мавзу. Ижтимоийлашув омиллари ва воситалари. Боланинг
социумда ривожланиши.
Ижтимоийлашув тушунчаси ва ижтимоийлашув жараёни. Ижтимоийлашув воситалари, агентлари, механизмлари. Ижтимоийлашувга таъсир этувчи омиллар. Микро, мезо ва макро омиллар. Шахс ижтимоийлашувига сиёсий, иқтисодий, экологик омилларнинг таъсири. Боланинг илк ижтимоийлашув даври. “Социум (яқин муҳит) тушунчаси, ижтимоий мақом, ижтимоий мослашув тушунчалари. Боланинг ижтимоийлашувида оила, таълим-тарбия муассасалари, маданият, дин, маҳалланинг ўрни. Миллий менталитет ва унинг ижтимоийлашувда тутган ўрни.
мавзу. Ижтимоий - педагогик тадқиқотлар.
Илмий тадқиқотнинг моҳияти. Ижтимоий педагогика ва педагогик социологияда илмий тадқиқотнинг вазифалари. Ижтимоий - педагогик тадқиқотнинг босқичлари ва методлари.
мавзу. Оила ва мактаб ёшидаги болалар билан олиб бориладиган
ижтимоий-педагогик фаолият.
Ижтимоий педагогик нуқтаи назардан оила турлари. Оиланинг (функциялари) ижтимоий вазифалари. Ўзбекистонда кўп болали оилаларнинг минтақавий хусусиятлари. Оиланинг ижтимоий мақоми ва типологияси. Ижтимоий педагогнинг оила билан иш юритиши. Номақбул оилалар билан олиб бориладиган ижтимоий - педагогик фаолият. Мактаб ёшидаги болалар билан ижтимоий педагогик иш олиб боришнинг хусусиятлари. Мактабнинг асосий ижтимоий вазифалари. Ўқувчиларнинг ижтимоийлашуви жараёнида тенгдошлар жамияти ва болалар субмаданиятининг аҳамияти. Ота-она қарамоғида бўлмаган болалар билан олиб бориладиган ижтимоий-педагогик фаолият.
26. Меъёрдан оғиш ва девиант хулқ-ижтимоий-педагогик муаммо
сифатида.
Ижтимоий педагогикада “меъёр” ва “меъёрдан оғиш” тушунчалари. Ўсмирлик ёшида девиациянинг юзага келиши шарт - шароитлари. Девиация ва унинг турлари. Ўсмирларда девиант хулқ - атворнинг келиб чиқиши сабаблари.
Гиёҳвандлик тушунчаси. Ўсмирлар орасидаги гиёҳвандликнинг биологик, психологик ва ижтимоий оқибатлари. Болалар ичкиликбозлигининг сабаблари ва салбий оқибатлари. Девиация концепциясида реабилитация, профилактика ва коррекция масалалари.
Dostları ilə paylaş: |