Христианлик вужудга келиши



Yüklə 95 Kb.
tarix27.11.2019
ölçüsü95 Kb.
#29712
христиан дини

ХРИСТИАНЛИК ВУЖУДГА КЕЛИШИ
Режа:


  1. Исо Масих хакида.

  2. Христианликнинг вужудга келиши ва таркалиши.

  3. Христианликнинг мукаддас китоби.

  4. Христианликнинг диний таълимоти.

5. Узбекистонда христианлик жамоаларининг миллий истиклолга кушаётган хиссалари.

Исо Масих хакида.

Христианлик яъни Насронийлик Яхудийлик динидан мустакил дин сифатида ажралиб чиккан ва жахон динларидан бирига айланган. Хозирги кунда Христиан черкови маълумотларига кура, жахонда бу динга 2 миллиарддан ортик киши эътикод килади.1

Христианлик номи, унинг асосчиси Ийсо Масих, юнонча Иисус Христос номидан олинган. Унинг акидалари, диний таълимотлари Библия таркибига кирувчи Инжил – Евангелия (Хушхабар)да, яъни «Янги ахд» кисмида баён этилган.

Масих яъни Христос сузининг маъноси «худо танлаган», «Худо сийлаган», «Халоскор» маъноларини англатади. Христиан сузи юнонча булиб мазмуни Ийсо Масих йулидан юрувчи киши демакдир. Мазкур динининг номи хам ана шу – Христиан, масихчи сузидан олинган.

Исо алайхиссалом яхудий миллатига мансуб булиб, тахминан милодий 1-33 йилларда Фаластинда, хозирги Исроилда яшаб утган. Милодий йил хисобини хам Исо Масих тугилган санадан бошлаб хисоблаш кабул килинган.

Диний адабиётларда Исо онаси Биби Марямдан отасиз илохий хомиладорлик асосида тугилган деб ривоят килинади. Унга уттиз ёшида Таврот ва Забурдан кейинги учинчи илохий китоб – Инжил нозил килинган. «Инжид» юнонча «Эвангелеон» сузидан иборат булиб, насронийликда «Евангелие» деб юритилади. Маъноси «илохий хабар», «хушхабар», «эзгу хабар» демакдир.

Бу динни Исломда насронийлик дейилиши Исо Масихнинг тугилган ери Носира номи билан боглик. Бу шахар ахли Исо Масихни Носирий деб атар эдилар. Унга эргашган кишини эса, насроний деб юритганлар. Исо Масих 30 ёшидан бошлаб 3 йил давомида пайгамбарлик фаолиятини олиб борган. Исонинг янги динни таргиб килишдаги муваффакиятларидан даргазаб булган Куддус кохинлари ва рухонийлари уни судга беришга карор киладилар. Ушлаб олинган Исо улим жазосига хукм этилади. Куддус ахли Исони худонинг угли ва одамзотнинг халоскори деб эътироф этмай, уни тошбурон киладилар. Исо Галгофа тогида кийнаб улдирилади. Уни жуда катта ёгоч хоч (санам)га тириклайин михлаб ташлайдилар.

Ривоят килишича улимининг учинчи куни Исо тирилиб, бирмунча вакт давомида уз шогирдлари билан бирга булади. Шундан сунг у уларнинг куз унгида осмонга чикиб кетади. У келажакда яъни охират куни тириклар ва уликлар устидан хукм чикариш учун ерга кайтиб келишига христиан динига эътикод килувчилар ишонадилар.




  1. Христианликнинг вужудга келиши ва таркалиши.

Христиан динининг келиб чикиши ва таркалиши милоднинг I-III асрларида Рим империясида ёйилган умумий тушкинлик, инкироз, кулларнинг шафкатсизларча эзилиши, яхудийлар жамоасида эса оддий яхудийларнинг уч томонлама эзилиши, огир хаёти сабабчи булган. Чунончи, Рим империяси таркибига кирган яхудийлар бир томондан Рим хукумдорлари, иккинчи томондан яхудий подшолиги, учинчи томондан яхудий рухонийларидан жабр курар эдилар. Азоб-укубат чекаётган ва эзилаётганларнинг бундай ижтимоий кучлар олдидаги ожизлиги уларни диний тасалли ахтаришга олиб келди. Шу тарика инсонларни чексиз жабр-зулм, азоб ва укубатлардан озод килиш хакидаги «халоскорлик» гоялари пайдо булди. Бундай «халоскорлик» гояларига миллионлаб куллар, эзилганлар, жабр-дийдалар махлиё булдилар. Шундай килиб христианлик даставвал кулларнинг, эзилганларнинг, жабр-дийдаларнинг орзу-умидларини ифодаловчи, халоскорлик дини сифатида пайдо булган. Бу диндаги мазлумларни шукур килиб яшашга, итоатгуйлик, охиратда тенглик ваъда килиниши каби гоялари хукмрон табакаларга кул келган. Шу сабабли христиан дини уч-турт асрдан сунг давлат динига айланган. Чунончи Рим императори Константин бу динни кабул килиб, 324 йилда христианликни давлат дини деб эълон килди. 325 йилда Константиннинг курсатмаси билан жахон христианларининг биринчи йигини – Никей собори чакирилди. Бу собор (йигин)да епископ ва илохиётчилар христианликнинг асосий акидаларини тасдикладилар, черков конун-коидалари ёзилган китобларни кабул килдилар ва черков ташкилоти тугал холга келтирилди. Диний ташкилотда – поп, дъякон, епископ, кардинал каби куйи ва олий мансаблар жорий этилди. Улар христианликни таргиб этиш, мустахкамлаш, диний талабларни бажарилишини назорат килиш ишлари билан шугулланганлар. Дин ишлари марказлаштирилиб, унга якка рахбар-дастлаб епископ, кейинрок эса папа лавозимлари таъсис этилди. Христианлик хукмрон мафкурага айланиб хар кандай иш, таълим-тарбия, хатто давлат ишлари хам улар назорати остига олинди. Христиан давлатларида епископ ва папалар чекланмаган хукукка эга булдилар.

Христианликда зохидлик, таркидунёчилик кучайиб монастирлар пайдо булди. Рим епископлари, V-асрдан эса папалар христиан оламига танхо хукумронлик кила бошладилар. XIII асрга келиб бутун Оврупо христианлаштирилди. Россияда бу динга чукинтириш маросими 988 йилда Киев князи Владимир томонидан амалга оширилди.

Шундай килиб христианлик яхудийлик дини заминида Фаластинда пайдо булиб сунг жахон динларидан бирига айланди.


  1. Христианликнинг мукаддас китоби

Христианлик динининг таълимоти «Библия» да баён этилган. «Библия» китоблар демакдир. У яхудийлик ва христианликда мукаддас хисобланган диний китоблар ва рисолалар мажмуаси. Библия уз ичига Таврот, Забур ва Инжилни олган, Эски ахд (Эски васият) ва Янги ахд (Янги васият) деб номланувчи икки кисмдан иборат илохий китобдир. Таврот ва Забур Библиянинг Эски ахд кисмига киритилган булиб, у яхудийлар ва насронийлар учун бирдай илохий мукаддас китоб саналади. Библиянинг христианлик билан боглик иккинчи кисми Янги ахд деб юритилиб, унга Инжил киритилган. Яхудийлар Инжилни тан олмайдилар ва мукаддас хисобламайдилар. «Ахд» сузи Худонинг инсонлар билан махсус алокасини, ахдлашувини ифодалайди. Мазкур динларнинг акидаларига биноан, Библия – Худонинг каломи, барча инсонларга йулланган, дунё ва одамзоднинг пайдо булиши ва «охират» сирини очиб берувчи мукаддас китобидир. Унинг асосий мавзуси – ягона Худонинг фазилатлари ва инсоният билан муносабати хакидадир. Библия милоддан аввалги 8-аср ва милодий 2-асрлар оралигида оромий ва юнон тилларида ёзилган. Библия матнлари тадкик этилганда шу нарса тасдикландики, улар карийиб минг йил давомида хилма-хил жойларда яратилган.

Библия энг кадимий адабий ёдгорликлардан бири булиб, диний панд-насихатлар, акидалар, башоратлар, дуолар, солномалар, масаллар, хикоят, ривоят ва мактублардан иборат. Библияда, бир ёкдан, одамзотнинг гунохкор булиб тугилиши, абадий халокатга махкум килиниши, Худо томонидан рад этилиши тугрисида гап кетса, иккинчи ёкдан, Худонинг гунохкор инсонни куткариш учун кандай режалар тузгани хакида хикоя килинади. Айникса, одамларга нажот йулини очган Исо Масих тугрисида тулаконли хабар берилади.

Жаъми кадимий яхудий тилида 66, лотин тилида 70 китоб (булим)ни уз ичига олган Библия XIII асрда кардинал Стефан Ленгтон томонидан

хозирги куринишга келтирилган.

Библиянинг Янги ахд деб аталувчи кисми Инжил 27 китоб (булим) чадан иборат булиб, унда Исо Масихнинг дунёга келиши, яшаши, улиб кейин тирилиши ва таълимоти баён килинган. Инжилни Исо Масихнинг 12 шогирди ва сафдоши апостоллар яъни хаворийлар пайгамбар улимидан кейин 1-2 асрларда ёзиб китоб холига келтирганлар. Матто, Лука, Марк ва Юханно каби апосто(хаворий)лар ёзган 4та Инжил китоби: Евангелия (хушхабар), хаворийларнинг амаллари, 21 рисоласи ва Иоанн «Вахийнома» си милодий 313 йилда Папа Буюк Константиннинг буйругига мувофик кабул килинган.


  1. Христианликнинг диний таълимоти.

Христианликнинг диний таълимоти мазмунини асосан куйидагилар ташкил этади: Худо мукаддас учликда намоён булади. Яъни Худо уч киёфали, лекин мохиятан ягонадир. Аммо Худо Худо – ота, Худо – угил, Худо – мукаддас рух куринишида намоён булади. Бу холат эса яккаю-ягона худога ширк келтириш эди. Мана шундай янглиш, хато акидалари туфайли насронийлар мусулмонлар томонидан «кофир» - куфрга кетган деб аталадилар.

Бу уч киёфали худолар айни пайтда шахсларига кура фарк киладилар. Христианлик таълимотига кура Худо-ота тугилиш йули билан пайдо булмаган, хеч ким яратмаган, у узи абадий мавжуд. Худо – угил эса, тугилган. Худо – мукаддас Рух эса, Худо – Отадан пайдо булган. Насронийлар Исо Масихни Худо-Угил даражасига кутарганлар.

Христианликнинг асосий акидалари куйидагилардир: Худо – Угил (Исо) Масих – Худо ярлакаган вакил. У илохий халоскор. Исо – Христианликнинг асосчиси; Исо улдирилгандан кейин осмонга кутарилиб кетган. У келажакда тириклар ва уликлар устидан хукм чикариш учун охират куни ерга кайтиб келади; Исо хам илохий, хам инсоний табиатга эга; Биби Марям Худо (Исо)нинг онаси, у кизлик иффати сакланган холда илохий хомиладор булган ва Исони туккан; иконаларга сигиниш; Худо хамма нарсадан устун туради ва абадийдир. Уни хеч ким яратган эмас. Худо дунёни яратувчисидир; одамзот тугилган пайтидан бошлабок гунохкордир. Худо яратган мавжудотларнинг гултожи инсон булган, чунки у инсонни узига ухшаш килиб яратган эди. Бу ухшашликнинг асосий кирралари – бу инсонга берилган акл-идрок, ирода, абадий улмасликларида эди. Худо бутун космик тартибни инсонга боглаб куйди. Бирок инсон узининг иродасини, эркини Худо иродасига, эркига карама-карши килиб куйганлиги учун уни абадий гунохкорликка махкум этган. Чукинтириш йули билан Худо одамларга нажот йулини очиб берган. Одам Ато ва Момо Хаво килган иш шундай гунохи азим эдики, одамлар киладиган хар кандай курбонлик Худони каноатлантира олмайди. Шунинг учун Худо одамларга рахм килиб, уз угли Исони улимга махкум этган. Бу курбонлик Худони Исога эргашганлар билан яраштирган ва уларга чукинтириш маросими оркали нажот йулини очиб берган. Факат христиан черкови багридагина одамлар Худонинг мархаматига, унинг химоясида булишларига умид боглашлари мумкин. Исо угитларига, васиятларига амал килиш, хаёт машаккатларига Исо каби бардош бериш, бунинг эвазига нариги дунёда ажр (мукофат)га эришажакликнинг мукаррарлигига ишониш. Жаннат ва дузохнинг мавжудлиги ва жоннинг улмаслиги кабилар христианлик диний таълимотининг мохиятини ташкил этади.1

Шундай килиб Христианлик диний таълимотининг бош гояси яккахудолик, гунохга ботиш ва ундан халос булиш акидаларидир. Одамлар худо олдида гунохкор, яхудийми ё юнон, римликми ё варвар, кулми ё эркин фукаро, бойми ё камбагал – барчаси «худонинг бандаси», барчаси гунохга ботган. Бандаси уз гунохини худога, буюк халоскори (Исо) га чукур эътикод килиш оркали ювади. Исо Масих бутун одамзотнинг гунохини ювиш учун канча азоблар чекиб, бандаларига урнак булсин деб узини курбон этади. Мукаддас учлик – Ота – Худо, Угил-худо (Исо) ва Мукаддас рухга ишонган, тавба килган, охиратдаги яхши хаётга умид боглаган такводор ким булишидан катъи назар тугри жаннатга бориши мумкин. Аксинча, бетавфик гунохкор ва таъмагир дузох оловида ковурилади. Христианликнинг Мукаддас учлиги ва Исонинг дунёвий одамликдан худо даражасига кутарилиши уни иудаизм ва Исломдан фарклайдиган асосий акидаларидир.1




  1. Христианликдаги оким ва йуналишлар.

Тарихдан маълумки милодий 395 йилда кудратли Рим империяси парчаланиб – Гарбий (Рим) ва Шаркий (Византия) кисмларга булиниб кетди. 476 йилга келиб эса Гарбий Рим салтанати бутунлай кулади. Натижада Рим черкови ва унинг бошлигининг нуфузи мислсиз ошиб кетди. Черков бошлиги Рим папаси деб аталиб, чексиз хукукка эга булди.

Шаркий Византияда эса императорлик хокимияти кучли булганлиги сабабли черков хокимиятга буйсундирилганди. 1054 йилга келиб Рим ва Константинапол черковлари уртасида диний таълимотларни талкин этиш, янги вужудга келган черковларни назорат килиш, даромадларни таксимлаш юзасидан келиб чиккан ихтилоф кескинлашди. Окибатда Рим папаси Лев IX ва Константинопол черков бошлиги Кирударий бир-бирларини лаънатладилар. Христианлик ана шу санадан бошлаб иккига ажралиб кетди. Улардан бири Рим папасига буйсунувчи католик (бутун дунё) черкови, иккинчиси эса Константинопол патриархига буйсунувчи Православие (чин эътикод) черкови деган ном олди. Буни киска килиб Христианлик Гарбий ва Шаркий черковларга ажралиб кетди деб изохласа булади.

Католик – юнонча суз булиб, маъноси «умумжахон», «умумий», «асосий» демакдир.

Католик черкови катъий марказлаштирилганлиги билан ажралиб туради. Унинг ягона жахон маркази – Ватикан давлатида жойлашган. Мазкур черковнинг бош рухонийси, епископи, бирдан бир бошлиги – Рим папаси саналади.

Рим папасига Исонинг ердаги ноиби, у дин ва ахлок масалаларида мутлок гунохсиз, унинг хокимияти жахон соборлари хокимиятидан хам юкори туради деб каралади.

Католик черковини папа ва унинг жойлардаги кардинал (уринбосар) лари бошкарадилар. Кардиналлар йигилиши Рим папасини сайлайдилар.

Католийлик, христиан динининг асосий акида ва маросимларини эътироф этади. Жаннат ва дузох билан бирга охирзамонда хисоб-китоб машхар кунини бор деб хисоблайди. Мукаддас Рух факат Ота-Худодан эмас, балки Угил-Худодан хам келиб чиккан деб карайди. Рухонийларга уйланиш – никохни таъкиклайди. Инжилни факат рухонийлар шархлаши мумкин деб хисоблайди. Рухонийлар одамлар билан худо уртасида воситачи деб каралади.

Католийлик маросимига кура чакалокни чукинтираётганда сувга ботириб олмайдилар, балки унинг устидан сув куядилар. Чукинтирилгандан сунг суритиладиган хушбуй мой гудакликда эмас, кейинчалик балогат ёшида суритилиши тайин этилган. Диний ибодат асосан лотин тилида олиб борилиши, бу окимга хос хусусият саналади.

Католик черкови бидъатга ва Папа хокимияти душманларига карши курашиш учун XIII асрдан Инквизация (черков суди, жазолаш ташкилоти) ни ташкил килган. У юз йиллар мобайнида католик мамлакатларида фаолият курсатган. Суд килинувчиларга нисбатан ута шафкатсиз кийнок усуллари кулланилган. Айбдорларга нисбатан жамоа олдида айтганларидан воз кечиш, жарима солиш, камаш, тириклайин утда куйдириш каби жазо чоралари кулланилган. Бунинг мисоли тарикасида фан намоёндалари Николай Коперник, Галилео Галилей, Жардано Бруно, француз халкининг миллий кахрамони Жанна Д`Арк ва бошкаларнинг бошларига солинган кулфат, кийнок, дорга осиш ва тириклайин утда куйдириш каби жазо чораларини кулланилганлигини эслаш кифоя.

Черков статистикасига кура, хозир Ер юзида католиклар 900 миллиондан ортик. Италия, Испания, Португалия, Франция, Белгия, Австралия, Лотин Америкаси мамлакатларида католийлик хукмрон диний ташкилот саналади. Полша, Чехия, Словакия, Венгрия, Болтик буйи мамлакатлари ва Кубада ахолининг купчилиги католийликка эътикод киладилар.

Проваславие – маъноси чин эътикод демакдир. Проваславие – окимининг католийликдан фаркларидан бири шуки, бу окимда ягона диний марказ, черковларнинг ягона рахбари йуклигидир. Хозирги вактда православиеда 15 та автокафел (мустакил) черков мавжуд. Булар – Константинопол, Александрия, Куддус, Рус, Грузия, Серб, Румин, Болгар, Албан, Поляк, Чехия, Америка ва бошка черковлардир.

Юкорида кайд этилганидек Православие 1054 йилда Христианликнинг Шаркий Рим империяси урнида расмийлашган ва унинг давлат дини булган.

Православие – оламнинг яратувчиси ва бошкарувчиси мукаддас учликдан иборат ягона Худо эканлиги, нариги дунё, ажр тугрисидаги, дастлабки гунох туфайли азоб-укубатларга дучор килинган инсоният нажот топишга имкон берувчи Исо Масихнинг халоскорлик фаолияти (миссияси) хакидаги акидаларни тан олади. Бу окимда 7 сирли маросим асосий уринни эгаллайди. Булар чукинтириш, нон ва вино тортиш, рухонийлик унвонини бериш, тавба-тазарру, миро суртиш, мукаддас зайтун мойи суртиш, никох маросимларидир.

Проваславиенинг католийликдан фарклари шундаки, мукаддас рух факат Ота – Худодан келиб чикканлиги, черков бошликлари эмас, балки черковнинг узи гунохсизлиги ва акидаларнинг узгармаслиги эътироф этилади. Рухонийларнинг уйланишлари ва никохдан утишлари мажбурий килиб белгиланган. Проваславиеда байрамлар нихоятда куп булиб, улар – улуг, урта ва кичик байрамларга булинади. Жумладан, Пасха байрами Хочга тортилган Исонинг муъжизавий кайта тирилиши хотирасига багишланган булиб, бахорги тенгкунликларда нишонланади.

Раждество Христово – Исо Масихнинг тугилиш байрами, католийликда хар йили 25 декабрда, Православиеда 7-январда нишонланади ва бошкалар.

Христианликдаги учинчи оким – Протестанизм булиб, норозилик билдрувчи, келишмаслик деган маънони билдиради.

1526 йилда Шпейер рейхстаги немис лютеранчи князлари талаби билан хар бир немис князи узи ва фукароси учун хохлаган динни танлаш хукукига эга эканлиги тугрисида карор кабул килди. Аммо, 1529 йилда 2 –Шпейер рейхетаги бу карорни бекор килди. Бунга карши Германиянинг бир канча шахарлари ва 5 князи норозилик – протест билдирди. «Протестанизм» атамаси шу суздан келиб чиккан. Унинг черкови эса протестанизм черкови деб юритилади.

Протестанизм хам худонинг борлигини, унинг уч киёфада намоён булиишини, жоннинг улмаслиги, жаннат ва дузох хакидаги умумхристиан таълимотини эътироф этади. Шу билан бирга протестанизм 3 та янги коидани жорий этди:



  1. Шахсий эътикод билан нажот топиш мумкинлиги;

  2. Динга ишонувчи барча кишиларнинг рухоний булиши мумкинлиги;

  3. Инжилнинг олий нуфузи.

Протестанизм католик черкови гунохдан холи, Рим папаси бирламчи, деган таълимотларни рад этади.

Христианликнинг бу окимида инсоннинг худога ва черковга муносабати соддалаштирилган. Бут ва санамларга сигиниш йук. Монахлик ва рухонийларнинг уйланмаслиги кораланади.

Протестанизм сирли маросимларнинг купчилигини бекор килди, факат чукинтириш хамда нон ва вино тортиш маросимини колдирди.

Протестантлар сони хозирги даврда бутун дунёда 250 миллиондан ортик. Бу оким Скандинавия мамлакатлари, Германия, Британия, Канада, Австралия, Янги Зелландия, АКШ ва бошка мамлакатларда кенг таркалаган.

Протестанизмдаги асосий окимларга – бабтизм, староверлар, духоборлар, молоконлар, мормонлар, адвентистлар, Иегова шохидлари ва бошкалар киради.

Баптизм – юнонча суз булиб, «сув билан чукинтириш» деган маънони билдиради. Бу таълимот буйича болалар ёшлигида эмас, балки вояга етганда, динга нисбатан онгли булгандагина чукинтирилиши лозимлиги укдирилади. Христианликда мукаддас хисобланадиган авлиёлар, монахлик, икона, бут ва бошкалар рад этилади.

Баптизм рухонийларнинг диндорлар билан инсонлар уртасидаги воситачилигини рад этади. Инсоннинг яшашдан максади, узини нариги дунёга тайёрлашдир дейилади. Баптитстлар хар хил йигинларларга, театрларга, хурсандчилик масканларига бормайдилар. Бегоналарга карши курол кутармайдилар. Хатто армияга берганларида хам куролга кул тегизмайдилар, бошка ишлар билан шугулланадилар. Камдан-кам хурсанд булиб юрадилар, купинча хомуш юрадилар. Уз якинлари ва душманларини хам бирдек севишлари, хаммани кечиришлари, ёмонликка каршилик курсатмасликлари муттасил ташвикот килинади. Жахонда баптистлар сони 35 миллиондан ортик. 1905 йилда жахон баптистлар иттифоки тузилган, унинг маркази АКШда. Узбекистонда баптистларнинг руйхатга олинган 14 жамоаси мавжуд.



Духоборлар – рухга эътикод килувчи христианлар, рух учун курашувчилар – эски рус сектантчилиги йуналишларидан бири. Улар рухонийларни, монахликни, бутхоналарни, проваслав коида ва маросимларини, хоч ва иконаларга топинишни рад этганлар. Исо Масих оддий инсон, худонинг угли эмас, аммо унда илохий акл мужассам булган дейилади.

Адвентистлар – лотинча суз булиб, воке булиш маъносини билдиради. Адвентистлар жоннинг улмаслигини инкор этадилар. Жон тана билан бирга улади ва Исо кайта тирилиб келган кун яна тирилади. Бу дунё ана шунга тайёргарлик куриш учун берилган дейдилар. Шанба кунини дам олиш куни деб биладилар. Уз даромадларининг ундан бир кисмини черковга бериш талаб этилади. Адвентистлар Исо кайта тирилиб келиб охиратдан аввал минг йил хукмронлик килади ва бу кун якин деб ишонишади.
6. Узбекистонда христианлик жамоаларининг миллий

истиклолга кушаётган хиссалари.
Узбекистон купмиллатли, куп конфессияни давлатдир. Хозирги кунда Узбекистонда 130 дан зиёд миллат ва элат вакиллари яшайди. Улар турли динларга эътикод киладилар. Шунинг учун диний багрикенглик мамлакатимизда курилаётган демократик жамиятнинг асосий тамойилларидан бири хисобланади. Республикамизда 16 диний конфессия бирлашмалари узаро тотувликда фаолият курсатмокда. Булар орасида Исломдан сунг 2-уринни христианларнинг православие окими эгаллайди. Унинг бир неча черкови ва марказий уюшмаси бор. Бабтист, иеговист, адвентист каби секталари бор. Кадрларни Москва ва бошка шахарлардаги семинариялар тайёрлаб беради. Диний адабиёт ва вактли матбуот нашрлари хам у ерлардан олиб келинади.

Узбекистон Конституцияси ва унга асосланиб ишлаб чикилган «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тугрисида (янги тахрирда) конун» га асосан республикамиздаги барча диний уюшмалар эркин, ошкора, тенг хукукли асосда фаолият курсатмокдалар. Бу хукук ва эркинликлар конун буйича кафолатланган. Бу конунларга биноан бирор конфессияга имтиёз берилмаган. Конунлар доирасидаги фаолиятлари чекланмаган.

Республикамиздаги барча конфессиялар тотув, хамкор, хамжихат яшаш, давлат ва сиёсат масалаларига аралашмасдан, хокимият талашмасдан, уз функцияларини хотиржам бажараётирлар. Давлатимиз билан улар орасида хеч кандай зиддият ва тушунмовчилик муаммолари йук.

Адабиётлар:



  1. И.Каримов. Узбекистон: миллий истиклол, иктисод, сиёсат, мафкура. Т., «Узбекистон», 1996й.

  2. И.Каримов. Биздан озод ва обод Ватан колсин. Т., «Узбекистон», 1996й.

  3. И.Каримов. Ватан саждагох каби мукаддасдир. Т., «Узбекистон», 1996й.

  4. И.Каримов. Истиклол ва маънавият. Т., «Узбекистон», 1994й.

  5. И.Каримов. Халоллик ва фидоийлик-фаолиятимизнинг асосий мезони булсин. Т., «Узбекистон», 1994й.

  6. И.Каримов. Юксак малакали мутахассислар – тараккиёт омили. Т., «Узбекистон», 1995й.

  7. И.Каримов. Узбекистоннинг сиёсий-ижтимоий ва иктисодий истикболининг асосий тамойиллари. Т., «Узбекистон», 1995й.

  8. И.Каримов. Узбекистон буюк келажак сари. Т., «Узбекистон», 1998й.

  9. И.Каримов. Тарихий хотирасиз келажак йук. Т., «Узбекистон», 199й.

  10. И.Каримов. Узбекистон XXI асрга интилмокда. Т., «Узбекистон», 1999й.




1 Қаранг. Ислом энциклопедия. 260-бет.

1 Қаранг. Фалсафа қомусий луғат. 444-бет.

1 Қаранг. И. Жабборов, С.Жабборов. Жаҳон динлари тарихи. 128-бет.

Yüklə 95 Kb.

Dostları ilə paylaş:




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©www.azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin