Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика


Ҳалқаро терроризм: мазмун моҳияти ва унинг инсоният ҳаѐтига



Yüklə 1,89 Mb.
səhifə2/7
tarix14.12.2019
ölçüsü1,89 Mb.
#29927
1   2   3   4   5   6   7
ozbekistonning halqaro terrorizmga qarshi kurashda tutgan orni

1.2. Ҳалқаро терроризм: мазмун моҳияти ва унинг инсоният ҳаѐтига

таҳдиди


Инсоният XX асрнинг охирига келиб бир қанча чегара билмайдиган

муаммоларга дуч келди. Уруш ва тинчлик, экологик фалокатлар, маънавий

қашшоклик, наркобизнес, терроризм кабилар шулар жумласидандир.

Ҳаммадан ачинарлиси шундаки, бугунги кунда, ер юзида 500 дан ортиқ

террорчи ташкилотлар фаолият кўрсатмоқда. Улар 60 та давлат ҳудудидан

жой олган бўлиб, 84 та далатга ва уларнинг фуқароларига қарши

террорчилик ҳаракатларини олиб бормоқдалар30.

Кўриниб турибдики, терроризмнинг маълум бир миллати, давлати,

ҳукумати йўқки уни муайян давлатларда куртаклаяпди деб айта олсак.

Терроризм, айниқса, халқаро терроризм масалаларини чуқур ўрганишга

1970-1980 йилларда киришилди. Ўтган асрнинг сўнги ўн йиллигига келиб

халқаро терроризм глобал муаммога айланиб кетганлиги туфайли бу мавзу

нафақат ҳалқаро ҳуқуқ билан шуғулланувчи олимлар, балки бошқа соҳа

мутахасислари, хусусан, хар бир давлатнинг ички қонунлари, жиноятчиликка

қарши кураш муаммоларини ўрганувчи олимлар ва амалиѐтчилар томонидан

ҳам тадқиқ қилиниши зарур бўлган ғоят мураккаб ва баҳсли мунозара

мавзусига айланди.

Тадқиқотимизнинг моҳиятини тўлиқ ѐритиш албатта терроризм га

юридик атама тариқасида изоҳ берилишини талаб қилади. Чунки бу борада

халигача якдил фикр йўқ. Чунончи, америкалик мутахасислар Т.Арнолд ва

М.Кеннеди терроризм тушунчасига таъриф бериб бўлмайди, деган фикрга

кўпчилик қўшилади31 деб ҳисоблайдилар. Уларнинг ватандошларидан

В.Маллисон ва С.Маллисон эса террорчилик жиноятининг ўзига хос

жихатлари хақида сўз юритиб, террор–бу оммавий ѐки сиѐсий мақсадларга

30 Диний экстремизм ва терроризмга қарши курашнинг маънавий-маърифий асослари.-Т.: Тошкент ислом

университети. 2005.Б-79

31 Ляхов. Е.Г. Террроризм и межгосударственные отношения. М.: Международное отношения, 1991.-Стр-13.

18



эришиш учун мунтазам равишда ашаддий зўрлик ишлатиш ва зўрлик

ишлатиш билан қўрқитишдир,32 деб таъкидлайдилар.

Ўзбекистон миллий энциклопедиясида эса терроризм сўзига

қўйидагича таъриф берилади: Терроризм (лот. terror — қўрқув, даҳшат) —

маълум ѐвуз мақсадлар йўлида, куч ишлатиб, одамларни жисмоний йўқ

қилишдан иборат бўлган ғояга асосланган зўравонлик усули, деб таъриф

берилади.

Кейинги йилларда интеллектуал ва оммавий ахборот соҳаларида

террорчилик элементларидан фойдаланилмокда. Муайян мафкуравий

полигонларнинг муттасил тарқатаѐтган ахборотларидаги ѐвуз ва зарарли

ғоялар оқими, телеэкранлар орқали доимий намойиш этиладиган жангари

фильмлар, болаларга мўлжаллашан бузғунчи ғоялар асосида ишланган

ўйинлар, компьютер тармоқлари дастурларини ишдан чиқарадиган

"вируслар"ни тарқатиш бунга мисол бўла олади. Ўзларининг ѐвуз ниятларига

эришиш учун ҳокимиятни қўлга. киритишни кўзловчи кучларнинг

зўравонлиги ва қўпорувчилиги сиѐсий террорга мисол бўлади. Президент

И.А.Каримов ―Юксак маънавият—енгилмас куч асарида келтирилганидек:

...бугунги кунда инсон маънавиятига қарши йўналтирилган, бир қарашда



арзимас бўлиб туюладиган кичкина хабар ҳам ахборот оламидаги

глобаллашув шиддатидан куч олиб, кўзга кўринмайдиган, лекин зарарини

хеч нарса билан қоплаб бўлмайдиган улкан зиѐн етказиши мумкин‖33. Сиѐсий

терроризм нафақат жиноятчи гурухда, ҳатто баьзи реакцион агрессив

руҳдаги расмий сиѐсий доиралар ва кучлар томонидан уюштирилиши ва

қўлланиши ҳам мумкин.

Қатор манбаларда терроризм мазмун моҳияти ва унинг инсониятга

бўлган таъсири ҳақида турлича фикрлар номоѐн бўлади. Жумладан, рус

тилидаги луғатларда террор , терроризм , террорчилик ҳаракати каби

тушунчаларнинг маъноси турлича кўрсатилган. Мисол учун, В.И. Далнинг

32 Ляхов. Е.Г Ўша китоб. Стр.-14.

33 И,А.Каримов Юксак маънавият-енгилмас куч. Тошкент — Маънавият — 2008. Б-115.

19



изоҳли луғатида терроризмнинг мақсади–ўлдириш, зўрлик ишлатиш йўли

билан қўрқитиш эканлиги таъкидланган бўлса, С.И. Ожегов томонидан

тузилган луғатда эса бу тушунча бироз аниқлик киритилган, Яъни террор–

сиѐсий мухолифларга нисбатан жисмонан йўқ қилишга қадар жисмоний

зўрлик ишлатишдан бошқа нарса эмас34 лиги акс эттирилган.1971 йили чоп

этьилган Қисқача сиѐсий луғат да террор–сиѐсий мухолифга қарши то уни

жисмонан йўқ қилишга қадар қўрқитиш, зўрлик ишлатиш ва жазолаш

сиѐсати деб изоҳланган.

Террорчилик ҳаракати деганда, Е.Г. Ляховнинг фикрича, жисмоний

шахсга унинг сиѐсий вазифаларини бажаришга муносабати билан оғир тан

жароҳати етказлиши35тушунмоқ керак. Таниқли олим Т. Жўраев эса

терроризмнинг сиѐсий ҳодиса сифатида қуйидагича тавсифлайди:

Терроризм ўта салбий ҳодиса сифатида у ѐки бу кўринишда қадим-

қадимдан маълум. Қизиғи шундаки, ўз олдига қўйган мақсадларига эришиш

мумкин эмаслигини ҳисобга олгани ҳолда террористлар тарихнинг барча

даврларида қайси минтақа ѐки мамлакат ҳудудида фаолият кўрсатишидан

қатъий назар ҳар доим халқ оммасининг айрим қатлам ва гуруҳларини

йўлдан уриш , турли йўллар билан улар қалбига йўл топиш тактикасига

амал қилиб келганлар. Мамлакат инфраструктурасига таъсири нуқтаи

назаридан ўта салбий оқибатларга сабабчи бўлган ўрта аср қароқчилари ва

бандитлари, янги ва энг янги даврда рўй берган ўта инқилобий халқ

харакатлари ҳам сурбетларча оддий меҳнаткаш номидан иш кўришган.

