Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таьлим вазирлиги



Yüklə 1,01 Mb.
Pdf görüntüsü
səhifə1/9
tarix06.06.2020
ölçüsü1,01 Mb.
#31543
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
psixokorrektsiya asoslari


 

ЎЗБЕКИСТОН  РЕСПУБЛИКАСИ  ОЛИЙ  ВА  
ЎРТА  МАХСУС  ТАЬЛИМ  ВАЗИРЛИГИ 
  
 
 
 
                            Д.А. Махмудова 
          
      
ПСИХОКОРРЕКЦИЯ  АСОСЛАРИ    
 
 
 
                             
(ўқув  қўлланма)   
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
                                                      Тошкент
                      
 
 

 

 
АННОТАЦИЯ 
     «Психокоррекция    асослари»  ўқув    қўлланмаси        умум  методологик  
асосда   ёзилган мазкур  курснинг  тимзимли  баёнидир.  
    Олий    ўқув    юртининг  психология    факультети    талабалари,  амалий  
психологлар  ҳамда  бошқа  ёрдамчи  касб  эгалари  учун  мўлжалланган. 
   Мазкур    ўқув    қўлланмада  психокоррекциянинг    асоий    моделлари,  унинг  
турлари,  мақсади ва  вазифалари баен  қилинган. Назарий  усуллар  таҳлили   
маълум  методикалар  ва  усуллар  тасвири  билан  бирга  ёритиб берилган. 
     Қўлланма    психология  факультети  талабалари,  амалий    психологлар    ва  
ижтимоий  хизмат ходимларига  мўлжалланган.       
 
         
Масъул  мухаррир:  Психология фанлари  доктори,  профессор Н. С. Сафаев 
                                                                                        
Тақризчилар:  Психология  фанлари  номзоди, доцент  
Ф.И.Хайдаров
 
                         Психология  фанлари  номзоди, доцент  С.Х.Жалилова 
                         Педагогика  фанлари  номзоди, доцент Д.А.Нуркелдиева    
 
                 
 
 
 
 
 
 
 
 

 

 
 
 
МУНДАРИЖА 
Кириш 
Психокоррекцион  фаолиятнинг  асосий  тамойиллари.............   .. 6 
Психологик  коррекциянинг  мақсад  ва  вазифалари..................  ..10 
Коррекцион  таьсир  қилишда  касбий  тайёрликнинг  асосий           
мезонлари...............................................................................                12      
Психологик  коррекция  дастурларини  тузишнинг  асосий 
мезонлари..........................................................................................     15 
Индивидуал  психокоррекция  хусусиятлари..............................       22 
Гуруҳий   психокоррекция  хусусиятлари.....................................     .43 
Психологик  коррекциянинг  ҳорижий  йўналишлари.................      45 
Амалий  коррекция   методлари: 
Психогимнастика..............................................................................     68 
Библиотерапия.............................................................................          75 
Рақс  терапияси............................................................................          84 
Мусиқатерапия..............................................................................        88 
Психокоррекцион   машғулотлардан  намуналар.......................       91 
     Адабиётлар  рўйхати...................................................................       132 
 
 
 
 
 
 

 

 
 

 

 
 
 
 
 
Фан фидоийси бўлган Отам  
Ахмаджон Махмудовнинг  
ёрқин хотирасига бағишлайман. 
 
 

 

КИРИШ 
      Ижтимоий амалиёт  ва   психологларни  тайёрлаш  жараёнининг   турли  
соҳаларидаги  фаолиятни    психокоррекцион    ишларсиз  амалга    ошириш  
мумкин  эмас.  Шу  сабабдан,  мазкур  ўқув  қўлланмани  тайёрлаш  эҳтиёжи  
юзага  келди.  
    Мазкур   ўқув  қўлланма       психокоррекциянинг    асосий   назарий  ҳамда  
амалий  муаммоларини   тизимли равишда баён  этади. 
   Ўқув  қўлланманинг    асосий          мақсади  -    психологик    ёрдам  усулларини  
ўрганувчиларнинг  касбий    малакаларини  мукаммаллаштиришлари    ҳамда 
мазкур    психологик    ёрдам    ҳақидаги    тасаввурнинг    назарий-методологик  
базасини  шакллантиришдан иборат.  
       Амалий    психолог      ўз    касбий    салоҳиятини    тўлиқ    юзага    келтириши  
учун шахсий  имкониятларини  ишга сола билиши зарур. 
    Психологларга,    ижтимоий  соҳа  ходимларига    ҳамда    барча  психологик  
ёрдам кўрсатиш билан шуғулланувчиларга  таклиф  қилинувчи  ушбу  ўқув 
қўлланма 
турли 
амалий 
вазифаларни 
ечишга 
кўмаклашувчи      
психокоррекция асослари  бўйича  зарур билимларни  бериши мумкин.  
          
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

 

Психокоррекцион фаолиятнинг асосий 
тамойиллари, мақсад ва вазифалари. 
           Психокоррекцион фаолият тамойиллари
   Психокоррекцион  фаолиятнинг  асосий  тамойиллари  қуйидагилардан 
иборат: 
1.
 
Коррекция ва  психологик  диагностика бирлиги. 
2.
 
Ривожланиш нормативлиги. 
3.
 
«Юқоридан қуйига» принципи асосидаги коррекция. 
4.
 
«Қуйидан юқорига» принципи асосидаги коррекция. 
5.
 
Психик фаолиятнинг тизимли тараққиёти. 
6.
 
Фаолиятга доир коррекция. 
 
1.
 
Коррекция  ва  психологик  диагностика  бирлиги  тамойили 
психологик  амалиётнинг  ўзига  хос  феномени  сифатида  психологик  ёрдам 
кўрсатиш  жараёни  яхлитлиги,  мужассамлашганлигини  акс  эттиради.  И.В. 
Дубровина,  Д.Б.  Эльконин  ва  бошқаларнинг  асарларида  батафсил  ёритиб 
берилган мазкур тамойил бутун коррекцион фаолиятнинг негизи деб эътироф 
этилади,  зотан  коррекцион  фаолият  самарадорлигининг  тўқсон  фоизи  аввал 
амалга  оширилган  психологик  диагностика  жараёнининг  чуқурлиги, 
жиддийлиги билан белгиланади. 
     Юқорида зикр этилган тамойил икки йўналишда  амалга оширилади.  
     Биринчидан
коррекцион  муолажаларни  психологик  диагностика 
изланишлари  билан  уйғунлигини  таъминлаш,  унинг  асосида  бирламчи 
хулоса тузиш ва коррекцион-ривожлантирув ишнинг мақсад ва вазифаларини 
аниқлаш зарур. 
      Коррекцион  иш  самараси  фақатгина  дастлабки  пухта  психологик 
диагностика ишлари билан белгиланади. Шу билан бирга «..энг аниқ, чуқур 
ташҳис  маълумотлари  агар  улар  жиддий  ўйланган  психологик-педагогик 

 

коррекцион  тадбирлар  тизими  билан  уйғунлаштирилмаса  маънисиз  бўлиб 
қолиши мумкин» (Д.Б. Эльконин, 1989). 
     Иккинчидан,      психологнинг    коррекцион-ривожлантирув  фаолияти 
мижознинг  коррекцион ишлар жараёнидаги кечинмалари ва ҳис-туйғулари, 
эмоционал  ҳолати  динамикаси,  фаолияти,  феъл-атвори,  шахс  ўзгариши 
динамикасининг доимий назоратини талаб этади. Ушбу назорат программаси 
вазифаларга  зарурий  ўзгартиришлар  киритишни,  мижозга    психологик 
таъсир  кўрсатиш  услублари  ва  воситаларини  вақтида  янгилаш  имконини 
беради.  
2.
 
Ривожланиш  нормативлиги  тамойили.  Ривожланиш  нормативлиги 
деганда  онтогенетик  тараққиётнинг  ёш  босқичлари,  уларнинг  бир 
бирларининг ўрнини изчил эгаллашлари жараёни назарда тутилади.  
      «Психологик ёш» Л.С.Выготский томонидан киритилган тушунчадир. Бу 
«шахс  тузилишини,  унинг  фаолиятини  шундай  янги  тоифасики,  у  боланинг 
онгини,  муҳитга  бўлган  муносабати,  унинг  ички  ва  ташқи  оламини,    айни 
вақтдаги  ривожланишини  асослаб,  аниқлаб  берадиган  психик  ва  ижтимоий 
ўзгаришлардир.» (Л.С.Выготский, 1984, с.248). 
       Шундай  қилиб,  боланинг  ривожланиш  даражасини  ёш  меъёрларига  мос 
келишини  баҳолашда  ва  коррекцион  мақсадларни  белгилашда  қуйидаги 
ҳарактеристикаларни инобатга олиш  зарур: 
1)
 
Ижтимоий вазият (ахволнинг) хусусиятларини (масалан, тарбиявий еки 
таълимий  идоранинг  турини,  боланинг  мулоқот  доираси,  катталар, 
оила аъзоларини ҳисобга олгандаги ўзгариши ва ҳ.к.). 
2)
 
Ривожланишнинг  айнан  шу  ёш  босқичидаги  янги  психологик 
ҳосилаларнинг шаклланганлик даражасини. 
3)
 
Боланинг  етакчи  фаолиятини  ривожланиш  даражаси,  унинг 
оптималлашувини. 
3.
 
Коррекциянинг «юқоридан қуйига» тамойили. 
    Л.С.Выготский  томонидан  илгари  сурилган  ушбу  тамойил  коррекцион  иш 
йўналишини  очиб  беради.  Психологнинг  диққат  марказида  ривожланишнинг 

 

эртанги  куни  туради,  коррекцион  фаолиятнинг  асосий  мазмуни:  мижоз 
«тараққиётининг  истиқболли  ҳудуди»ни  яратишдир  (бундай  мижозлар 
Л.С.Выготскийда  болалар  эди).  «Юқоридан  қуйига»  тамойилига  биноан 
коррекция  илгарилаб  борувчи  ҳарактерга  эга  бўлиб,  у  янги  психологик 
ҳосилаларни ўз  вақтида шакллантиришга  йўналтирилган  психологик  фаолият 
сифатида тузилади.  
 
4.
 
Коррекциянинг «қуйидан юқорига» тамойили.  
    Ушбу  тамойил  амалга  оширилаётганда  коррекцион  ишнинг  асосий 
мазмуни сифатида мавжуд психологик қобилиятлар заҳирасини ишга солиш 
назарда тутилади. Бу тамойил, асосан, бихевиористик ёндашув тарафдорлари 
томонидан  амалга  оширилади.  Уларнинг  нуқтаи-назарига  кўра  хулқ-атвор 
коррекцияси,  ижтимоий  маъқулланган  хулқни  мустаҳкамлаш  ва  ижтимоий 
номаъқул  феъл-атворни  тормозлаш  мақсадида,  аввалдан  мавжуд  бўлган 
хулқий  андозаларни  (хоҳ  ижобий  бўлсин,  хоҳ  салбий)  кучайтириш  орқали 
амалга оширилиши лозим.   
    Шундай  қилиб,  «қуйидан  юқорига»  коррекцион  тамойилнинг  асосий 
вазифаси хулқ-атворнинг берилган моделини турли йўллар билан аниқлаш ва 
зудлик  билан  мустаҳкамлашдан  иборат.  Коррекция  марказида  -  хулқнинг 
мураккаблашуви  ва  модификациялашуви,  хулқий  репретуарда  мужассам 
реакциялар 
комбинацияси 
сифатида 
тушуниладиган 
психик 
ривожланишнинг мавжуд даражаси туради.  
 
5.
 
Психологик фаолият ривожланишининг тизимлилиги тамойили.  
Бу  тамойил  коррекцион  ишда  ривожлантирув  ва  профилактик 
вазифаларни  ҳисобга  олиш  заруриятини  туғдиради.  Мазкур  вазифалар 
тизимлилиги  шахс турли  жиҳтларининг  ўзаро боғлиқлигини  ва  уларнинг 
ривожланиши  гетерохронлигини  (бирдай  эмаслиги)  акс  эттиради.  Шахс 
ривожланишининг ҳамма аспектлари психика тузилишининг тизимлилиги 
туфайли ўзаро боғлик. Коррекцион ривожлантирув фаолиятнинг мақсад ва 

 
10 
вазифаларини  белгилашда  фақатгина  бугунги  кунда  долзарб  бўлган 
муаммолар  билан  чекланмасдан  кейинги  ривожланишни  ҳам  ҳисобга 
олиш керак. Вақтида кўрилган  превентив чоралар ривожланишдаги турли 
оғишларнинг олдини олади. 
      Коррекцион 
ишнинг  стратегиясини  аниқлашда  ривожланишнинг 
тизимлилик принципи «юқоридан қуйига» коррекцион принцип билан узвий 
боғлиқ  эканлигини  кўрамиз:  текширув  пайтига  бола  эришган  тараққиёт 
даражасининг  тизимли  таҳлили  тараққиётнинг  истиқболли  ҳудудини 
белгиловчи, алоҳида ривожланиш босқичларида шаклланган психик фаолият 
кўринишларининг  мавжуд  иерархиясини  акс  эттирувчи  тараққиётнинг 
марказий чегараси нуқтаи назаридан амалга оширилади.  
 
6.  Коррекциянинг  фаолиятга  доир  принципи.  Ушбу  принцип  коррекцион 
уринишларнинг  татбиқ  предметини,  мақсадга  эришиш  усуллари  ва 
воситаларини  танлашни,  коррекцион  ишни  ўтказиш  тактикасини,  қўйилган 
мақсадларни амалга ошириш йўллари ва усулларини белгилайди. 
     Коррекцион-ривожлантирув 
таъсирнинг 
асосий 
усули 
сифатида 
мижознинг  актив  фаолиятини  ташкиллаштириш  унинг  моҳиятидир.  Шахс 
ривожланишида ижобий ўзгаришлар учун зарур бўлган асос яратилади. 
    Мазкур  принципга  кўра  коррекцион  ишнинг  асосий  йўналиши  бўлиб 
мижозда  предметли  фаолиятнинг  турли  жабҳаларига:  шахслараро 
муносабатлар,  пировардида,  тараққиётнинг  ижтимоий  вазиятига  доир, 
хусусий йўналишнинг умумлашган услубларини мақсадга мувофиқ равишда 
шакллантириш илгари сурилади. 
   Болалар  билан  бўлган  коррекцион  ишда  «етакчи  фаолият»  тушунчаси 
ишлатилади. Мактабгача ва бошланғич мактаб ёшида бундай фаолият ўйин, 
ўсмирлик ешида- мулоқот ва ҳамкорликдаги фаолиятдир. 
   Коррекциянинг  фаолиятга  доир  принципи:  биринчидан,  коррекцион 
уринишларнинг  тадбиқ  предметини  аниқлаб  берса,  иккинчидан,  хусусий 
йўналишларнинг  умумлашган  усулларини  шакллантириш  йўли  билан  ёшга 

 
11 
хос  фаолият  кўринишларини  уюштириш  орқали  коррекцион  методларни 
белгилайди. 
                     
Коррекцион ишнинг мақсад ва вазифалари. 
      Психокоррекцион  тадбирлар  ривожланишдаги  оғишларни  тўғрилашга 
йўналтирилган. Шу туфайли бир қатор долзарб саволлар пайдо бўлади: 
- Ривожланишдаги оғишлар деганда нимани тушуниш керак? 
-  Психологик  коррекцияни  амалга  оширишга  доир  қандай  кўрсатмалар 
мавжуд? 

Коррекцион  масалаларнинг 
мақсадга 
мувофиқлигини  белгилаш 
масъулиятини ким ўз бўйнига олади ва қарор қабул қилади? 
- Коррекция самарадорлигини ким ва нимага асосланиб баҳолайди? 
Коррекцион  иш  амалиетида  ривожланишдаги  қийинчиликлар  сабабларини 
тушунтирувчи турли моделлар мавжуд. 
 
Биологик  модель-  оғишларнинг  келиб  чиқишини  органик  етилиш 
темпининг секинлашуви билан изоҳлайди. 
 
Тиббий модель-ривожланишдаги оғиш, қийинчиликлар ва муаммоларни 
аномал ривожланиш соҳасига олиб чиқади. 
 
Интеракционистик  модель  –  тараққиёт  муаммоларини  вужудга 
келишида  шахс  ва  муҳит  ўртасидаги  ўзаро  таъсирларнинг  бузилиши, 
хусусан,  боланинг сенсор ва ижтимоий депривацияси оқибатларини алоҳида 
қайд этиб ўтади. 
 
Педагогик  модель-оғишларнинг  сабабини  педагогик  ва  ижтимоий 
қаровсизликда кўради.  
 
Фаолиятга  доир  модель  –  етакчи  фаолият  кўриниши  ва  мазкур  ёш 
босқичи  учун  одатий  фаолият  турларини  шаклланмаганлигини  диққат 
марказига қўяди. 
Коррекцион иш мақсадларининг қўйилиши психик ривожланишнинг назарий 
модели билан узвий боғлиқ. 
Коррекцион мақсадларни қўйиш соҳасида учта асосий йўналиш фарқланади: 
1.
 
Ривожланишнинг ижтимоий ҳолатини оптималлаштириш. 

 
12 
2.
 
Боланинг етакчи фаолият турларини ривожлантириш. 
3.
 
Ешга доир психологик ҳосилаларни шакллантириш. 
Чет    эл  психологиясида  бола  ривожланишидаги  қийинчиликлар  шахснинг 
ички  структураси  бузилганда  (З.Фрейд,  М.Клайн  ва  ҳ.к.)  ёки  муҳит 
бузилганлигида,  еки  иккала  сабаб  бирлашганда  юзага  келади,  деб 
ҳисоблашади. 
Пировардида,  таъсир  кўрсатишнинг  мақсади  шахс  уйғунлиги  ва 
психодинамик  кучлар  балансини  тиклашдан  иборат,  деб  тушунилади.   
Коррекцион  ишнинг  техникаси  ва  усулларининг  танланиши  унинг 
мақсадлари билан белгиланади. 
Мақсадларни  конкретлаштиришда  қуйидаги  қоидаларни  ҳисобга  олиш 
лозим: 
1.Коррекция  мақсадлари  негатив  эмас,  позитив  шаклда  тузилиши  керак. 
Мақсадлар  инкор  сўзлари  билан  тузилмаслиги  шарт,  уларнинг  таъқиқловчи 
ҳарактерга  эга  бўлиши  мижознинг  ривожланиш  имкониятларини, 
ташаббусларини чегаралаб қўйиши  мумкин.  
Коррекция  мақсадларини  аниқлашнинг  негатив  шакли  бартараф  этилиши 
лозим бўлган хулқ-атвор хусусиятлар тавсифидан иборат. 
Коррекцион  муддаоларнинг  позитив  шакли  мижозда  шаклланиши  керак 
бўлган хусусиятларни ўз ичига олади. 
2.  Коррекция  мақсадлари  реал  тузилиши  керак.  Агар  мақсадлар  реал 
ҳолатдан  узоқ  бўлса,  унда  психокоррекцион  дастур  фойдадан  кўра  кўпроқ 
зарар келтириши мумкин. 
3.  Умумий  мақсадлар  қўйилганда,  шахс  тараққиётининг  яқин  ва  олис 
истиқболини ҳисобга олиниши керак. Шахснинг, нафақат коррекция тугаган 
вақтидаги  кўрсаткичларини,  балки  кейинроқ  рўй  берадиган  ривожланиш 
босқичларидаги ўзгаришларни ҳам камраб олиши керак. 
4. Коррекцион ишнинг самараси анча узок вақт давомида намоен бўлишини 
ёдда  тутиш  лозим.  Коррекцион  иш  жараенида,  унинг  якунланишида;  ва, 

 
13 
ниҳоят,  таҳминан  ярим  йил  ўтгандан  кейин,  коррекцион  ишнинг 
муваффақиятли еки муваффақиятсизлиги ҳақида гапириш мумкин. 
 
 
Коррекцион таъсир   кўрсатишда  касбий 
тайёрликнинг  асосий   мезонлари 
 
1.
 
Назарий мезон – коррекцион ишларнинг назарий асосини билиш. 
2.
 
Амалий  мезон – аниқ корректив метод ва методикаларни билиш. 
3.
 
Шахсий тайёрлик – психолог ўзининг шахсига доир муаммоларини ҳал 
қилганлиги, айниқса мижознинг муаммоларига ўхшаш. 
Алоҳида коррекцион ишларни юритувчи психолог,  таянч фундаментал 
тайёрликка  эга  бўлиб,  коррекцион  таъсир  эта  олиш  методларини  билиши 
керак.  
 
Назарий  мезон  деганда  қуйидагилар  назарда  тутилади:  психологик 
тараққиётнинг  онтогенездаги  умумий  қонуниятларини  билиш,  психологик 
тараққиёт даврлари хусусидаги билимларга эга бўлиш, таълим ва тараққиёт, 
улар ўртасидаги қиёсий ўхшашлик ва тафовутларни билиш, шахс назарияси, 
моделлари  ва  типлари  хусусидаги  тасаввурлар,  гуруҳларнинг  ижтимоий-
психологик хусусиятлари тўғрисидаги зарурий билимлар.  
 
Профессионал тайёрликга нисбатан 3 та асосий ёндашув мавжуд: 
1)  Бир  назарияга  таяниб  ишлаш,  бир  ҳил  ёндашув,  2)  эклектизм  –  турли 
назарияларга ендашиш, 3) умумий  ёндашув. 
 
Бир  ёндашувга  таяниш  предметга  чуқурроқ  киришга,  амалий  ва 
назарий  билимларга  мукаммал  эга  бўлиш  имконини  бериш  билан  бирга, 
айнан ўша ёндашувга хос баъзи бир чекловларни қўйиши мумкин.  
 
Эклектизм  –  бунда  психолог  турли  назарий  ва  амалий  билимлардан 
фойдаланади.  Бундай  мутахассиснинг  иши  самарали  бўлиши  мумкин 

 
14 
(айниқса  бошланғич  босқичда),  лекин    вақт  ўтиб    таянч  билимлари  камлик  
қилгани боис қийинчиликларга дуч келади. 
 
Умумий  «континуал»  ёндашув  –  бу  профессионал  ёндашув  бўлиб, 
бунда  мутахассис  бир  назарияга  ёндашиб  уни  мукаммал  ўрганади, 
профессионал фундаментга эга бўлгач, таянч назария чегарасидан ташқарига 
чиқа  бошлайди,  бундай  профессионал  бирон  бир  назариянинг  концептуал 
тасаввурларидан  фойдаланган  ҳолда,  техника  ва  амалий  ёндашувни  бошқа 
назариялардан олиши мумкин.  
 
 
            Тайёрликнинг амалий компоненти.  
Тайёрликнинг  амалий  компонентининг  моҳияти  аниқ  коррекцион 
метод  ва  методикаларни  эгаллашдан  иборат.  Конкрет  метод  ва 
методикаларни  чуқур  ўзлаштириш  шахснинг  касбга  доир  деформациясини 
олдини олишга ёрдам беради. Бундай шахсга доир деформацияларга “куйиб 
адо бўлиш” синдромини киритиш мумкин.  
“Куйиб  адо  бўлиш”  синдроми  ўз  ишида  хусусий,  шахсга  доир 
заҳиралардан  фойдаланувчи  турли  тоифалардаги  мутахассисларда  учрайди. 
У касбдаги зўриқиш сабабли юзага келиб, эмоционал, жисмоний ва когнитив 
ҳолсизлик билан ҳарактерлидир. 
 
Бундай  синдромни  вужудга  келишига:  мутахассиснинг  шахсий 
ечилмай  қолган  муаммолари;  ҳамкасблари  томонидан  кам  қўллаб-
қувватланган холда улар томонидан юқори талаблар қўйилиши; мотивацияси 
паст  гуруҳлар  билан  ишлаш  оқибатлари;  иш  самарадорлигининг  пастлиги; 
турғунлик;  профессионал  билимларининг  ошкор  бўлишидан  қўрқиш;  иш 
тажрибасини  ўргатиш ва тарғиб этишга йўл  қўйилмаслиги кабилар сабабчи 
бўлиши мумкин. 
 
Ҳар бир психологда касбий салоҳиятини тиклаш ва ривожлантиришда 
гоҳо  онгли,  гоҳо  онгсиз  қўллайдиган,  умумий  ва  махсус  усуллар  туркуми 
бўлиши мумкин. 
 

 
15 
Умумийларига: 
-  ўз  ҳис-туйғуларини  эркин  ифода  этиш  имконияти  киради.  Зотан 
психологлар  ўз  мижозларидан  салбий  ҳиссиётларни  ўзлаштиришлари 
мумкин,  “дард  босиши”,  улар  эса  йиғилиб  қолиш  хусусиятига  эгадирлар. 
Айнан  шунинг  учун  ҳам  психологлар  ўз  ҳиссиётларини  баъзи-баъзида 
ташқарига эркин чиқариб туришлари муҳимдир.  
-  фақатгина  ўз  хоҳиш-истакларини  бажариш  имконияти.  Зеро,  кўплаб 
психологлар “бўлиши керак”, “шарт” деган тушунчалар оламида яшайдилар. 
Бундай истакларнинг асосий қисмини ёлғиз қолиш хоҳиши ташкил қилади. 
 
Шахсий  тайёрликнинг  мавжуд  эмаслиги  коррекцион  ишларда 
психологик  тўсиққа  айланиши  мумкин.  Агар  психологни  ёшликда  қаттиқ 
уришган  ёки  жазолашган  бўлса,  у  шахсиятга  тегиш  каби  камситилишни 
бошидан  кечирган  бўлса  –  унда  мижозни  камситмаслик  каби  коррекцион 
қоидага  бўйсунмаслиги  мумкин.  Катталар  бу  қоидани  нотўғри  деб 
билмасликлари  мумкин.  Масалан:  мени  ҳам  ёшликда  уришишган, 
жазолашган, лекин мен яхши инсон бўлдим деб ҳисоблашишлари мумкин. Бу 
ҳолатда психолог ва мижоз ўртасида психологик резонанс пайдо бўлади.  
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

 
16 
Психокоррекцион дастурлар тузишнинг 
асосий мезонлари.  
      Психологик 
коррекция  дастурларини  тузишда  қуйидаги  асосий 
принципларга таяниш зарур: 
    1.  Коррекцион,  профилактик  ва  ривожлантирувчи  масалалар  тизимлилиги 
принципи 
    2. Коррекция ва психологик диагностиканинг бирлиги принципи 
    3.  Каузал кўринишдаги коррекциянинг устиворлиги. 
    4. Коррекциянинг фаолиятга доирлиги принципи  
    5.  Мижознинг  ёшга  доир  психологик  ва  индивидуал  хусусиятларини 
инобатга олиш принципи. 
    6. Психологик таъсир кўрсатиш методларининг комплекслилиги принципи  
    7.  Коррекцияга  мижознинг  ижтимоий  муҳитидаги  яқин  кишиларни  жалб      
этиш принципи 
     8.  Психик  жараёнлар  тузилмасининг  турли  даражаларига  таяниш 
принципи 
     9. Дастурлаштирилган таълим бериш принципи 
     10.  Мураккабликка тадрижий ўтиш принципи 
      11.  Берилаетган  материалнинг  ҳажми  ва  мураккаблилик  даражасини 
ҳисобга олиш  принципи 
12.
 
 Материалнинг эмоционал мураккаблигини инобатга олиш принципи. 
1.  Бу  принцип  ҳар  қандай  коррекцион  ишда  3  кўринишдаги  масала 
мавжудлигини  таъкидлайди,  яъни  1)  коррекцион,  2)  профилактик  ва  3) 
ривожлантирувчи.  Бунда  бола  шахсининг  ҳар  томонлама  ривожланишидаги 
боғлиқлик  ва  нотекислик  борлигини  англатади.  Тушунарлироқ  айтадиган 
бўлсак, ҳар қайси  бола ривожланишнинг турли босқичларида бўлади, яъни: 
жуда  юқори  поғона  -  ривожланиш  нормада,  паст  поғона  –  ривожланишда 
психик  қийинчиликлар  борлигини  англатади.  Бунда  нотекис  ривожланиш 
қонунияти  келиб  чиқади.  Шахсга  доир  тараққиётнинг  айрим  жиҳатларини 
сустлашуви  бола  интеллекти    ривожини  ортда  қолиши  ёки  бошқа 

 
17 
қийинчиликларни  келтириб  чиқаради.  Масалан:  билиш  ва  ўқиш 
мотивларининг  суст  ривожланганлигини  пировард  натижасида  боладаги 
мантиқий  операционал  интеллект  ортда  қолади.  Шунинг  учун  коррекцион 
ривожлантирувчи  программалар  масала  ва  мақсадини  аниқлаганда  ҳозирги 
кундаги  актуал  муаммолар  билан  чекланмай  ривожланишнинг  яқин 
прогнозларидан ҳам фойдаланиш керак. 
 
Болага  ўтказиладиган  ҳар  қандай  психологик  таъсир  фақатгина  ортда 
қолган босқични коррекция қилишгагина қаратилган бўлмай, ортда қолишни 
олдини олишга, уйғун ривожланишга йўл  очишга қаратилган бўлиши лозим. 
 
Хулоса  қилиб  айтганда,  коррекцион  ривожлантирувчи  дастур  3  та 
вазифани бажариши лозим:  
Коррекцион бузилиш ва ортда қолишни тузатиш. 
Профилактик – бузилиш ва ортда қолишни олдиндан аниқлаш. 
Ривожлантирувчи 
– 
тараққиёт 
мазмунини 
бойитиш, 
оптималлаштиришга қаратилганлик. Шу 3 та дастурларнинг биргаликда олиб 
борилиши кутилган натижаларни бериши мумкин. 
2.  Бу  принцип  амалий  психолог  иши  сифатидаги  мижозни 
ривожлантириш  ва  унга  психологик  ёрдам  бериш  алоҳида,  яхлит  жараён 
эканини акс эттиради.  
3.  Йўналишига  қараб  коррекциянинг  икки  тоифаси  фарқланади: 
симптоматик  ва  каузал.  Симптоматик  коррекция  мазкур  тараққиёт 
қийинчиликларининг  ташқи  аломатларини  бартараф  этишга  қаратилса, 
каузал  тоифадаги  коррекция  мазкур  муаммоларни  вужудга  келтираётган 
сабабларни  йўқ  қилишга  қаратилади.  Иккинчи  тоифадаги  коррекция  ўз 
устиворлигини йўқотмаслиги лозим. 
4. Мазкур принципнинг назарий асослари А.Н.Леонтьев, Д.Б.Эльконин 
асарларида  ишлаб  чиқилган.  Унинг  диққат  марказида  боланинг  психик 
тараққиётида фаолиятнинг алоҳида ўрни мавжудлиги туради. 

 
18 
5.  Мижознинг    психологик  ва  индивидуал  хусусиятларини  ҳисобга 
олиш  принципини  мижознинг  психик  ва  шахс  ривожланишининг  норматив 
тараққиётига ижобий таъсир этади. 
Шуни  алоҳида  таъкидлаш  керакки,  мижоз  хусусиятларини  ҳисобга 
олиш, уни ўз йўлини ўзи белгилашига йўл очади. 
6.  Методлардан  комплекс  таъсир  этиш  принципи  коррекцион  таъсир 
кўрсатиш программаларини тузишда амалиетчи-психолог турли методлар ва 
техникалардан  фойдаланиши  лозимлигини  эътироф  этади.  Кўпгина  чет  эл 
психологлари  томонидан  тадбиқ  этилган  методлар    психоанализ, 
бихевиоризм,  гуманистик  психология,  гештальтпсихология  каби  илмий 
мактабларнинг назарий негизларини очиб беради. Лекин ҳеч қайси методика 
ва техника биттагина назарияга боғланган эмас.  
7. 
Бу 
принципда 
мижознинг 
психик 
тараққиёти 
унинг 
атрофидагиларнинг роли билан белгиланиши мумкинлигини эътироф этади. 
Бола  ўз  ёнидаги  катталар  билан  алоқадор  холда,  биргаликдаги  фаолияти 
орқали  баҳоланади.  Зотан    бола  теварак-атрофдагилардан  ажралган  ҳолда 
эмас, балки улар билан биргаликда ривожланади. 
8.  Коррекцион  дастурларни  тузишда  яхши  тараққий  этган  психик 
процессларга суяниш ва уларни активлаштирувчи методлардан фойдаланиш 
мақсадга мувофиқдир.  
9.  Аввал  психолог  билан  биргаликда,  кейинчалик  мустақил  равишда 
бажариш  орқали  зарурий  малакаларни  шакллантирувчи  бир  қатор  изчил 
муолажалардан иборат дастурлар яхши самара беради.  
10.  Бу  принципда  коррекцион  ишлар  тадрижийлиги  назарда  тутилган. 
Мазкур  принцип  мижознинг  ўзи  бажараётган  ишидан  завқлана  олишига  ва 
коррекцион ишга унинг қизиқишини орттиришга ёрдам беради. 
11.  Коррекцион  дастурни  амалга  оширишда  яъни  материалнинг  янги 
ҳажмини  беришдан  олдин  у  ёки  бу  кўникма  ва  малакаларни  нисбатан 
шаклланганлигига эътибор бериш лозим. 

 
19 
12.  Утказилаётган  ўйинлар,  машғулотлар,  таклиф  этилаётган  материал 
яхши эмоционал фонни вужудга келишига ёрдам бериши керак. Коррекцион 
машқлар ижобий эмоционал фон билан якун топиши мақсадга мувофиқдир. 
 
Коррекцион дастурлар турлари. 
Коррекцион  таъсир  этишдан  аввал  аниқ  коррекцион  таъсир  этиш 
моделини тузиш лозим: умумий, типик (одатий), индивидуал. 
Коррекциянинг  умумий  модели  –  бу  ҳар  бир  шахс  тараққиёти  бир 
бутун олинган шартлар тармоғидир, дейди. У инсоннинг теварак-атроф, уни 
ўраб  турувчи  дунё  ҳақидаги  фаразларини  чуқурроқ,  ҳаққоний,  кенгроқ 
бўлишига,  инсонлар  ҳақида,  улар  орасидаги  муносабат,  жамиятдаги 
ўзгаришлар,  уларнинг  фаолиятларини  анализ  қила  олиш,  кузата  олишига 
шароит  яратади.  Коррекциянинг  бу  моделида  мижознинг  соғлиғи, 
машғулотнинг вақти аниқ  белгилаб олинади.  
Коррекциянинг  типик  (одатий)  модели  –  амалий  ҳаракатларни 
уюштиришнинг  турли  негизларига  асосланади;  ҳаракатларнинг  турли 
компонентларини  ўзлаштиришга  ва  турли  ҳаракатларни  тадрижий  равишда 
шакллантиришга қаратилган. 
Коррекциянинг  индивидуал  формаси  ўз  ичига  мижознинг  ўзига  хос 
бўлган  индивидуал  томонларини  ҳисобга  олади  –  унинг  қизиқишлари, 
психик тараққиёти, ўргана олиш қобилиятлари каби. 
 Стандартлаштирилган ва эркин коррекцион дастурлар  мавжуд: 
     1)  Стандартлаштирилган  дастурда    коррекциянинг  ҳар  бир  босқичида 
материаллар,  қатнашчиларга  қўйиладиган  талаблар  аниқ  белгиланган 
бўлади.. Коррекцион ишни бошлашдан аввал психолог материал берилишида 
мижознинг кучи ва идрокини ҳисобга олган бўлиши керак. 
2)  Эркин  дастур  –  бунда  психолог  дастурни  ўзи  тузади.  Мақсад  ва 
вазифаларининг    босқичларини,  бир  босқичдан  иккинчи  босқичга  ўтишини 
ўзи  белгилайди.  Марказлаштирилган  таъсир  комплекс  психокоррекцион 
блоклардан иборат. Ҳар бир блок аниқ метод ва усуллардан ташкил топган. 

 
20 
Булар: 
1.
 
Диагностик блок 
2.
 
Белгиловчи блок 
3.
 
Коррекцион блок 
4.
 
Коррекцион таъсирнинг эффективлилигини баҳоловчи блок. 
1)  Мақсади:  шахс  ривожланишининг  дифференциал  диагностикаси,  ҳавфли 
факторларни аниқлаш, психокоррекцион дастурларнинг умумий  шакли. 
2)  Мақсад:  ўзига  бўлган  ишончни,    мулоқотга  киришишга  иштиёқни 
уйғотиш, қўрқувни камайтириш ва ўз ҳаётига ўзгаришлар киритишга хоҳиш 
уйғотиш. 
3)  Мақсад:  мижоз  тараққиётини  оптималлаштириш  ва    гармонизациялаш, 
салбий тараққиёт фазасидан ижобийсига ўтиш, ўзи ва  дунё билан ҳамоҳанг 
фаолият  ўрната олишга ўрганиш. 
4) Мақсад: реакцияларнинг динамикаси ва психологик  мазмунига баҳо  бера 
олиш ўз-ўзига берган баҳони барқарорлаштириш. 

Yüklə 1,01 Mb.

Dostları ilə paylaş:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©www.azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin