Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил



Yüklə 1,21 Mb.
Pdf görüntüsü
səhifə1/11
tarix19.11.2019
ölçüsü1,21 Mb.
#29612
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
6.3 Zamonaviy o'zbek leksikografiyasi va terminologiyasi
Острый перитонит латинский, 5-mavzu

ЎЗБЕКИСТОН  РЕСПУБЛИКАСИ 

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ 

 

ОЛИЙ ТАЪЛИМ ТИЗИМИ ПЕДАГОГ ВА РАҲБАР КАДРЛАРИНИ ҚАЙТА 

ТАЙЁРЛАШ ВА УЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШНИ ТАШКИЛ 

ЭТИШ  БОШ ИЛМИЙ - МЕТОДИК МАРКАЗИ 

 

АЛИШЕР НАВОИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ЎЗБЕК ТИЛИ ВА 

АДАБИЁТИ УНИВЕРСИТЕТИ ҲУЗУРИДАГИ ПЕДАГОГ КАДРЛАРИНИ 

ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА УЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ 

ТАРМОҚ МАРКАЗИ 

 

 

 



“Тасдиқлайман” 

Тармоқ маркази директори 

____________ проф. Б.Х.ХОДЖАЕВ 

“______”______________ 2017 йил 

 

 



 

 

 “ЗАМОНАВИЙ ЎЗБЕК ЛЕКСИКОГРАФИЯСИ ВА 



ТЕРМИНОЛОГИЯСИ”

 

модули бўйича 

Ў Қ У В –У С Л У Б И Й  М А Ж М У А 

 

 

 



 

Малака ошириш курси йўналиши:  Ўзбек тилшунослиги 

Тингловчилар контингенти: 

олий таълим муассасаларининг 

профессор-ўқитувчилари 

 

 



 

 

 

 

 

 

Тошкент – 2017 

 

 

 

1

 



Мазкур ўқув-услубий мажмуа Олий ва ўрта махсус таълим 

вазирлигининг 2017 йил 24 августдаги 603-сонли буйруғи билан 

тасдиқланган ўқув режа ва дастур асосида тайёрланди 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

           

Тузувчи: 

 

Ҳ.Дадабоев, филол.ф.д., 

профессор, ТошДЎТАУ 



 

 

 

        

Тақризчилар: 

 

 

 

А.Маматов, филология 

фанлари доктори, профессор, 

ЎзДЖТУ 

М.Раҳматов, 

филология фанлари номзоди, 

доцент, ТошДЎТАУ 

 

 

 

   



    

 

 

 

 



 

 

 



 

 

 



 

 

 



 

 

 



Ўқув  -услубий  мажмуа  ТошДЎТАУ  Кенгашининг  2017  йил  26  августдаги 

1-сонли қарори билан нашрга  тавсия қилинган 

 

 



 

 

2

 



МУНДАРИЖА 

 

I. ИШЧИ ДАСТУР.........................................................................................3 



II.  МОДУЛНИ  ЎҚИТИШДА  ФОЙДАЛАНИЛАДИГАН  ИНТЕРФАОЛ  ТАЪЛИМ 

МЕТОДЛАРИ.........................................................................................................10 

III. НАЗАРИЙ МАТЕРИАЛЛАР...........................................................................12 

IV.АМАЛИЙМАШҒУЛОТ МАТЕРИАЛЛАРИ..................................................54 

V. КЕЙСЛАР БАНКИ............................................................................................90 

VI.МУСТАҚИЛ ТАЪЛИМ  МАВЗУЛАРИ..........................................................91 

VII. ГЛОССАРИЙ...................................................................................................93 

VIII.АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ............................................................................95 



 

 

3

 



I. ИШЧИ ДАСТУР 

 

КИРИШ 

Дастур  Ўзбекистон  Республикаси  Вазирлар  Маҳкамасининг  2012  йил  26 

сентябрдаги  “Олий  таълим  муассасалари  педагог  кадрларини  қайта  тайёрлаш  ва 

уларнинг  малакасини  ошириш  тизимини  янада    такомиллаштириш  чора-

тадбирлари  тўғрисида”ги  278-сон    қарори,  Ўзбекистон  Республикаси 

Президентининг 2015 йил 12 июндаги “Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва 

педагог  кадрларини  қайта  тайёрлаш  ва  малакасини  ошириш  тизимини  янада 

такомиллаштириш  чора-тадбирлари  тўғрисида”ги  ПФ-4732-сон,  2016  йил  13 

майдаги    “Алишер  Навоий  номидаги  Тошкент  давлат  ўзбек  тили  ва  адабиёти 

университетини ташкил этиш тўғрисида”ги ПФ-4797-сон, 2017 йил 7 февралдаги 

“Ўзбекистон  Республикасини  янада  ривожлантиришга  бўйича  Ҳаракатлар 

стратегияси  тўғрисида”ги  ПФ-4947-сон  Фармонлари,  2017  йил  20  апрелдаги 

“Олий  таълим  тизимини  янада  ривожлантириш  чора-тадбирлари  тўғрисида”ги               

ПҚ  2909-сон  Қарори  йўналишлари  мазмунидан  келиб  чиққан  ҳолда  тузилган 

бўлиб,  у  замонавий  талаблар  асосида  қайта  тайёрлаш  ва  малака  ошириш 

жараёнларининг мазмунини такомиллаштириш  ҳамда олий таълим муассасалари 

педагог  кадрларининг  касбий  компетентлигини  мунтазам  ошириб  боришни 

мақсад қилади.  

   Ўзбек 

лексикографияси 

ва 


терминологияси 

 

шаклланиш 



ва  

ривожланишнинг  бир  неча  асрлик  маҳсули  ҳисобланади.  Ўзбек  терминологияси 

тизими дастлаб қадимги туркий тил(VII-Х) битикларида кўзга ташланади. У эски 

туркий  тил  (ХI-ХIV)  ва  эски  ўзбек  адабий  тили  (ХV-ХХ  асрлар  боши) 

манбаларида миқдор ва сифат жиҳатдан ўсиб борди, ҳозирги ўзбек адабий тилида 

туб ўзгаришларга учради. Ўн асрлик шаклланиш ва тараққиёт тарихига эга ўзбек 

лексикографияси  олдида  аждодлар  тилида  қўлланишда  бўлган  сўз,  истилоҳ, 

ибора,  фразеологик  бирликлар,  сўз  бирикмалари,  мақол,  матал  ва  ҳ.к.ларни 

жамлаш, изоҳлаш, кейинги авлодга қолдириш, ҳозирги ўзбек тили терминологик 

тизимлари,  терминларнинг  ҳосил  бўлиш  омиллари,  терминлардаги  лингвистик 

ҳодисалар,  терминологик  луғатлар  тузиш,  терминшунослик  ва  луғатшуносликни 

жаҳон  стандартлари  даражасига  олиб  чиқишдек  долзарб  вазифа  кун  тартибига 

қўйилган.”Давлат  тили  ҳақида”ги  Қонуннинг  7-моддасида  таъкидланганидек, 

“Давлат  ўзбек  тилининг  бойитилиши  ва  такомиллаштирилишини  таъминлайди, 

шу жумладан, унга ҳамма эътироф қилган илмий-техникавий ва ижтимоий-сиёсий 

атамаларни жорий этиш ҳисобига таъминлайди”. Мазкур вазифа ечими филология 

ва  тилларни  ўқитиш  йўналишидаги  олий  таълим  муассасаларида  таълим 

самарадорлигини  яна  ҳам  ошириш,  педагог  кадрларни  замонавий  билим  ва 

амалий кўникма ҳамда малакалар билан қуроллатириш, хорижий давлатлар илғор 

тажрибаларини  ўрганиш  ва  таълим  амалиётига  татбиқ  этиш  масаласини  ҳал 

этишда кўринади. “Замонавий ўзбек лексикографияси ва терминологияси” модули 

айнан  мана  шу  йўналишдаги  муаммоларни  ҳал  қилишга  қаратилгани  билан 

харктерланади. 

 “Замонавий ўзбек лексикографияси ва терминологияси” курсининг мақсади 



 

4

 



тингловчиларни  ўзбек  лексикографияси  ва  терминологияси  олдида  турган 

долзарб  вазифалар  ва  уларни  ечиш  йўллари  ва  усуллари,  ОТМда  мазкур 

йўналишда  ўқитилаётган  фанлардаги  янги  натижалар  билан  таништиришдан 

иборат. 


 

Модулнинг мақсади ва вазифалари 

 

Модулнинг 

мақсади: 

“Замонавий 

ўзбек 

лексикографияси 



ва 

терминологияси”  модулининг  мақсади:  педагог  кадрларни  қайта  тайёрлаш  ва 

малака  ошириш  курс  тингловчиларининг бу  борада  мамлакатимизда  ва хорижда 

тўпланган  илғор  тажрибаларни  ўрганиш  ва  амалда  қўллаш  кўникма  ва 

малакаларини шакллантириш. 

Модулнинг вазифалари: 

-  тингловчиларга  “Замонавий  ўзбек  лексикографияси  ва  термино-

логияси”масалалари  бўйича  концептуал  асослар,  мазмуни,  таркиби  ва  асосий 

муаммоларига  доир  назарий    маълумотлар  бериш  ҳамда  уларнинг  мазкур 

йўналишда малакасини оширишга кўмаклашиш; 

-  таълим-тарбия  жараёнида  ўзбек  лексикографияси  ва  терминологияси 

мазмуни,  вазифалари,  таркибий  элементларини  ёритиш  ва  тингловчиларда 

улардан истифода этиш маҳоратини ошириш; 

-  том  маънодаги  демократик  жамият  тараққиётини  таъминлаш,  юксак 

малакали мутахассис кадрлар тайёрлаш борасидаги ислоҳатларни амалга ошириш 

жараёнида  илғор  хориж  тажрибасини  ўрганиш,  улардан  самарали  фойдаланиш 

маҳоратини ошириш. 

 

Модул бўйича тингловчиларнинг билими, кўникмаси ва малакаларига 

қўйиладиган талаблар 

 

 “Замонавий  ўзбек  лексикографияси  ва  терминологияси”  модулини 

ўзлаштириш жараёнида амалга ошириладиган масалалар доирасида тингловчи: 

-  лексикография  ва  терминология  шаклланиши  ва  тараққий  этишининг 

биринчи  галда ўзбек  жамиятнинг  ижтимоий даражаси,  иқтисодий  вазияти  билан 

боғлиқлиги,  ўзбек  тили  лексикографияси  ва  терми  нологияси  тараққиётини  уч 

катта босқичга бўлиб таҳлид қилиш зарурлиги, ўзбек терминологиясининг ўзбек 

тили  ички  ресурслари,  қонун-қоидалари  негизида  тараққий  этиши,  ўзбек 

терминологиясининг  бошқа  тиллардан  сўз-термин  ўзлашти  риш  ҳисобига 

бойиши,  терми  нологиянинг  ривожланишида  илмий-техникавий  тараққиётнинг 

ўрни, терминлар таркибидаги лексик-семантик жараёнлар, терминларни тартибга 

солиш, мувофиқлаштириш ҳақида билимга эга бўлиши лозим; 

-  касбий  фаолият  олиб  бориш  мақсадида  замонавий  лексикографик  ва 

терминологик    манбалардан  унумли  фойдаланиш;  лексикография  ва 

терминология 

соҳаларида 

воқеланаётган 

янги 


тенденцияларни 

ўқув 


машғулотларида талабаларга тушунтира бера олиш; замонавий лексикография ва 

терминологияда  кечаётган  жараёнларни  фарқлаш  кўникмаларига  эга  бўлиши 

керак; 


 

5

 



- филология ва тилларни ўқитиш (ўзбек тили) йўналишига доир фанлардаги 

янгиликлар  асосида  ўқув  дастурлари  ва  ўқув-услубий  мажмуаларга    ўзгартириш 

киритиш;    маъруза  матнларини  янги  хорижий  ва  миллий  адабиётлар  асосида 

янгилаш; мазкур  йўналишдаги фанлар доирасида талабаларнинг мустақил амалий 

фаолиятини ташкил этиш малакаларини эгаллаши лозим. 

 

Модулни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тавсиялар 

 

 “Замонавий    ўзбек  лексикографияси  ва  терми  нологияси”  модули  маъруза 

ва амалий машғулотлар шаклида олиб борилади. 

  Курсни ўқитиш жараёнида: 

  -  маъруза  дарсларида  замонавий  компьютер  технологиялари  ёрдамида 

тақдимот ва электрон-дидактик технологиялардан фойдаланиш; 

   -  ўтказиладиган  амалий  машғулотларда  техник  воситалар,  экспресс-

сўроқлар, тест сўроқлари, ақлий ҳужум, гуруҳли фикрлаш, кичик гуруҳлар билан 

ишлаш ва бошқа интерфаол таълим усулларини қўллаш назарда тутилади. 

 

Модулнинг ўқув режасидаги бошқа модуллар билан 

боғлиқлиги ва узвийлиги 

 

 

 

“Замонавий  ўзбек  лексикографияси  ва  терминологияси”  модули  ўқув 

режасидаги  филологик  таълимда  илғор  хорижий  тажрибалар,  филологик 

тадқиқотларда  тизимли  таҳлил,  тилшунослик  назарияси  ва  методикаси, 

антропоцентрик  тилшунослик  йўналишлари  модуллари  билан  боғлиқликда  ва 

узвийликда олиб борилади. 



                     

Модулнинг андрагогик таълимдаги ўрни 

 

Модулни 


ўзлаштириш 

орқали 


тингловчилар 

замонавий 

ўзбек 

лексикографияси ва терминологиясига доир когнитив, креатив, коммуникатив ва 



методик компетентликка эга бўладилар. 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

6

 



Модул  бўйича соатлар тақсимоти 

 

 

№ 

Модул мавзулари 

Тингловчининг  ўқув  юкламаси, 

соат 

Ҳ

амм

аси

 

Аудитория ўқув 

юкламаси 

М

уст

ақ

и

л

 т

аъ

л

и

м

 

Жами

 

жумладан 

На

за

ри

й

 

А

м

ал

и

й

 

маш

ғу

л

от

 

К

ўч

ма

 

маш

ғу

л

от

 

1. 


Ўзбек 

лексикографияси 

ва 

терминологиясининг  шаклланиш 



босқичлари:  ўзбек  тили  сўз 

бойлигида  соҳавий  терминлар  ва 

уларнинг тил хусусиятлари. 



 

 



2. 


VII-ХХ асрнинг 20-йилларигача 

бўлган давр ўзбек терминологияси 

ва лексикографияси  



 

 



 

3. 


Ўзбек  терминологияси  тизими: 

терминларнинг 

структур-

грамматик тузилиши. 





 

 

 



4. 

Ўзбек 


терминологиясини 

такомиллаштириш 

масалалари: 

соҳавий  терминологияда  амалга 

оширилаётган ислоҳотлар 



 

 



5. 


ХХ аср ўзбек терминологиясининг 

тараққиёт  тамойиллари,  методо-

логик  асослари:  терминологияда 

юзага 


келган 

муаммолар, 

уларнинг омиллари ва сабаблари 



 

2   


 

6. 


Мустақиллик 

даври 


ўзбек 

терминологияси 

ва 

лексико-


графияси 



 

2   


 

7. 


Терминларнинг 

ясалиши:  

терминологик луғатлар. 



 

2   


 

8. 


Истиқлол  даври  ўзбек  термино-

логияси  ва  лексикографиясида 

ўзига  хос  хусусиятларнинг  акс 

этиши 


 



2   

 

 



Жами: 

20 

16 





 

 

 



 

7

 



НАЗАРИЙ МАШҒУЛОТЛАР МАЗМУНИ 

 

1-мавзу:  Ўзбек  лексикографияси  ва  терминологиясининг  шаклланиш 

босқичлари.  Ўзбек  тили  сўз  бойлигида  соҳавий  терминлар  ва  уларнинг  тил 

хусусиятлари. 

 

Ўзбек  терминологияси  ва  лексикографияси  шаклланишининг    уч  босқичи. 

Соҳа терминологиясининг ўзбек тили луғат фондидаги ўрни. 

 

2-мавзу:    VII-ХХ  асрнинг  20-йилларигача  бўлган  давр  ўзбек 



терминологияси ва лексикографияси. 

 

Эски туркий тил ва эски ўзбек адабий тили сўз бойлигининг лексикографик 



асарларда  акс  этиши.  Алишер  Навоий  ва  бошқа  ўзбек  адиблари  асарларига 

бағишланган мумтоз луғатларнинг тузилиш принциплари. 

  

3-мавзу: Ўзбек терминологияси тизими: терминларнинг структур-грамматик 

тузилиши. 

Собиқ шўроларлар даври ўзбек терминологияси. Ўзбек терминологиясининг 

байналмилал  истилоҳлар  ҳисобига  бойиши.  Терминологияда  юзага  келган 

муаммоларни  ҳал  этиш  учун  бўлган  ҳаракатлар.  Мустақиллик  даврида  ўзбек 

терминоногияси  ва  лексикографиясининг  ўзбек  тили  табиатидан  келиб  чиққан 

ҳолда тараққий этиши. 

   

4-мавзу:  Ўзбек  терминологиясини  такомиллаштириш  масалалари: 

соҳавий терминологияда амалга оширилаётган ислоҳотлар. 

 

Мустақиллик  даврида  ҳаётда  юз  берган  туб  ўзгаришларнинг  ўзбек 



терминологиясига таъсири. Термин ясашда фаол моделларнинг ўрни. 

Истиқлол даври ўзбек луғатшунослиги эришган ютуқлар.  

 

 

АМАЛИЙ МАШҒУЛОТЛАР МАЗМУНИ 

 

1-машғулот. ХХ аср ўзбек терминологиясининг тараққиёт тамойиллари, 

методологик асослари: терминологияда юзага келган муаммолар, уларнинг 

омиллари ва сабаблари 

 

Қадимги  туркий  тил,  эски  туркий  тил  ва  эски  ўзбек  адабий  тили 



терминологияси 

ва 


луғатнавислиги. 

Ўзбек 


тили 

терминологиясининг 

шаклланишида  ўз  ва  ўзлашган  қатламнинг  ўрни.  Ижтимоий-сиёсий,  иқтисодий, 

ҳарбий,  илмий-техникавий  ва  ҳ.к.терминлар  тизими.  Туб  терминлар,  ясама 

терминлар (содда ясама), қўшма терминлар, термин-бирикмалар. 

 

 

2-машғулот.  Мустақиллик даври ўзбек терминологияси ва лексикографияси 

Терминларнинг  морфологик,  синтактик,  семантик  усуллар  билан  ясалиши. 

Терминологик луғатлар, уларнинг мазмуни ва сифати. 

 


 

8

 



3-машғулот.  Терминларнинг ясалиши:  терминологик луғатлар 

 

Ўзбек  терминологияси  тизимида  архаизмларнинг  роли.  Ўзбек  тили 



этимологик ва энциклопедик луғатларининг тузилиш принциплари. 

 

4-машғулот. Истиқлол даври ўзбек терминологияси ва лексикографиясида 

ўзига хос хусусиятларнинг акс этиши 

 

Соҳа  терминологиясида  рўй  бераётган  ўзгаришлар.  Терминларни 



унификациялаш ва тартибга солиш. Соҳа изоҳли луғатлари. 

 

 



 

МУСТАҚИЛ ИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ ШАКЛИ ВА МАЗМУНИ 

 

Тингловчи  мустақил  ишни  муайян  модулнинг  хусусиятларини  ҳисобга 



олган ҳолда қуйидаги шакллардан фойдаланиб, тайёрлаши тавсия этилади: 

-  меъёрий  ҳужжатлардан,  ўқув  ва  илмий  адабиётлардан  фойдаланиш 

асосида модул мавзуларини ўрганиш; 

- тарқатма материаллар воситасида маърузалар кесимини ўзлаштириш; 

- махсус адабиётлар бўйича модул бўлимлари ва мавзулари устида ишлаш; 

-амалий машғулотларда берилган топшириқларни бажариш.  

1-мавзу:  Ўзбек  лексикографияси  ва  терминологиясининг  шаклланиш 

босқичлари:  ўзбек  тили  сўз  бойлигида  соҳавий  терминлар  ва  уларнинг  тил 

хусусиятлари. 

2-мавзу:  Ўзбек  терминологиясини  такомиллаштириш  масалалари:  соҳавий 

терминологияда амалга оширилаётган ислоҳотлар. 

 

БАҲОЛАШ МЕЗОНИ 

 

 

№ 



Ўқув-топшириқ турлари 

Максимал 

балл 

Баҳолаш мезони 

0,5 

“аъло” 

 

“яхши” 

 

“ўрта” 

 

1. 


Ўқув-лойиҳа ишини 

бажариш 


0,5 

0,5 


0,4 

0,3 


 

 

9

 



ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ 

 

I. Ўзбекистон Республикаси Президентининг асарлари 

 

1.  Каримов  И.А.  Озод  ва  обод  Ватан  эркин  ва  фаровон  ҳаёт  пировард 

мақсадимиз,  8-жилд. –Т.: “Ўзбекистон”, 2000. 

2.  Каримов  И.А.  Ватан  равнақи  учун  ҳар  биримиз  маъсулмиз,  9-жилд.      – 

Т.: “Ўзбекистон”, 2001. 

3.  Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. -Т.: “Маънавият”, 2008. 

4.  Каримов  И.А.  Ўзбекистон  мустақилликка  эришиш  остонасида.  -Т.: 

“Ўзбекистон”, 2011. 

5.  Каримов И.А. Адабиётга эътибор – маънавиятга, келажакка эътибор. -Т.: 

“Ўзбекистон”, 2009. 

6.  Мирзиёев  Ш.М.  “Эркин  ва  фаровон,  демократик  Ўзбекистон  давлатини 

мард  ва  олижаноб  халқимиз  билан  бирга  қурамиз”  мавзусидаги  Ўзбекистон 

Республикаси  Президенти  лавозимига  киришиш  тантанали  маросимига 

бағишланган  Олий  Мажлис  палаталарининг  қўшма  мажлисидаги  нутқи.  –  Т.: 

“Ўзбекистон”, 2016.  

7.  Мирзиёев  Ш.М.  “Қонун  устуворлиги  ва  инсон  манфаатларини 

таъминлаш  –  юрт  тараққиёти  ва  халқ  фаровонлиги  гарови”  мавзусидаги 

Ўзбекистон  Республикаси  Конституцияси  қабул  қилинганининг  24  йиллигига 

бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси. – Т.: “Ўзбекистон”, 2017. 

8.  Мирзиёев  Ш.М.  Танқидий  таҳлил,  қатъий  тартиб-интизом  ва  шахсий 

жавобгарлик  – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик  қоидаси бўлиши керак.  –

Т.: “Ўзбекистон”. –  2017. 

9.  Мирзиёев Ш.М. Буюк келажагимизни мард ва олижаноб ҳалқимиз билан 

бирга қурамиз. – Т.: “Ўзбекистон”, 2017. 

 

II.  Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 

 

1. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. –Т.: “Ўзбекистон”, 2014. 

2. Ўзбекистон  Республикасининг  1989  йил  21  октябрдаги  Давлат  тили 

ҳақида”ги  Қонуни.  

3. Ўзбекистон  Республикаси  Вазирлар  Маҳкамасининг  2006  йил    16-

февралдаги  “Педагог  кадрларни  қайта  тайёрлаш  ва  уларни  малакасини 

ошириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 25-сонли Қарори. 

4. Ўзбекистон  Республикаси  Президентининг  2011  йил  20  майдаги  “Олий 

таълим  муассасаларининг  моддий-техника  базасини  мустаҳкамлаш  ва  юқори 

малакали  мутахассислар  тайёрлаш  сифатини  тубдан  яхшилиш  чора-тадбирлари 

тўғрисидаги” ПҚ-1533-сон Қарори. 

5. Ўзбекистон  Республикаси  Президентининг  2012  йил  24  июлдаги  “Олий 

малакали  илмий  ва  илмий-педагог  кадрлар  тайёрлаш  ва  аттестациядан  ўтказиш 

тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ–4456-сон Фармони. 

6. Ўзбекистон  Республикаси  Вазирлар  Маҳкамасининг  2012  йил        26 

сентябрдаги “Олий таълим муассасалари педагог кадрларини  қайта тайёрлаш 



 

10

 



ва  уларнинг  малакасини  ошириш  тизимини  янада  такомиллаштириш  чора-

тадбирлари  тўғрисида”ги  278-сонли  Қарори  (ЎзР  ВМнинг  2015  йил  21 

сентябрдаги    273-сонли,  2016  йил  28  июлдаги  244-сонли    қарорлари  билан 

ўзгартиришлар ва қўшимча киритилган). 

7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил  12  июндаги “Олий 

таълим  муасасаларининг  раҳбар  ва  педагог  кадрларини  қайта  тайёрлаш  ва 

малакасини  ошириш  тизимини  янада  такомиллаштириш  чора-тадбирлари 

тўғрисида”ги ПФ-4732-сон Фармони.  

8. Ўзбекистон  Республикаси  Вазирлар  Маҳкамасининг  2015  йил                    20 

августдаги  “Олий  таълим  муассасалари  раҳбар  ва  педагог  кадрларини  қайта 

тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш чора тадбирлари тўғрисида”ги 

242-сонли Қарори. 

9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республи-касини 

янада  ривожлантиришга  бўйича  Ҳаракатлар  стратегияси  тўғрисида”ги  ПФ-4947-

сон Фармони. 

10.  Ўзбекистон  Республикаси  Президентининг  2017  йил  20  апрелдаги 

«Олий  таълим  тизимини  янада  ривожлантириш  чора-тадбирлари  тўғрисида»ги  

ПҚ 2909-сон Қарори. 

11.  Ўзбекистон  Республикаси  Президентининг  2016  йил  13  майдаги  

“Алишер  Навоий  номидаги  Тошкент  давлат  ўзбек  тили  ва  адабиёти 

университетини ташкил этиш тўғрисида”ги ПФ-4797-сонли Фармони. 

12. Ўзбекистон Республикаси  Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил              13 

майдаги  “Алишер  Навоий  номидаги  Тошкент  давлат  ўзбек  тили  ва  адабиёти 

университети фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 152-сон қарори. 

 


Yüklə 1,21 Mb.

Dostları ilə paylaş:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©www.azkurs.org 2022
rəhbərliyinə müraciət

    Ana səhifə