Айрим ҳудудларда террорчи гуруҳларнинг узоқ муддатга ҳокимият тепасига

келганлиги, ҳатто уларнинг халқ билан маълум бир вақт давомида якдил

бўлганликлари тўғрисида тарихда кўплаб маълумотларни учратамиз.36

Россиялик бошқа олим И.И. Карпец терроризмнинг мақсади

демократик прогрессив ижтимоий ислоҳотларга, корхона ташкилот, муассаса


34 Ожегов С.И. Словарь русского языка, М.: Русский язык. 1986.–Стр-691.

35 Ляхов. Е.Г. Террроризм и межгосударственные отношения. М.: Международное отношения, 1991. Стр-14-

15

36 Жўраев Т. Политология. ―Терроризм-инсоният ҳаѐтига таҳдид‖ Т.: 2000.Б-179.

20



ва шахслар мулкига зарар етказишдан; одамларни қўрқитиб қўйишдан;

уларга нисбатан фашистлар, ирқчилар, анархистлар, шовинистлар ѐхуд

ҳарбий бюрократик оқимларнинг реакцион қарашлари ва мафкураси

фойдасинпи кўзлаб зўрлик ишлатишдан ва жисмоний йўқ қилишдан,

шунингдек, жиноятчи унсурлар ѐки уларга ҳомийлик қилувчи ташкилотлар,

гуруҳлар, шахслар томонидан моддий ѐки бошқа наф олишдан иборат

қилмиш эканлигини37 эътироф этган. Яна бир таниқли россиялик олим Л.А.

Можарян эса терроризмни давлат сиѐсати даражасига кўтариб, унга энг

мудҳиш жиноят38 деб қараган.

Юқорида бизга замондош россиялик айрим ҳуқуқшунос олимларнинг

террор ѐки терроризм ҳақидаги фикрларни баѐн қилдик холос. Ғарб ва

Шарқ ҳуқуқшунослари, шунингдек, америкалик олимлар ҳам давлат

терроризми ва халқаро терроризм каби юридик атамалар хусусида ўзига

хос қатор фикрларни баѐн қилганлар.

Жумладан, англиялик профессор Колин С. Грей терроризм сиѐсий

мақсадга эришиш учун куч ишлатиш ѐки куч ишлатиш билан қўрқитишдир39,

деган фикрни эътироф этади.

Хиндистонлик олим С. Аграваланинг халқаро терроризм жиноятининг

зарурий элементлари–бу гуноҳсиз кишилар ѐки умуман аҳоли учун хавфли

шарт-шароитни вужудга келтирувчи зўрлик ишлатиш ѐки зўрлик ишлатиш

билан қўрқитиш, шунингдек, жиноятнинг халқаро тусдаги кўринишидир40,

деган фикрни ғоятда ўринли деб ҳисоблаймиз. Чунки, халқаро террорчилик

билан шуғулланувчи жиноятчилар (гуруҳлар ѐки уюшмалар)нинг ижтимоий

хавфли ҳаракатлари маълум бир даражада халқаро муносабатларга

дахлдордек кўринса-да, аслида мазкур жиноят субъектларнинг мақсади

халқаро муносабатларга путур етказиш билан бир қаторда уларга мутлоқо

алоқаси бўлмаган бегуноҳ кишилар ѐки аҳолининг ҳаѐтига таҳдид солиш ѐки


37 Қаранг.Карпец И.И. Преступления международного характера. М.: 1979. Стр—64-98.

38 Можарян Л.А. Терроризм: правда и вымысел. М.: 1983. Стр–28.

39 Ляхов. Е.Г. Террроризм и межгосударственные отношения. М.: Международное отношения, 1991.-Стр-17.

40 Қаранг. Ляхов. Е.Г Ўша китоб. Б-17.

21



хавф остида қолдиришга, шунингдек, муайян давлат сиѐсатига таҳдид

солишга қаратилганлиги билан ажралиб туради. Ҳозирда бундай ҳаракатлар

шу қадар кучайиб бормоқдаки, ана шундай таҳликали вазиятда хеч ким мен

бундай жиноя қурбони бўлмайман деб кафолат бера олмайди

Шунга ўхшаш Жанубий Африка Республикасининг олими Ж. Дугарит

халқаро терроризм бу халқаро муносабатларга путур етказадиган сиѐсий

ўзгаришларни юзага келтириш мақсадини кўзловчи ва халқаро

ҳамжамиятнинг махбул ахлоқ нормаларига номувофиқ ҳисобланган

зўравонлик билан қилинган ҳаракат эканлигини таъкидлар экан, бундай

қилмишнинг амалга оширилиши халқаро муносабатларни чегаралаштиришга

қаратилганлигига алоҳида урғу берилади АҚШ Федерал тергов бюроси

(ФТБ) томонидан давлат департаменти учун тайѐрланган хужжатда эса

халқаро терроризм ажнабий ҳукумат ѐки ҳукуматларга қаратилган

террорчиликдир‖ деб тарифланган41.

АҚШда чоп этилган 1989 йил молия йили бўйича қўшма штатларнинг

ҳарбий аҳволи журналида АҚШ қуролли кучлари америкаликларнинг ҳаѐти

ва мулкига ѐки тинчликда яшашга интилаѐтган миллатларнинг суверинитети,

сиѐсий мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигига ўзига хос тахдид пайдо бўлган

тақдирда уларга тўғридан-тўғри мадад кўрсатилишини таъминлашга шай

бўлиб туриши кераклиги эътироф этилган.

Ушбу ўринда ҳалқаро террорчиликка урушнинг алохида тури деб

қараган АҚШ олимлари фикрига қўшилмаймиз. Чунки, биринчидан, халқаро

террорчилик давлат томонидан эмас, муайян шахслар, жиноий уюшма

томонидан содир этилади. Уруш эса бир давлатнинг бошқа давлатга

нисбатан хуружидан иборат. Халқаро майдонда уруш ҳолатида бўлган ҳар

қандай давлат ѐки минтақада амал қилиниши шарт бўлган уруш удумлари,

қоидаларига риоя этиш талаб қилинади. Бунда маълум бир ҳудуддаги сиѐсий

вазият умуман издан чиқади, нафақат ички сиѐсат, балки давлатнинг

(давлатларнинг) ташқи сиѐсат билан боғлиқ функцияси ҳам топталади,
41 Қаранг. Ляхов. Е.Г Ўша китоб. Б-16.

22



батамом бузилади. Аслида гап, Президентимиз талқини билан айтадиган

бўлсак, террорчилар мисолида халқаро миқѐсда уюшган, керак бўлса бир ѐки

бир нечта қудратли марказлар томонидан бошқарилаѐтган сиѐсийлашган

халқаро жиноий гуруҳлар тўғрисида бормоқда42.

Расмий манбаларнинг гувоҳлик беришича халқаро терроризм

юридик атамаси ХХ асрнинг 70 йилларида, давлат терроризми атамаси эса

саксонинчи йилларида халқаро йиғинларда тез-тез тилга олиниб, унинг келиб

чиқиши ва моҳияти таҳлил қилина бошланган. Жумладан, БМТ бош

ассамблеясининг 34-сессиясида халқаро муносабатларга катта хавф

туғдираѐтган давлат терроризми атрофлича муҳокама қилинган ҳамда, бошқа

суверен давлатлардаги ижтимоий-сиѐсий тузумига путур етказишга

қаратилган давлат терроризми сиѐсатининг хар қандай кўриниши ножоиз

эканлиги алоҳида резолюция қабул қилинган. Шундан сўнг бошқа

давлатларнинг ички ишларига аралашиш каби ҳаракатлар кучайган.

Жумладан, миллий озодлик ҳаракатлари кенг қулоч ѐйган Африка, Лотин

Америкаси, Жанубий Осиѐдаги давлатларнинг ички сиѐсатига ўша замонда

гегемон саналган СССР, АҚШ, Англия, Франция каби мамлакатларнинг

баъзан эса бу аралашуви Афғонистон, Ветнам, Лаос, Камбожада бўлгани

каби (уруш ўчоғини алангалатиб урушга сабаб бўлганлиги) миллионлаб

халқларнинг, Миллатларнинг қурбон бўлиши катта талофот бўлишга олиб

келганлиги давлат терроризмига мисол бўла олади.

Ҳақиқатдан ҳам ХХ асрнинг 90-йилларига келиб терроризмнинг янги

кўринишлари пайдо бўлди. Жумладан, жиноий ҳаракатларини бир вақтнинг

ўзида бир неча давлатда амалга оширилишига ҳаракат қилаѐтган халқаро

террорчи гуруҳлар ѐки жиноий уюшмалар сони дунѐнинг турли

минтақаларида кўпайиб, улар томонидан мунтазам равишда содир этилаѐтган

жиноятларнинг ижтимоий хавфлилик даражаси орта бошлади. Чунки

террористик ҳаракатлар турли йўналишларда олиб борилмоқда. ―Чунончи

айрим шахсларга қаратилган индивидуал террор, кўпчиликка йўналтирилган
42 Жўраев Т. Политология. ―Халқаро терроризмнинг сиѐсий ҳодиса эканлиги‖ Т.: 2000. Б-179.

23



оммавий террор, турли касалликларни тарқатишга қаратилган биологик

террор, замонавий интернет террор ва бошқалар43. Бу жараѐн, яъни халқаро

терроризмнинг оммавий тус олиши эса, шубҳасизки, халқаро

муносабатларнинг чигаллашувига олиб келди. Оқибатда Бирлашган

Миллатлар Ташкилоти доирасида халқаро терроризмга қарши кураш

масаласини ўзида акс эттирган халқаро хужжатлар тўпламини ишлаб чиқиш

зарурати туғилди. Ана шу вазиятдан келиб чиққан ҳолда БМТ таркибидаги

махсус қўмита ва комиссиялар ўз фаолиятларини инсоният тинчлиги ва

хавфсизлигига таҳдид солаѐтган ана шу ўта оғир жиноят муаммосига

ўрганишга қаратдилар.

Бугунги кунда мазкур жиноий қилмишлар жаҳондаги ечимини топиши

зарур бўлган глобал муаммоларга айланди. Ер куррасининг қатор

мамлакатларида жойлашган уюшган террорчи жиноятчилар бир вақтнинг

ўзида бир нечта давлат хавфсизлигига исталган пайтда таҳдид солиб бегуноҳ

инсонларни ўз жиноятларининг қурбонларига айлантирмоқдалар. Халқаро

террорчилик ҳаракатлари бутун дунѐ халқлари ташвишга солмоқда, ўйлаш ва

таҳлил қилиб кўришга бундай даҳшатли жиноий қилмишга нисбатан жазони

кучайтириш чора-тадбирларини ишлаб чиқишга давъат этмоқда.

Ўбекистон Президенти И. Каримов башарият осойишталигига хавф

солиб турган халқаро терроризм деб аталмиш сиѐсий ва қолаверса олам

беқарорлигига қаратилган жиноий ҳодиса тўғрисида тўхталиб: Ўзгалар

қонини тўкиш ҳисобига мўмай даромад олишни истовчилар батамом йўқ

бўлиб кетадиганзамонлар келишига ҳали анча борга ўхшайди. Бу тоифага

кирувчи бизнесчилар учун қон ва нопок сиѐсат қоришган пул дунѐнинг

турли бурчакларида халқаро қотилларни ѐллаш ва синаб кўриш мумкин

бўлаѐтган можароларни рағбатлантиришборасида энг қулай восита

эканлиги ни алоҳида тўхталиб ўтган эди44.

43 М.Лафасов ва бошқ. Диний экстремизм ва халқаро терроризмга қарши кураш. –Т.: А. Навоий номидаги

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси нашриѐти. 2010. Б-50.

44 Каримов И,А. Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиѐт

кафолатлари. 6-т. – Т.: ―Ўзбекистон‖. 1997. Б-95-96.

24



Ҳозирги кунда халқаро террорчилик ҳаракатларини содир этаѐтган

жиноий уюшмалар қилмиши ижтмоий хавфлилик даражасининг яна бир

ўзига хос жиҳати шундаки, деярли барча жиноятчилар террорчилик

ҳаракатлари содир этилган давлат ҳудудида жойлашиб олиб, ўз жиноий

режаларни амалга оширмоқдалар. Чунончи, Афғонистондаги террорчиликка

мослашган жиноий уюшмалар Тожикистон, ҳаттоки Қирғзистон давлатлари

чегараларидан ноқонуний йўллар билан ўтиб, Ўзбекистон ҳудудида

террорчилик жиноятларини содир этишга уриндилар. Террорчилик содир

этишга мослашган уюшма аъзолари Тошкент шаҳрида 1999 йилнинг 16

февралида террорчилик ҳаракатини содир этгач, тезда Ўзбекистон ҳудудини

тарк этиш учун ҳам жиноятчи террорчиларга нисбатан Ўзбекистон

Республикаси Олий суди томонидан чиқарилган ҳукмни тўла ижро этиш

имконияти бўлмади. Дунѐ сиѐсатдонлари ва мутахасис олимлар халқаро

терроризм тушунчасини соддалаштириб, уни халқаро майдондаги бир ѐки

бир неча мамлакат ҳудудига ва фуқароларига таҳдид солувчи ўта ижтимоий

хавфли жиноят деб айтаѐтганлари бежиз эмас. Терроризмга қарши кураш

тўғрисидаг ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 2-моддасида ҳам

Халқаро терроризм-бир давлат ҳудуди доирасидан ташқарига чиқадиган

терроризм ,45 дейилган.

Қайд этиш лозимки, халқаро ҳамжамият ҳам бу жиноят тушунчасини

лоақал нисбатан умумий эътироф этилган таърифи хусусида ҳам хозирча бир

тўхтамга келган эмас. Ҳаттоки бир давлат олимлари ва амалиѐтчилари

томонидан ҳам халқаро терроризм тушунчасига амалий жиҳатдан бир-

биридан фарқ қилувчи таъриф берилганлиги турли баҳсларга сабаб

бўлмоқда.

Хулоса қилиб айтиш лозимки, Терроризм:

халқаро террорчилик жиноятлари тарихан турли даврларга хос



бўлиб, бу атамалар тўғрисида умумий эътироф этилган, аниқ ва

лўнда тушунча ҳозирга қадар ишлаб чиқилмаган.
45 Ўзбекистон Републикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси.- 2001. - № 1-2. Б-149б.

25

Қўрқитиш ва даҳшатга солиш орқали ўз хукмини ўтказишга



уриниш террорчиликка хосдир.

У иқтисодий, сиѐсий, диний, ғоявий, ирқий, миллий, гуруҳий,



индивидуал шаклларда намоѐн бўлиши мумкин.

Таъқиб, зўравонлик, қўпорувчилик ва қотиллик террорчиликнинг



хар қандай кўриниши учун умумий хусусият бўлиб, гуманизм,

демократия, адолат тамойилларига зиддир.

терроризм қандай "байроқ" остида амалга оширилмасип,



моҳиятан инсониятга, тараққиѐтга, эзгуликка қарши жиноятдир.

Иқтисодий манфаатларни кўзловчи ва моддий бойликларни



ўзлаштиришни мақсад қилиб олган террорчилик кенг тарқалган.

Ўз манфаатларини қондиришда рақибларини ѐки уларнинг



яқинларини жисмоний йўқотиш, ўғирлаб кетиш, зўравонлик,

тажовуз билан кўрқитиб, ўз ҳукмини ўтказишга уриниш,

бойликларини ўзлаштириб олиш йўлларидан фойдаланилади.

Шунинг учун ҳам тинчлик ва барқарорликни таъминлашда ҳар

биримизнинг терроризм моҳиятини англаган ҳолда сергак ва огоҳ

бўлишимиз, ҳар қандай таҳдидга қарши бўлишимиз, ҳар қандай

таҳдидга қарши курашга тайѐр бўлмоғимиз даркор. Тинчлик учун

курашмоқ керак.

26




Yüklə 1,89 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   2   3   4   5   6   7




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©www.azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin