АСОСИЙ ҚИСМ
Фаннинг назарий машғулотлари мазмуни
“Аудит” фанининг предмети ва методи
Аудитнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши. Иқтисодий назорат ва
унда аудитнинг ўрни. “Аудит” фанининг предмети ва объекти. “Аудит”
фанининг методи ва унинг элементлари. “Аудит” фанида хусусий
усулларнинг қўлланилиши. “Аудит” фанининг “Бухгалтерия ҳисоби”,
“Иқтисодий таҳлил”, “Солиқлар ва солиққа тортиш” фанлари билан ўзаро
боғлиқлиги.
Аудитнинг моҳияти, унинг мақсади ва вазифалари
Аудит
ва
аудиторлик
фаолиятининг
моҳияти.
Ўзбекистон
Республикасининг молиявий назорат тизимида аудитнинг тутган ўрни. Аудит
мақсади ва вазифалари. Аудиторлик фаолиятининг ривожланиш босқичлари.
Тасдиқловчи аудит. Мақсадли системали аудит. Таваккалчиликка асосланган
аудит. Аудит ва бухгалтерия ҳисоби ўртасидаги фарқлар. Аудит ва тафтиш,
уларнинг ўхшашлик ва фарқли томонлари.
Ўзбекистон Республикасида аудиторлик фаолиятининг ҳуқуқий асослари
Ўзбекистонда аудиторлик фаолиятини меъёрий тартибга солиш
тизими, унинг элементлари. Ўзбекистон Республикасининг “Аудиторлик
фаолияти тўғрисида”ги Қонуни ва унинг аҳамияти. Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Аудиторлик фаолиятини
такомиллаштириш ва аудиторлик текширишларининг аҳамиятини ҳамда
улар сифатини ошириш тўғрисида”ги Қарорларининг моҳияти.
Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси (ЎБАМА)
Dostları ilə paylaş: