Zbekistоn respublikasi оliy ta`lim, fan va


Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори



Yüklə 213,02 Kb.
səhifə2/29
tarix26.06.2023
ölçüsü213,02 Kb.
#135170
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29
1 Aminov Akobirjon Azimovich (2)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори
Мамлакатимизда футболнинг оммавийлигини янада ошириш, истиқболли ва иқтидорли футболчиларни танлаш ҳамда профессионал даражада тайёрлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш, тренер ва ҳакамларни халқаро талаблар асосида тайёрлаш ва маҳоратини юксалтириш, футбол инфратузилмасини яхшилаш ҳамда ўрнатилган стандартларга мослаштириш мақсадида:
1. Қуйидагилар футболни янада оммалаштириш ва ривожлантиришнинг қўшимча йўналишлари этиб белгилансин:
Халқаро футбол ассоциациялари федерацияси (FIFA)нинг аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида футболни янада оммалаштиришга қаратилган махсус дастурлари асосида ҳар йили маҳалла ёшлари ўртасида, жумладан, мактабгача таълим ташкилотларида “Оммавий футбол” (Grassrооts) фестиваль ва мусобақалари, умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Мактабларда футбол”, олий таълим муассасалари талабалари ўртасида “Талабалар лигаси” республика мусобақаларини ўтказиш;
-ёшларнинг футболга қизиқишини ошириш, бу борадаги тарғибот ишларини янада кучайтириш, уларнинг футбол билан шуғулланиши учун етарли шарт-шароитларни яратиш;
-аёллар ўртасида футболни ривожлантириш, бу борада узоқ йилларга мўлжалланган истиқболли режа ва дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
-жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг футбол билан шуғулланиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш ҳамда улар ўртасида мунтазам мусобақалар ташкил этиш;
-терма жамоалар ва профессионал футбол клублари учун сифатли спорт захирасини яратиш, иқтидорли футболчиларни аниқлаш, танлаш ва саралаш (селекция)нинг рақамлаштирилган тизимини жорий қилиш;
-футбол инфратузилмасини моддий-техник жиҳатдан янада яхшилаш ҳамда халқаро талабларга мослаштириш;
-футбол бўйича малакали тренерлар, ҳакамлар ва мутахассисларни тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш, ўқув-услубий қўлланмалар ишлаб чиқиш;
-ҳудудларда футбол клублари, болалар ва ўсмирлар, оммавий футболни ривожлантириш мақсадида чет эллик мутахассисларни жалб этиш ва халқаро ҳамкорликни янада кенгайтириш;
-оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда футболни тарғиб қилиш ҳамда бу жараёнда юқори даражали ахборот ва мультимедиа маҳсулотларидан фойдаланишни янада кенгайтириш.

Yüklə 213,02 Kb.

Dostları ilə paylaş:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©www.azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin