Маъруза режаси: Тушунча. Эпидемиологияси. Клиникаси. Таснифи. Ташхисоти. Таккосий ташхисоти. Даволаш. Сут бези саратони



Yüklə 99,5 Kb.
tarix19.01.2020
ölçüsü99,5 Kb.
#30231
51507
УЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОГЛИКНИ САКЛАШ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИ
ОНКОЛОГИЯ ВА НУР ТАШХИСИ КАФЕДРАСИ

ФАН: ОНКОЛОГИЯ


ДАВОЛАШ ВА ТИББИЙ-ПЕДАГОГИКА ФАКУЛЬТЕТИ ТАЛАБАЛАРИ УЧУН

МАВЗУ: СУТ БЕЗИ САРАТОНИ



МАЪРУЗА РЕЖАСИ:


  1. Тушунча.

  2. Эпидемиологияси.

  3. Клиникаси.

  4. Таснифи.

  5. Ташхисоти.

  6. Таккосий ташхисоти.

  7. Даволаш.


Сут бези саратони

Сут бези саратони аелларда энг куп таркалган хавфли усмалардан бири хисобланади.Иктисодий ривожланган давлатларда сут бези раки урта ешли аеллар уртасида асосий улим сабабларидан бири булиб келмокда. Россияда аеллар уртасида сут бези раки касаллиги онкологик касалликлар уртасида биринчи уринни эгаллаб, кайсики касалланиш ва улим даражаси ортмокда.


Мойиллик факторлари

Сут бези ракида юкори мойиллик гурухларини пайдо булишида мойиллик факторлари мухим ахамиятга эгадир.Сут бези раки мойиллик факторларини шартли равишда икки гурухга булиш мумкин:

1.Эндоген(организм ички мухити боглик)

2.Экзоген


Сут бези раки мойиллик факторларини таснифи (Семиглазов В.Ф.2001)
4.4.Хайвон егини ортикча истеъмол килиш,юкори 1.Организм репродуктив системасини характерловчи факторлар:

1.1.Менструал,жинсий, тугиш,лактацион функциялар;

1.2.Тухумдонлар ва бачадондаги яллигланиш ва гиперпластик жараенлар.

2.Эндокрин ва метаболик омиллар:

2.1.Семизлик;

2.2.Гипертония касаллиги;

2.3.Кандли диабет;

2.4.Атеросклероз;

2.5.Жигар касалликлари;

2.6.Калконсимон без касаллиги(гипотериоз);

2.7.Сут бези дисгормонал гиперплазияси.

3.Генетик факторлар(BRCA-1 еки BRCA-2 генларини ташувчилар):

3.1.Кондош кариндошларда сут бези раки(наслий ва оилавий СБР);

3.2.»Сут бези-тухумдон синдроми»

3.3.Синдромлар:

3.3.1.»Сут бези раки+мия усмаси»;

3.3.2.»Сут бези раки+саркома»;

3.3.3.»Сут бези раки+упка раки+халкум раки+лейкоз»;

3.3.4.»SBLА-синдром+саркома+сут бези раки+лейкоз+буйрак усти бези карциномаси»;

3.4.Рак ассоцирланган генодерматозлар:

3.4.1.COWDEN касаллиги-куплаб тери трихолеммаси+калконсимон без раки,аденоматоз полипоз,йугон ичак раки+сут бези раки;

3.4.2.BLOOM касаллиги-наслий аутосомал генодерматоз+сут бези раки.

4.Экзоген факторлар:

4.1Ионизирловчи радиация;

4.2.Чекиш;

4.3.Химик канцерогенлар;

калорияли диета.
Гормонал бузилишлар роли

Сут бези раки ривожланишини юкори мойиллиги гормон продуцирловчи аъзолар функциясини бузилиши билан боглик.Тухумдонлар,буйрак усти бези,калконсимон без,гипофиз,гипоталамик система функциясини бузилиши мухим ахамият касб этади.Эрта хайз кури шва кеч менопауза сут бези раки ривожланиш даражасини ошириши аникланган.



Бошка мойиллик факторлари

Охирги йилларда сут бези раки ривожланишида генетик бузилишларга ката ахамият берилмокда.Адабиетларда езилишича,икки тип молекуляр бузилишлар рак ривожланишига олиб келади:генлар мутацияси ва хужайравий пролеферация индукцияси(Семиглазов В.Ф.2001).

Мутация хужайра усиши,дифференциалланиши ва хужайра улимини бошкарувчи масъул генларда содир булади.Натижада бу генлар активацияланади еки инактивацияланади.Пролеферация ердамида усма пайдо килувчи эффект хосил булади.

Мастопатия

Мастопатия-аеллар уртасида энг куп таркалган касалликлардан бири булиб,40-90% ни ташкил этади.Мастопатия фиброз-кистоз касаллик хисобланиб,дисплазия билан характерланади.Унинг асосида организмни гормонал статусини бузилиши етади ва шунинг учун мастопатия еки дисплазия сут безини дисгормонал гиперплазиясига киради.



Мастопатия этиопатогенези

Мастопатия этиопатогенезида гормонал гипоталамо-гипофизар-тухумдон система бузилиши етади.Бу эса усиш факторлари ва гормонлар микдорини тебраниши(эстероген,прогестерон,дегидроэпиандростерон,трийодтиронин,тироксин,ЛГ,хорионик гонадотропин),шунингдек концентрациясини узгариши ва цитоплазматик рецепторлар активлигини узгариши билан кузатилади.



Таснифи

Клиник амалиетда мастопатияни куйидаги таснифи кабул килинган:

1.Диффуз(майда учокли ва йирик учокли)

2.Тугунли

3.Аралаш

Д.В.Головин(1969) диффуз мастопатияни 5 вариантга булади:

1.Мааоплазия(масталгия);

2.Фиброаденаматоз;

3.Фиброзланувчи аденоз;

4.Цистоаденопапиллома;

5.Катта сут йуллари эктазияси.

Фиброаденоматозни 2 асосий варианти фаркланади:

1.Пролеферацияланмайдиган

2.Пролеферацияланувчи

Клиник мастопатияни 3 формаси фаркланади:фиброз,кистоз,фиброз-кистоз.

Сут бези хавфсиз усмаларини гистологик таснифи

(ВОЗ 1978-1981)

1.Эпителиал усмалар:

1.1.Интрадуктал папиллома;

1.2.Сургич аденомаси;

1.3.Аденома:

1.3.1.Тубуляр;

1.3.2.Лактирловчи.

2.Аралаш бириктирувчи тукимали ва эпителиал усмалар:

2.1.Фиброаденома:

2.1.1.Периканаликуляр фиброаденома;

2.1.2.интраканаликуляр фиброаденома;

2.1.2.1.Оддий тип;

2.1.2.2.Хужайравий фиброаденома.

2.2.Филлоид усма.

3.Аралаш усмалар:

3.1. Юмшок тукима усмалари;

3.2. Тери усмалари.

4. Классификацияланмайдиган усмалар.

5. Сут бези дисплазияси.

6. Усмасимон жараёнлар:

6.1. Сут йуллари эктазияси ;

6.2. Яллигланишли псевдоусмалар;

6.3. Гамартома;

6.4. Гинекомастия.

Клиник куриниши

Мастопатиянинг биринчи симптоми сут безларида огрик булиб, бу менструал цикл Билан боглик ёки боглик эмас. Пальпацияда диффуз ёки локал характердаги каттикланиш аникланади. Каттикланиш учоклари аник контурга эга булмасдан, улчам ва консистенция буйича турлича булиши мумкин. Мастопатияда сут безидан кулранг ёки сарик рангли, сувли ёки шилликсимон ажралмалар келиши мумкин. Агар диффуз – кистоз мастопатия фонида алохида тугунлар аникланса, демак, буни мастопатиянинг тугунли формаси дейилади. Тугунли формасида патологик жараён купинча чегараланган сохаларда каттик конгломератлар куринишида жойлашади. Морфологик сут бези тукимаси хамма элементларида пролиферация кузатилади. Шунингдек морфологик кистоз хосилалар, яккол пролиферация ва эпителий атипияси кузатилган тугунлар аникланади. Консерватив даволаб булмайдиган мастопатияни локализацияланган формаларида хирургик даволаш тавсия этилади: усмани кесиб олиб ташлаш ва сут безининг секторал резекцияси.



Диффуз мастопатияда гормонал ва ногормонал терапия принциплари

Мастопатияни даволаш комплекс характерда булиши керак:



  1. Эндокринотерапия :

    1. Фитопрепаратлар терапияси ( мастодинон );

    2. Антиэстерогенлар терапияси ( кломифен, тамоксифен, торемифен );

    3. Гипофизни гонадотроп функциясини пасайтирувчи ва ановуляцияга олиб келувчи ёки хаттоки менструал функцияни тухтатувчи препаратлар Билан даволаш ( даназол );

    4. Кам дозада эстроген терапия;

    5. Кам дозада андроген терапия;

    6. Гипофизда пролактин секрециясини пасайтиришга каратилган эндокринотерапия ( парлодел, леводофа );

    7. Тиреотроп воситалар ва калконсимон без гормонлари терапияси ( тиреоидин );

    8. 18 – 34 ёшда – даврий эстроген ва прогестин, орал контрацептивларни кабул килиш;

    9. 35 – 47 ёшда - эстроген ва прогестинларни кабул килиш;

  2. 48 – 54 ёшда - прогестин , андроген ва антиэстроген кабул килиш;

    1. 55 ёшдан катталар – антиэстроген; климактерик давргача булган ёшдаги аёллар – артигонадотропин ( бусерелин, даноген ).

  3. Витаминлар.

  4. Тинчлантирувчи воситалар.

  5. Сийдик хайдовчи воситалар.

  6. Ёндош касалликлар терапияси.

  7. Диспансер кузатув.

Сут бези раки профилактикаси

3 турга булинади:

1. Бирламчи;

2. Иккиламчи;

3. Учламчи.

Бирламчи профилактика – бу экологик факторлар ва мойиллик факторларини урганиш оркали касалликни олдини олишдир. Бунга атроф – мухитни химоя килиш, инсон организмига канцероген таъсирини камайтириш, оилавий хаётни нормалалштириш, регуляр жинсий хаёт, уз вактида тугрук функциясини юзага чикариш, болани кукрак сути Билан бокиш киради.

Иккиламчи профилактика – сут бези рак олди касалликларини эрта аниклаш ва даволаш – мастопатиянинг турли формаларини, фиброаденома ва бошка хавфсиз усма касалликлари, шунингдек, эндокрин система бузилишлари, аёллар жинсий аъзолар касалликлари, жигар функцияси бузилишлари.

Учламчи профилактика – огохлантириш, эрта диагностика, рецидив, метастаз ва метахрон усмаларни даволаш.
Метастазланиш йуллари

Сут бези ракида метастазланиш бездаги сут йуллари, лимфатик йуллар, капилляр ва томирлар буйича боради.

Сут бези ракида метастазланиш


  1. Регионар:

    1. Култик;

    2. Курак ости;

    3. Умров ости;

    4. Умров усти;

    5. Парастернал.

  2. Узоклашган ( лимфогематоген ).

Сут бези ракида куп холларда узоклашган метастазлар гематоген йуллар Билан таркалиб, суяк, упка, жига рва терини зарарлайди. Рак метастазлари упкада бирламчи ва куплаб тугунлар куринишида булади. В.П. Демидов ( 2000 ) маълумотига кура сут бези ракида суякнинг метастатик зарарланиши беморларнинг бирламчи даволанишида 1,3-6% холларда, аутопсияда эса 44-70% гача; ракнинг жигарга метастази 1,5% холарда, аутопсияда 35-67%гача аникланади.

Сут бези раки клиникаси
Клиник куриниши буйича сут бези раки ни 3 асосий формаси фаркланади: тугунли, диффуз ва атипик.
Сут бези раки клиник таснифи:
1.Тугунли формаси;

2.Диффуз формаси;

2.1.Шиш-инфильтратив;

2.2.Маститсимон.

3.Атипик формаси:

3.1.Педжет раки;

3.2.Тери ортиклари раки;

3.3.Икки томонлама рак;

3.4.Эктопирланган рак;

3.5.Мультицентрик рак.



Тугунли формаси

Касалликни 1-2-стадиясида беморларда усмасимон каттик консистенцияли тугун пайдо булиши,огрикли,тери симптомлари-буришиш,умбиликация аникланади.Култик ости сохасида битта ёки бир нечта харакатчан лимфа тугунлар кузатилиши мумкин.

Сут бези ракини 3-4-стадиясида беморларда катталашган усма,тери симптомлари,сургични тортилиши,сут бези деформацияси,яраланиши еки терига усиб утиши, региона рёки узоклашган метастазлар, айрим холларда кулда шиш аникланади.
Маститсимон формаси

Сут бези сезиларли катталашган, пальпацияда каттик булади.Яккол гиперемия, тери гипетермияси, инфекция кушилиши хисобига тукималар деструкцияси мастит белгиларини беради.Юкори харорат кузатилади.


Педжет раки

Узига хос хавфли усма булиб, сургич ва атеолани зарарлайди.Клиник куриниши буйича экземасимон, псориазсимон, ярали ва усмасимон

Формалари фаркланади.Биринчи клиник белгиси сургични калинлашиши-Краузе симптоми хисобланади.
Дифференциал ташхис
Сут бези раки дифференциал диагностикасида бошка касалликлардан фаркли уларок каттиклашган сохадан олинган пунктат ва сургичдан ажралган ажралмани цитологик текшируви мухим роль уйнайди.Сут бези ракини хавфсиз усмалардан фарклаш керак(мастопатияни хар хил тугунли формалари,фиброаденома,липома,лимфагранулёма,галактоцеле,ангиоматоз усмалар,саркомалар)

Беморларда комплекс текширувлар утказиш лозим ваш у клиник маълумотлар маммография,ультратовуш диагностика, цитологик текширувлар натижасига кура дифференциал ташхис утказиш керак.



Беморларни текшириш

1.Клиник-курув, пальпация

2.Рентгенологик:маммография ва дуктография

3.Морфологик: Цитологик ва гистологик

4. Ультратовуш текшируви

Сут бези раки диагностикасида сут безини пайпаслаш энг оддий усуллардан бири хисобланади.Сут безини пайпаслашбеморни вертикал ёки горизонтал холатда бажарилади.Пайпаслаш юзаки ёки чукур , сургичдан периферияга, сут безини хамма квадранти йуналиши буйича амалга оширилади.Пальпацияда усма локализацияси, уни улчамлари, чегаралари, атроф тукима билан муносабати аникланади.Ракни тугунли формалари каттик хосила сифатида каттиклик марказдан периферияга камайиб бориши пайпаслаш натижасида аникланади.Усмалар купинча тер ива тери ости клечаткаси Билан боглик булади, камрок холларда мушак фасцияси ва кукрак кафаси Билан боглик булади.Курганда сут бези терисида калинлашиш, шиш, узгарган томир расми, кизариш, гиперемия хисобига узгаришлар аникланади.Метастазланган лимфатик тугунлар пальпацияда каттилашган, улчамларини катталашганлигини куриш мумкин.



Сут бези ракини даволаш принциплари

Хамма даволаш амаллари куйидагича булинади:


  1. Махаллий регионар(операция, нур терапия)

  2. Системали(химиотерапия, гормонотерапия, иммунотерапия)

Даволаш радикал, паллиатив, симптоматик булиши мумкин.


Радикал операция турлари
1. Стандарт радикал мастэктомия (W.Halsted, 1989; W.Meyer, 1894)

Ката ва кичик кукрак мушаклари ва уларни фасцияси билан олиб ташлаш, умров ости, култик ости, курак ости лимфатик тугунларини хам олиб ташлаш.


2. Кенгайтирилган култик ости-туш радикал мастэктомияси(M.A.Margoni, P.Bucaloni; 1949; J.Urban, 1951)- кукрак мушаклари Билан бирга сут безини олиб ташлаш.

  1. Модифицирланган радикал мастэктомия Холстед буйича мастэктомиядан фарк килиб ката кукрак мушаги саклаб колинади (D.Patey, W.Dyson, 1948) ёки икала кукрак мушагини саклаб колинади (H.Auchincloss, 1956; J.Madden, 1956).

  2. Мастэктомия култик ости лимфаденэктомияси билан бирга (Н.И. пирогов, 1847; К.Volkman, 1875).

  3. Оддий мастэктомия (ампутация).

  4. Радикал секторал резекция.


Нур терапия
Регионар метастази бор беморларда оператив усулни куллаш касаллик тез рецидивланишига ва узоклашган метастазлар пайдо булишига олиб келади. Бевосита оператив даволашдан кейин пайдо буладиган узоклашган метастазларни йукотиш максадида нур терапияни куллаш фикри пайдо булди.

Нур терапия 1901 йилдан кулана бошланиб хозирги вактгача сут бези ракини даволашдаги роли хакида мунозаралар кетмокда. Нур терапиясини операциядан олдинги ва операциядан кейинги даврларда кулланилади. Операциядан олдинги нур терапиясининг максадлари ичига киради:



  1. Анаплазирланган хужайраларни девитализацияси хисобига усмани хавфлилик даражасини пасайтириш;

  2. Радиорезистент усма хужайраларини инактивациялаш;

  3. Микродиссеминат ва микрометастазларни тулик регрессия даражасигача зарарлаш.

Юкоридаги максадларга эришиш учун суммар доза 40-45 ГР булиб, 4-5 хафта давомида нур терапияси утказилади. Операциядан олдинги нур терапиясини купинча йирик фракцияли тарзда хар куни 5 ГР дан сут безига 2 тангенциал майдонда жами 5 фракция- 25 ГР, биологик изоэффекти 40 ГР га тугри келади, Фракцирлашни классик режимида кунига 2 ГР дан тугри келади. Умров ости, култик сохаларига хар куни 4 ГР дан, жами 6 фракция утказилиб, фракцирлаш дозасини классик режимини 35 ГР га тугри келади.Нурланишнинг бу усули тугагандан сунг 2-3 кунлари операция амалиёти бажарилса максадга мувофик булади. Умров усти, парастернал зоналарга операциядан кейин 10-14 кундан сунг классик режимда 2 ГР дан хар куни суммар 44 ГР берилади. Ракни шиш-инфильтратив формасида операциядан олдинги даврда сут безига ва хамма регионар лимфатик зоналарга фракцирлаш дозасини классик режими кулланилади.

Химиотерапия

Сут бези раки юкори даражада лимфоген ва гематоген метастазланиш Билан характерланади. Адъювант химиотерапия операбел сут бези раки бор беморларда улим ва рецидив курсаткичини кискартиради. Хаар бир химиопрепарат факат хужайрагагина таъсир килиб колмасдан, балки белгиланган хужайравий цикл фазасига таъсир килади. Шунинг учун полихимиотерапияга караганда монхимиотерапия кам эффективликка эга. Клиник тадкикотлар шуни курсатадики, сут бези ракига операцияга кушимча равишда химиопрепаратлар: циклофосфан, тиофосфамид, фторурацил, метотрексат, адриамицин(доксорубицин) ва усмага Карши препаратлар таъсири билан биргаликда эффективлиги юкори булар экан. Адъювант химиотерапия сифатида ЦМФ схемасини куллаш кенг таркалган.



Сут бези ракида кенг кулланиладиган химиотерапия схемаси

(Переводчиков Н. И. 2001)

1. СМF:

-Циклофосфан 100 мг/м2, ичга хар куни 1-14 кунлари;



-Метотрексат 40 мг/м2, в/и 1-8 кунлари;

-5-Фторурацил 600 мг/м2, в/и 1-8 кунлари.Курсни хар 4 хафтада кайтариш (интервал 2 хафта).

2. САF:

-Циклофосфан 100 мг/м2, ичга ёки м/о 1-14 кунлари;



-Адриомицин 30 мг/м2, в/и 1-8 кунлари;

-%-Фторурацил 500 мг/м2 1-8 кунлари . Курсни хар 4 хафтада кайтариш.

Неоадъювант химиотерапия сут бези ракида хирургик даволанишдан кейинги узоклашган метастазларни олдини олади.

Аудиторияга саволлар:


  1. Сут бези раки эпидемиологияси

  2. Сут бези раки этиологияси

  3. Сут бези раки патогенези

  4. Сут бези раки клиникаси

  5. Сут бези раки симптомлари

  6. Сут бези ракини даволаш

  7. Сут бези раки профилактикаси

  8. Сут бези раки прогнози

Адабиётлар:

  1. Ганцев Ш.Х. Онкология: Учебник. – М.: Медицинское информационное агентство, 2004. – 516с.

  2. Важенин А.В., Воронин М.И., Ваганов Н.В. и др. Лучевая диагностика и лучевая терапия. Учебное пособие для студентов высших медицинских учебных заведений, клинических ординаторов и интернов. « Иероглиф », 2003.

  3. Гарин А.М., Хлебников А.В., Хабагари Д.З. справочник по противоопухолевой лекарственной терапии. – М., 1992.

  4. Гершанович М.Л., Борисов В.И., Сидоренко Ю.С., Тюляндин С.А., Горбунова В.А. современные возможности переспективы лекарственной терапии в онкологии. Вопросы онкологии. – 1995. - № 2 ( 41 ).

  5. Дарьялова С.Л., Бойко А.В., Черниченко А.В. Современные возможности лучевой терапии злокачественных опухолей. Российский онкологический журнал. – 2000. - № 1.

  6. Избранные лекции по клинической онкологии. Под ред. В.И. Чиссова, С. Л. Дарьяловой. – м., 2000.

  7. Комбинированное и комплексное лечение больных со злокачественными опухолями. Руководство для врачей \\ Под ред. В.И. Чиссова.

  8. Переводчикова Н.И. Химиотерапия опухолевых заболеваний. – М., 2000.

8.ИНТЕРНЕТ – САЙТЫ:

www. rambler.ru \oncology\



www.esmo/org

www.medline.ru

www.medlinx.ru

www.oncoweb.ru

www.yandex.ru\ medicine\oncology\
Yüklə 99,5 Kb.

Dostları ilə paylaş:




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©www.azkurs.org 2022
rəhbərliyinə müraciət

    Ana səhifə