиялаштириш” деб ҳам аталади, чунки молиялаштирувчи инвестор мазкур лойиҳаларни ишлаб чиқариш натижаларига кўра истиқболини олдиндан кўра билмайди.

Инновацион лойиҳаларни венчур молиялаштиришнинг асосий хусусиятлари қуйидагилардан иборат:



  • венчур фондининг маблағлари илмий ҳажмдор маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича инновацион лойиҳаларни яратишга қаратилган ва юқори технологияга асосланган янги кичик корхоналарга йўналтирилади. Лойиҳани муваффақиятли амалга оширилиши истиқболда юқори фойда олиш билан якунланади. Ўз навбатида бунда қўйилган капитални йўқотиш хавфи ҳам жуда юқоридир;

  • венчур капитали ўрта ва узоқ муддатларга тақдим этилади ва венчур фирмасини ҳаётийлик даври тугамасидан капитални қайтариб олиш мумкин эмас (одатда 5-7 йил);

  • венчур молиялаштириш имтиёзли тарзда ривожланиш салоҳияти мавжуд бўлган кичик инновацион корхоналарга 5-7 йил муддатга тақдим этилади;

  • венчур инвестициялари уни қайтаришга кафолат мавжуд бўлмаган шароитда узоқ муддатли кредитларнинг кафилликсиз шакли ҳисоблади;

  • венчур молиялаштириш фонд биржасида акциялари ҳали котировка қилинмаган ривожланаётган корхонанинг акцияларига пай кўринишида капитал қўйиш билан боғлиқ бўлганлиги сабабли банклар бу каби лойиҳаларга ўз маблағларини йўналтиришни хохламайди;

  • венчур фонди ўз маблағларини бевосита корхонани ўзига эмас, уни акционерлик капиталига йўналтиради;

  • венчур капиталининг ноанъанавий (янги, айрим холларда бутунлай бошқа турдаги) кичик корхоналарни қўллаб-қувватлашга йўналтирилиши бир томондан капитални қайтиш хавфини оширса, иккинчи томондан юқори фойда олиш эҳтимолини кучайтиради.

Хулоса қилиб айтиш мумкинки, венчур молиялаштириш жаҳон тажрибасида кичик бизнеснинг иновацион фаолиятини молиялаштиришнинг энг мақбул усулларидан бири сифатида ўз исботни топган. Шунинг учун келгусида Ўзбекистонда ҳам венчур фондлари шаклланиб, уларнинг ресурслари кичик бизнес корхоналарининг инновацион фаолиятини молиялаштиришда кенг қўламли қўлланилиши муқаррардир.

Yüklə 288,78 Kb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©www.azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin