Fanidan O’quv-uslubiy majmua


Олинган материаллар бўйича ҳисоб-китоблар ҳисоби



Yüklə 5,37 Mb.
səhifə148/235
tarix25.12.2023
ölçüsü5,37 Mb.
#195382
1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   ...   235
UMK БУХ ХИС 2023 TAYYOR

4.3. Олинган материаллар бўйича ҳисоб-китоблар ҳисоби


Корхонага материаллар бевосита мол юборувчилар ёки бошқа корхоналар ўртасида тузилган шартномалар асосида қабул қилиш –топшириш далолатномалари асосида кирим қилинади.


Мол юборувчилардан келиб тушган юклар М-1 шаклдаги ҳисобга олиш журналида рўйхатга олинади.
Материаллар бўйича мол юборувчилар билан ҳисоб-китоблар 6010 - «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счетлар» счетида ҳисобга олинади. Бу счет пассив бўлиб, кредит қолдиғи тўланмаган счетлар ва фактурланмаган юклар бўйича корхонанинг мол юборувчилар ва пудратчилардан бўлган қарзини кўрсатади;

  • дебет обороти - ҳисобот ойида тўланган, ҳисобдан чиқарилган ва зачет қилинган суммани кўрсатади;

  • кредит обороти - ҳисобот ойида акцептланган тўлов ҳужжатлари бўйича тўлашга қабул қилинган ва фактурланмаган юклар суммаларини кўрсатади.

Мол юборувчилар билан ҳисоб-китоблар ҳисоби 6 ‑ журнал-ордерида юритилади 6 ‑ журнал-ордер комбинациялашган регистр бўлиб, унда аналитик ҳисоб ҳар бир тўлов ҳужжати, кирим ордери ёки қабул қилиш акти бўйича юритилади.
Бу журнал-ордернинг биринчи сатрида мол юборувчилар билан ой бошига тугатилмаган қуйидаги ҳисоблашишлар суммаси кўрсатилади:

  • тўлаш муддати келмаган акцептланган тўлов ҳужжатлари ёки киримга олинган материаллар бўйича тўлов муддати ўтиб кетган тўлов ҳужжатлари (6010 – счетнинг ой бошига кредит қолдиғи);

  • акцептланган ва тўланган тўлов ҳужжатлари – материаллар келиб тушмаган (изоҳ сифатида «келиб тушмаган юк», 6010 – счетнинг дебет сальдоси);

  • акцептланиб тўланмаган тўлов ҳужжатлари – материаллар келиб тушмаган (изоҳ сифатида «келиб тушмаган юк», сальдоси йўқ);

  • фактурланмаган юклар бўйича (материаллар келиб тушди, лекин уларни тўлаш учун тўлов ҳужжатлари келиб тушмади) – 6010 – счетнинг кредити бўйича ой бошига сальдо.

Материаллар бўйича мол юборувчилар билан ҳисоб-китоб қилинганда мол юборувчининг ҳужжатига қараганда ҳақиқий қабул қилинган материалларнинг миқдори кам ёки ортиқча чиқиши мумкин. Бу М-7 шаклдаги далолатнома билан расмийлаштирилади. Ортиқча чиққани далолатнома билан корхонанинг ҳисоб баҳосида ёки шартнома баҳосида киримга олинади ва 6 – журнал-ордернинг алоҳида қаторида фактурланмаган мол етказиб бериш сифатида ҳисобга олинади.
Камомад аниқланган тақдирда, бухгалтерия унинг ҳақиқий таннархини ҳисоблаб чиқади ва мол юборувчига даъво расмийлаштиради. Бунда темир йўл тарифи суммаси юкнинг оғирлигига мутаносиб тақсимланади, устама ва чегирма суммаси юкнинг қийматига мутаносиб тақсимланади.
Камомад суммасига қуйидагича бухгалтерия ёзуви берилиб, 6-журнал-ордер ва 7-қайдномада акс эттирилади:
Дт 4860 – «Даъволар бўйича олинадиган счетлар»,
Кт 6010 ‑ «Мол етказиб берувчи ва пудратчиларга тўланадиган счетлар» счети.
6 ‑ журнал-ордерда фақат товар-материал қийматликларни сотиб олиш ва тайёрлаш билан боғлиқ бўлган мол юборувчилар билан олиб бориладиган ҳисоб-китоблар акс эттирилади. Мол юборувчилар ва пудратчиларнинг хизматлари бўйича ҳисоб-китоблар ҳисоби 6 ‑ журнал-ордерда алоҳида юритилади. Ой охирида 6010 -счетнинг умумий оборот суммасини топиш ва Бош дафтарга ўтказиб қўйиш учун 6-журнал-ордернинг маълумотлари жамланади.
Материалларнинг ҳақиқий таннархига транспорт-тайёрлов харажатлари ва уларни сотиб олиш билан боғлиқ бўлган барча харажатлар киради. Бу харажатлар материалларни турлари бўйича тегишли счетларда мавжуд материал гуруҳларининг умумий ҳажми бўйича транспорт-тайёрлов харажатлари суммаси ва фоизини ҳисоблаб чиқаради. Бу нарса ҳисобот ойида сарфланган материалларга тўғри келадиган транспорт-тайёрлов харажатларини аниқлаб ҳисобдан чиқариш учун зарур. Ҳисоблаб чиқиш учун маълумотлар 10-қайдноманинг 2 ва 3 – бўлимларидан олинади.
Сарфланган материаллар шартнома баҳосида қайси счетларга ўтказилган бўлса, транспорт-тайёрлов харажатлари суммаси ҳам шу счетларга ёзилади. Ҳақиқий таннархни режадан фарқ улушини ҳисоблаб топиш ва ҳисобга олиш ҳам шу тартибда бажарилади. Ортиқча харажат, транспорт-тайёрлов харажатига ўхшаб, режа таннархини кўпайтиради, тежалган сумма эса – уни камайтиради. Тежалгани минус билан ёки қизил сторно қилиб ёзилади.

Yüklə 5,37 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   ...   235




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©www.azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin