Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги таълим муассасаларида электрон таълимни жорий этиш маркази


- расм. Шахсий саҳифадаги курс элемент тилларини созлаш



Yüklə 4,48 Mb.
səhifə3/4
tarix29.07.2020
ölçüsü4,48 Mb.
#32356
1   2   3   4
ТАЛАБАЛАРНИНГ МАСОФАВИЙ КУРСЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШИ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА


15- расм. Шахсий саҳифадаги курс элемент тилларини созлаш

Мазкур ойнадаги кейинги қулайлик бу “Меню сообщении”, яъни бу тугма босилганда қуйидаги ойна очилиб, бунда Талабалар ўзаро ўқув курс давомида курс ҳақида маълумотлар алмашишни амалга ошириш имкониятини тақдим қилувчи мулоқот майдони пайдо бўлади. (16 – расм)

16 – расм. Шахсий саҳифадаги Мулоқот майдони

Яна бир қулайлик бу “Меню уведомление” тугмаси бўлиб бунда ўқув курс яратувчиси томонидан сўнгги янгилик ва хабарлардан курс тингловчилар хабардор қилинади. (17 – расм)

17 – расм. Ўқитувчи томонидан талабаларга сўнгги хабарлар етказилиш тугмаси

Панелдаги Тингловчининг сурат устига босилганда “О пользователе” – фойдаланувчи тугмаси ҳисобланиб, бунда Курс тингловчиси ўзи ҳақидаги барча маълумот билан танишади. (18 – расм)

18 – расм. Курс тингловчиси тўғрисида маълумот ойнаси

Кейинги “Настройки” тугмаси бўлиб, бунда билим олувчи томонидан созлаш яъни ўзи ҳақидаги маълумотни ўзгартириши ҳаттоки, логин, паролларни қайта ўрнатиш, блогларни созлаш имкониятларини тақдим қилади. (19 – расм)

19 – расм. Ўқув курсни созлаш ойнаси

Шахсий саҳифада курс тўғрисида барча маълумотлар мужассамлашган бўлиб, курс мавзулари, курсда бажарилиши лозим бўлган элементлардан ташкил топган. (20- расм)

20- расм. Курснинг асосий саҳифаси

Мазкур курс “Chizma Geometriyasi” электрон ўқув курси бўлиб, курсни бошлашдан аввал зарур эълонлар, фан дастури, ишчи дастур, йўриқнома ва қўшимча адабиётларни ўз ичига қамраб олади. (18-расм)

18- расм. Электрон ўқув курс ҳақида умумий маълумотлар

Платформада курс иштирокчисининг шахсий саҳифасида мавжуд ўқув курс талабанинг фанни ўзлаштириши лозим бўлган асосий ойна ҳисобланиб, курс яратувчи шахс томонидан тақдим этилган ўқув контент модулларидан таркиб топади.Қуйида “Чизма Геометрия” ўқув контентда 8 та модулларни кўришингиз мумкин. (19- расм)

19- расм. Платформадаги ўқув контент

Курс яратувчи томонидан яратилган ўқув контент очилади ва тингловчи томонидан бажарилиши лозим бўлган курснинг асосий вазифалари қамраб олинган платформа элементлари ва ресурсларни ўз ичига олган муайян мавзу асосида топшириқлар ўрин олган. Талаба томонидан биринчи навбатда:



  • Лекция - маъруза топшириғида маъруза матни берилиб, тингловчи томонидан ўзлаштирилади;

  • қўшимча видеомаърузадан фойдаланиш имконияти мавжуд;

  • .ppt ёки .pdf форматда тайёрланган тақдимот маълумотлар орқали билимини бойитиши мумкин;

  • Топшириқ – курс тингловчиси томонидан маъруза асосида шакллантирилган вазифа бажарилади

  • Таянч иборалар – ўқув курс давомида ўзлаштирилиши мураккаб бўлган иборалар ва унинг мазмуни баён этилади;

Тест топшириқ – Ўқув курсда билим олувчи томонидан эгалланган ахборотларни ўзлаштирганлигини назорат қилиш мақсадида тест саволлари орқали билим кўникмаси аниқланади. (20-расм)

20 – расм. Moodle тизимида яратилган ўқув контент

Ўқув курсдаги биринчи элемент “Лекция” – маъруза бўлиб, бунда талаба мавзу ҳақидаги назарий маълумотлар билан танишади. (21 – расм)

Yüklə 4,48 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   2   3   4




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©www.azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin