1-Laboratoriya ishi. Mavzu: Electronics Workbench dasturi imkoniyatlari va komponentalari bilan tanishish



Yüklə 4,03 Mb.
səhifə9/18
tarix19.10.2023
ölçüsü4,03 Mb.
#157122
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   18
1-Laboratoriya ishi. Mavzu Electronics Workbench dasturi imkoni MATERIAL ANOLOG UMUMIY LB

Теорема. Жадвал кўринишида берилган ихтиёрий МАФ қуйидаги кўринишида аналитик ифодаланиши мумкин:
f(x1,x2,...,xn)=Ф1Ф2...Фк , (9)
бу ерда к - f=0 бўлгандаги иккили тўпламлар сони.
Ўзгарувчан даражали макстермларни ўз ичига олувчи термлар бирлашмаси конъюнктив нормал шакл (КНШ) деб юритилади.
(9) теоремадан қуйидаги хулоса келиб чиқади: жадвал кўринишида берилган ихтиёрий МАФ кўйидаги аналитик шаклда ифодаланиши мумкин:
f(x1,x2,...,xn)=Ф1Ф2...Фк ,
бу ерда к - функциянинг нуллик қийматлари сони.
Минтермлар (макстермлар) асосида МАФ ларнинг каноник дизъюнктив (конъюнктив) шакллари тузилади.
ДНШ (КНШ) каноник дейилади, агар уларнинг барча элементар конъюнкциялари (дизъюнкциялари) минтермлар (макстермлар) бўлса. Ҳар қандай МАФ фақат битта дизъюнктив каноник шаклга (ДКШ) ва фақат битта конъюнктив каноник шаклга (ККШ) эга бўлади. Каноник шакллар мукаммал каноник шакллар деб ҳам аталади.
МАФ нинг мукаммал дизъюнктив нормал шакли (МДНШ) ва мукаммал конъюнктив нормал шакли (МКНШ) мос ҳақиқийлик жадваллар ёрдамида тузилиши мумкин.
МДНШ - МАФ нинг қиймати 1 га тенг бўлган тўпламларга мос келувчи минтермлар дизъюнкциясидир.
Масалан, 10 - жадвалда келтирилган функцияга қуйидаги МДНШ мос келади:
f=x1 x2 x3 x1x2 x3 x1 x2x3 x1 x2 x3
МКНШ ҳақиқийлик жадвали ёрдамида қуйидагича аниқланади. Функциянинг қиймати 0 га тенг бўлган тўпламларнинг ҳар бири учун макстерм аниқланади. Бунда тўпламдаги 0 қийматли ўзгарувчига ўзгарувчининг ўзи мос келса, 1 қийматли ўзгарувчига ўзгарувчининг инкори мос келади.
Масалан, 10-жадвалдаги функцияга қуйидаги МКНШ тўғри келади:
f=(x1 x2 x3)(x1 x2 x3)(x1 x2 x3)(x1 x2 x3)
Демак, мукаммал нормал шаклнинг нормал шаклдан фарқи, ундаги термлар фақат максимал даражага эга бўлиши ва функцияни бир қийматли ифодалашга имкон беришидир.
Ихтиёрий дизъюнктив нормал шаклга ўтиш қуйидагича амалга оширилади:
айтайлик, fДНШ=F1 бўлсин. Унда
fДНШ=F1 x1 F1xi, (10)
бу ерда xi - берилган F1 термга кирмайдиган ўзгарувчи.
Мисол. Қуйидаги ДНШ да берилган мантиқий функцияни МДНШ га ўтказиш лозим:
f(x1, x2, x3, x4)=x1x2 x2x3x4 x1x3 x4 x1 x2 x3 x4
F1 F2 F3 F4
Ечиш. (10) ўзгартиришни навбат билан барча термларга қўллаймиз
F1= x1x2 (x3x3)= x1x2 x3 x1x2x3.
Олинган ифодадаги иккала ҳадни (x4x4) га кўпайтирамиз. Натижада қуйидагини оламиз:
F1=(x1x2 x3 x1x2x3) (x4x4)= x1x2 x3 x4 x1x2 x3x4x1x2x3 x4 x1x2x3x4.
Худди шундай
F2= x2x3 x4 (x1x1)= x1 x2x3 x4x1 x2x3 x4;
F3=x1x3 x4 (x2x2)=x1 x2x3 x4x1x2x3 x4.

Соддалаштиришдан сўнг қуйидагини оламиз:


fМДНШ(x1, x2, x3, x4)= x1x2 x3 x4 x1x2 x3x4x1x2x3 x4
x1x2x3x4 x1 x2x3 x4x1 x2x3 x4x1x2x3 x4 x1 x2 x3 x4.
Агар функциянинг максимал даражаси r га, j-нчи термнинг минимал даражаси k га тенг бўлса (10) ўзгартиришни r-k марта қўллаш зарур.
Ихтиёрий конъюнктив нормал шаклдан мукаммал конъюнктив нормал шаклга ўтиш қуйидагича амалга оширилади.
Айтайлик, fКНШ1. Унда
fКНШ1 xixi=(Ф­1 xi) (Ф­1xi) (11)
Мисол. Қуйидаги КНШ да берилган мантиқий функцияни МКНШ га ўтказиш лозим.
f(x1, x2, x3)=(x1 x2) (x2 x3) (x1 x2 x3).
Ечиш. (3.11) ўзгартиришни навбат билан Ф1 ва Ф2 термларга қўллаймиз.
Ф1=( x1 x2) x3x3 =( x1 x2 x3) (x1 x2 x3);
Ф2=( x2 x3)x1x1 =( x1 x2 x3) (x1 x2 x3).
Соддалаштиришдан сўнг қуйидагини оламиз:
fМДНШ(x1, x2, x3)= ( x1 x2 x3) ( x1 x2 x3) (x1 x2 x3).

Нормал шаклларда ифодалашда элементар функцияларнинг чегараланган сонидан фойдаланилади. Масалан, МДНШ учун элементар функциялар сифатида «конъюнкция», «дизъюнкция» ва «инкор» ишлатилади. Демак, ихтиёрий мураккабликка эга бўлган мантиқий функцияларни аналитик ифодаловчи мантиқ алгебраси функциялари системаси мавжуд. Рақамли автоматларни лойиҳалаш худди шундай функциялар системасига асосланади.


Таъриф. Мантик алгебраси функцияларининг функционал тўлиқ системаси – базис деб шундай мантиқий функциялар мажмуасига айтиладики, бу мажмуа ёрдамида ихтиёрий мантиқий функцияни ифода кўринишида ёзиш имкони бўлсин.
Базисга қуйидаги функциялар системаси киради: ВА, ЁКИ, ЭМАС (1-базис); ВА, ЭМАС (2-базис); ЁКИ, ЭМАС (3-базис); Шеффер штрихи (4-базис); Пирс стрелкаси (5-базис). Базислар ортиқчалик (1-базис) ва минимал (4, 5-базислар) бўлиши мумкин.
1-базис ортиқчалик система ҳисобланади, чунки ундан бирор-бир функцияни чиқариб ташлаш мумкин. Масалан, де Морган қонунидан фойдаланиб ВА функциясини ЁКИ ва ЭМАС функциялари ёки ЁКИ функциясини ВА ва ЭМАС функциялари билан алмаштириш мумкин.
Агар ифодалашнинг турли шакллари минималлик нуқтаи назаридан таққосланса, равшанки, нормал шакллар мукаммал нормал шаклларга қараганда тежамли ҳисобланади. Аммо, нормал шакллар бир қийматли акслантиришни бермайди.
МАФ ларнинг мантиқий схемалар ёрдамида ифодаланиши.
Аргументлар устида бажариладиган мантиқий амалларни комбинацион схемалар деб аталувчи мантиқий схемалар ёрдамида ифодалаш мумкин. 3-расмда асосий мантиқий амалларни ифодаловчи мантиқий элементлар системаси келтирилган.

3-расм. Мантиқий элементлар системаси.


а) «ҲАМ» элементи, конъюнктор; б) «ЁКИ» элементи, дизъюнктор;
в) «ЭМАС» элементи, инвертор; г) Шеффер элементи;
д) Пирс элементи; е) 2 нинг модули бўйича қўшиш элементи.

Ушбу мантиқий схемалар ёрдамида ихтиёрий мураккаб МАФ ни ифодаловчи комбинацион схемани тузиш мумкин.


Мисол. f=x1(x2 x3 ) функция учун комбинацион схема 3.4-расмда келтирилган.


4-расм. f=x1(x2 x3 ) функциянинг комбинацион схемаси.


Yüklə 4,03 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   18




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©www.azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin