Агенезия -онтогенез бузилиши оқибатида органнинг мутлақ бўлмаслиги



Yüklə 47,99 Kb.
tarix20.11.2019
ölçüsü47,99 Kb.
#29626
atamalar
570276, Patologik fiziologiya (N.Abdullayev H.Karimov B.Irisqulov), 1670-844-1-SM
1-dars

Агенезия –онтогенез бузилиши оқибатида органнинг мутлақ бўлмаслиги.

Атрофия (а – истисно, инкор, trophe – озиқланиш) – ҳужайра, тўқима, органлар ҳажмининг тирикликдаги кичрайиши.

Аплазия – орган илк куртак сифатида сақланган.

Гетеротопия – тўқиманинг нотипик жойда бўлиши, силжиши.

Гипоплазия – орган тўлиқ (нормал) ривожланмаслиги.

Гипертрофия (hyper – устига, ўта, trophe – озиқланиш) – ҳужайра, тўқима, орган ҳажмининг катталашиши.

Дизонтогенез (disonthogenesis) –онтогенезнинг бузилиши.

Дисплазия – ҳужайра атипиясининг ҳосил бўлиши ва гистоархитектониканинг бузилиши билан эпителий(тўқимаси)нинг пролиферация ва дифференцировканинг яққол бузилиши.

Метаплазия – (metaplasso – бошқасига ўтиш) – бир турдаги тўқиманинг ўзига ўхшаш бошқа турга ўтиши.


2-dars

Гангрена (gangraina – ёнғин) – ташқи муҳит билан боғланган ва темир сульфиди ҳосил бўлиши натижасида қора рангга кирадиган тўқималар некрози.

Инфаркт (infarcire – қиймалаш) – қон айланиш бузилиши лқибатида юзага келадиган тўқималар некрози (ишемия оқибатидаги).

Кариопикноз – ядронинг бужмайиши, хроматин конденсацияси.

Кариорексис – ядро парчаланиши.

Марантик некроз – ҳолдан тойган ва кахексия ҳамда маразм белгилари бўлган, қари одамларда учрайдиган ётоқ яралари.

Миомаляция (malakas – юмшоқ) –ўлик тўқималар юмшайиши.

Мўмиёланиш (mumificacio – қуриш) – ўлик тўқималар қуриши, зичлашуви.

Некробиоз (necros – ўлик, bios – ҳаёт) – некрозолди ўзгаришлар қайтмас дистрофик жараёнлар.Секин ўлиш жараёни.

Некроз (necros – ўлик) – тирик организмдаги ҳужайра ва тўқималарнинг ҳаёт фаъолияти тўхтатилиши билан кечувчи ўлим.

Нома (nome – сув саратони) – болаларда сувчечак натижасида юзнинг юмшоқ тўқималари намли гангренаси.

Патобиоз – вақтда чўзилган некробиоз.

Плазмолиз – цитоплазманинг гидролитик парчаланиши.

Плазморексис – цитоплазманинг бўлакланиши.

Секвестр (sequestrum) – ўлик тўқиманинг аутолизга учрамайдиган, биликтиручи тўқима билан алмашмайдиган тирик тўқималар орасида эркин жойлашадиган қисми.

3-dars

Абсцесс – (abscessus – чипқон, йирингли яра) – чегараланган бўшлиқли йирингли яллиғланиш. Ўткир ва сурункали абсцесс учрайди. Ўткир абсцесс атрофидаги тўқималардан пиоген мембрана билан ажралган, сурункали абсцесс бўлса –пиоген (ички) ва фиброз (ташқи).

Альтерация – (alteratio) – ҳар хил даражадаги дистрофия ва некрозга учраган тўқималарнинг шикастланиши.

Ангина – (ancho – бўғияпман, босияпман) – ҳалқумнинг яллиғланиши.

яллиғланиш (inflammatio) – ҳар хил шикастланишга жавобан, патоген омилни йўқотишга йўналтирилган томирлаоаро мезенхимал реакциялар.

Дифтеритик яллиғланиш – (diphtera – терисимон пленка) – шиллиқ қаватларда қалин пленканинг пайдо бўлиши билан боғлиқ фибриноз яллиғланишнинг тури.

Катарал яллиғланиш – (katarrheo – оқиябман) –шиллиқ қўшилиб оқиб кетадиган экссудатли шиллиқ қаватнинг яллиғланиши.

Крупоз яллиғланиш – (croup –қуш тилидаги пленка) – унча чуқур бўлмаган некрозли, некроз массаларининг фибрин билан сингдирилиши билан кечадиган яллиғланиш.

Пролиферация – (proliferatio – ўсиш) – капиллярлар эндотелийси ва бириктирувчи тўқиманинг ҳужайраларининг кўпайиши.

Пиноцитоз – макрофаглар томонидан тўқималар суюқлигини олиниши.

Сиалоаденит (греч. sialon – сўлак, aden – без) – сўлак безларининг яллиғланиши.

Флегмона – (phlegmona) – тарқоқ йирингли яллиғланиш.

Экссудация (exudatio) –томирлардан плазманинг суюқ моддалари ва қоннинг шаклли элементларининг чиқиши.

Эмпиема (en – ичи, руоn – йиринг) – баъзи бўшлиқлар деворининг яллиғланиб, йиринг билан тўлиши (плевра, чувалчангсимон ўсимта, ўт қопи, гайморов бўшлиғи).

Эндоцитобиоз – тугалланмаган фагоцитоз (умуман – ҳужайра ичидаги ҳаёт).
4-dars

Аневризма (aneuryna – кенгайтириш) – юрак ёки томирнинг липиллаб бўртиб туриши.

Гранулема (qranulum – дона, oma – шиш) – продуктив яллиғланишниг чегараланган ўчоғи.

Гумма (qummi – йелим) – захмдаги специфик инфекцион гранулема.

Инфильтрат (in – ичида, filtratum – кирмоқ) – ҳар хил ҳужайра элементларининг тўқимага кириб унинг қаттиқлашиши.

Кондилома (condyloma – ўсма) – ясси эпителий ва унинг остидаги строманинг сўрғичсимон ўсиши.

Лепрома (lepro – шўрланмоқ, oma – шиш) – моховдаги специфик инфекцион гранулема.

Миофиброз (myos – мушпк, fibrosus – толасимон) – кичик ўчоқли кардиосклерознинг аталиши.

Полип (poly – кўп, pus – оёқ) –шиллиқ қаватидаги эпителий ва унинг тагидаги тўқималарнинг сўрғичсимон ўсиб кетиши.

Склероз (sclerosis – қаттиқлашув) –аъзоларда бириктирувчи тўқиманинг ўсиб кетиб паренхимани сиқиб чиқариши.

Специфик яллиғланиш (species – сиймо, facere – аниқ, ўзгача) – специфик биологик қўзғатувчи келтириб чиқарадинаг бир қатор морфологик жиҳатли сурункали яллиғланишнинг тури (ҳозирги пайтда бу турдаги яллиғланиш ажратилмайди).

Стеноз (stenos – тор) – канал ёки тешикларнинг торайиши.

Туберкулема (tuberculym – тугун, oma – шиш) – бириктирувчи тўқимали оҳаклашиш элементларига эга бўлган капсулали ўпкадаги творогли некрознинг ўчоғи.

Фиброзли (fibro – тола) – бириктирвчи тўқимали толалар билан берилган.

Цирроз (skirros – малла) – аъзода деформацияланиш билан кечадиган бириктирувчи тўқиманинг ўсиб кетишининг жараёни.

5-dars

Анасарка (ana – усти, sarcos – гўшт) –тери ости ёғ клетчаткасида шиш пайдо бўлиши.

Аррозив қон кетиши (arrossus – емирмоқ) томир деворининг емирилиши натижасида келиб чиқади.

Асцит (askites – иширилган қопга ўхшаган)–қорин бўшлиғида яллиғланишдан келиб чиқмаган суюқликнинг тўпланиши.

Вакат гиперемия (vacus – бўш) –барометрик босимнинг камайиши билан боғлиқ жараён.

Гемоперикард (haemo – қон, pericardium – перикард) – перикардда қон тўпланиши.

Геморрагия (haemorragia) – қон кетиши.

Гидроцефалия (hydr – сув, cephal – бош мия) – бош мия қоринчаларида ликворнинг йиғилиши (ички) ёки субарахноидал бўшлиғда (ташқи).

Гидроторакс –плевра бўшлиғида шиш суюқлигининг тўпланиши.

Гидроперикард – перикард бўшлиғида шиш суюқлигининг тўпланиши.

Гиперемия (hyper – усти , haema – қон) – маҳаллий қон тўлиши.

Гомеостаз (homois – бир хил, staseo – ҳолат)–организмнинг ички мувозанатини сақлашга имконияти борлиги.

Диапедез (dia – бўйлаб, pedao – сакраш) –эритроцит ва лейкоцитларнинг томир деворидан ташқарига чиқиши.

Тўқималарнинг қаттиқ индурацияси (durum – қаттиқ) – тўқималарда веноз қотишдан келиб чиқган склероз.

Ишемия (ischo – тўхтатиш) – соҳаларда кам қон келиши натижасида камқонлик.

Плетора (pletora – тўлиш, тўлиқлик) – организмда қоннинг умумий массасининг кўпайиши.

Стаз (stasis – тўхтатиш) – капиллярларда қоннинг тўхташи.

Транссудат (trans – оша, sudare – ўтиш) –шиш суюқлиги.

Цианоз (cyanossis, kyanos – тим-кўк) – кўкариш, тери ва шиллиқ қаватларнинг кам кислород билан таъминланиш натижасида кўк-қизғиш рангга бўялиши.

Эксикоз (exsicco – қуритиш) –тўқималар аро суюқликнинг камайиши.

Эритема (erytros – қизил) – фаол гиперемия натижасида терининг қизариши.

Хилез асцит (chylus – отек) –хилус (лимфанинг) қорин бўшлиғида йиғилиши.



6-dars

Агглютинация (agglutinatio) –бактериялар, эритроцитлар ва бошқа ҳужайравий элементларнинг тўпланиб ёпишиб қолиши ва имунн зардобига қўшилганда тиниши.

Адгезия (adgesio) – ёпишиб қолиш.

Дилатацион тромб (dilatare – кенгайиш) –аневризмадаги тромб.

Коагуляция (coagulatio – ивиш) – қоннинг ивиши.

Марантик тромб – димланган тромб.

Метастазланиш (meta – бошқача, staseo – ўрнатилган) –қон билан ўсишга ва кўпайишга қодир бўлган элементларни сақлаган тромбларни олиб келиниши.

Обтурацияланувчи тромб (obturatus – тиқмоқ) – томир бўшлиғида тиқилиб қолган тромб.

Парадоксал эмболия – катта қон айланиш тизимидан тромбни ўпкага ўтмасдан артерияларда пайдо бўлиши.

Преципитация (praecipitatio – ўтириш) – қолдиқни суюқликдан ажралиб пастга чўкиши.

Ретракция (retractio – қисқариш, бужмайиш) – қон қуйқасининг бужмайиши.

Ретроград эмболия –эмболнинг қон оқимига қарши ҳаракати.

Сладжланган қон (sladge – гирдоб) – қоннинг эритроцитлар агрегациясидаги ҳолати.

Тромбоз (thrombosis – ивиш) –тирикликда томир бўшлиғида ва юрак бўшлиғида қоннинг ивиши.

Эмболия (em baliein –ичига отиш) –қонда ёки лимфада одатда нормада учрамайдиган зарраларнинг айланиши ва уларнинг томирни беркитиб қўйиши.

7-dars

Хромосоманинг аберрацияси (ёки хромосоманинг аномалияси) — ҳар қандай хромосомал мутациянинг умумий номи: делециялар, транслокациялар, инверсиялар, дупликациялар. Баъзан шундай деб геном мутацияларни айтадилар (анеуплоидиялар, трисомияларва ҳ. к.).

Ферменинг актив маркази— фермент молекуласининг специфик ва каталик активлигини таъминлайдиган махсус қисми.

Аллель — ҳар бир ноодатий нуклеотидларнинг кетмакетли геннинг иккитадан битта кўпроқ альтернатив шакли; аллеллар, қоида бўйича, нуклеотидлар кетмакетлиги бўйича фарқланади.

Ампликон — хромосомадан ташқи амплификациянинг бирлиги.

Амплификация —ген нусхаларининг сонининг кўпайиши (ДНК миқдори).

ДНК амплификацияси — ДНКнинг исталган қисмидан нусха қўчириш.

Амфидиплоидлар — иккита геномнинг қўшилиши натижасида пайдо бўладиган иккита икки ҳисса хромосомалар тўпламига эга эукариотик ҳужайралар.

Анеуплоидия — ўзгартилирган хромосомалар тўплами бўлиб, унда битта ёки бир нечта хромосомалар оддий тўпламга қараганда камроқ ёки кўпроқ.

Антикодон — транспортли РНК молекуласи таркибидаги учта нуклеотидлар кетмакетлиги бўлиб,кодлайдиган мРНК молекуласидаги триплетга комплементардир.

Антимутагенез — бирламчи шикастланган хромосома ёки геннинг олдинги ҳолатига қайтиши бўлиб, мутациянинг мустаҳкамланишини (шакиллинишини) олдини оладиган жараён.

Аутосома — ҳарқандай жинсий бўлмаган хромосома. Одамда 22 жуфт аутосомалар бўлди.

Аутосом-доминантали ирсият — наслдан наслга ўтиш йўлидан бири бўлиб, ўтиш учун битта мутант, аутосомада жойлашган аллельнинг ўзи касалликнинг (белгининг) ифодаланишига етарли бўлади.

Аутосом-рецессив ирсият — наслдан наслга ўтиш йўлидан бири бўлиб, касалликнинг ёки белгини ифодаланиши учун мутант аллель аутосомада жойлашган ва иккала ота-онадан ўтиши шарт.

Бактериофаг —бактериал вирус: оқсил қобиғига ўранган ДНКёки РНК дан тузилган.

Блоттинг—электрофорезга учраган гельдан ДНК, РНК ёки оқсил молекулаларини фильтр (мембранага) ўтказиш.

Вакцина — антигенли детерминантага эга бўлган, ҳайвонот (инсонларда) инфекцияга қарши иммунитет ҳосил қилишга қодир мазкур инфекцион агент (вирус,бактерия ва ҳ.к.) ёки унинг алоҳида компонентларидан ташкил топган сусуйтирилган ёки ўлдирилган препарат. Бундан ташқари ҳозирда генли инженерия усулларидан фойдаланилиб вакциналар ишлаб чиқарилмоқда (масалан,геппатит В га қарши вакцина).

Вектор—ушбу ДНК молекуласи ҳужайрага генетик информацияни жойлаштиришга керак буладиган асбоб бўлиб, бегона ДНКмолекуласига кириб, унда автоном репликацияга қодирдир.

Гамета — етук жинсий ҳужайра.

Гаплоид — бир бош генлар ёки хромосомаларга эга бўлган ҳужайра.

Гемизиготлик — битта хромосомада қандайдир геннинг кўрсатилганидаги организмнинг ҳолати.

Ген —ДНКдаги нуклеотидларнинг кетмакетлиги бўлиб,аниқ бир РНК молекуласини кодлайди.

Генетик харита—структуравий генлар ва хромосомадаги бошқарувчи генларнинг чизмаси.

Генетик код — оқсилдаги аминокислоталарнинг триплетларнинг ДНК (ёки РНК)даги триплетлар билан тўғри келиши.

Геном — организмдаги генлардаги умумий генетик информация ёки ҳужайранинг генетик захираси.

Генотип — 1) организмнинг умумий генетик информацияси; 2) битта ёки бир нечта локусларнинг генетик тавсифи.

Ген-бошқарувчи — бошқа генларнинг транскрипцияни кучайтирувчи ёки пасайтирувчи бошқарувчи оқсилларнинг генлари.

Ген-репортер — нормада тестдан ўтаётган ҳужайраларда фаоллиги бўлмаган ва уларнинг маҳсулотлари осон ва сезувчан усуллар билан аниқланадиган генлар. геннли-инженерик тузилмаларда векторнинг борлигини аниқлаш учун ишлатилади.

Кучайтирувчи ген (энхансер) —генларнинг инициация ва транскрипциясини кучайтириб, (экспрессиясига) жавобгар бўлган ДНКнинг калта сегменти.

Гетерозигота — гомологик хромосомалада иккита ҳар хил аллельга эга бўлган ҳужайра ёки (организм).

Гетерозиготлик —диплоидли ҳужайрада ҳар хил аллельнинг борлиги.

Гетерозиготли организм —гомологик хромосомаларда шу геннинг икки хил шаклига (ҳар хил аллельлар) эга бўлган организм.

Гетерохроматин —интерфазада транскрипция йўқлиги учун қаттиқ компактли тузилишга эга бўлган хромасоманинг соҳаси (баъзан бутун хромосома).

Гибридомалар —ўсмали миеломали ҳужараларнинг одам ёки ҳайвонларда иммунланган нормал лимфоид ҳужайралар билан қўшилганда пайдо бўладиган гибрид лимфоид ҳужайралар.

Гликозланиш — оқсилга углеводли қолдиқнинг бирикиши.

Голандрик ирсият —Y-хромосома билан боғланадиган наслдан наслга ўтиш.

Гомозигота —гомологик хромосомаларнинг аниқ локусидаги иккита бир хил аллельга эга бўлган ҳужайра.

Гомологик хромосомалар—бир хил генлар тўпламига эга бўлган хромосомалар.

Бирикиш жамоаси — битта хромосомада жойлашган барчагенлар.

Генлидактилоскопия —ДНКнинг тандем қайтаришларининг сони ва узунлигида вариацияларни аниқлаш .

Делеция —хромосомали мутацияларнинг тури бўлиб, хромосоманинг соҳаси тушиб қолади; генли мутациянинг тури бўлиб, унда ДНК молекуласининг соҳаси тушиб қолади.

Денатурация — ички ва молекулалараро ноковалент боғламларнинг бузилиши асосида молекуланинг фазовий тузулишининг бузилиши.

Дигибридли чатиштириш — икки жуфт альтернатив жиҳатлари билан фарқлановчу организмларнинг чатиштирилиши, масалан, гуллар ранги (оқ ёки бўялган) ва уруғлар шакли (силлиқ ёки бурушган).

ДНК-полимераза —ДНКнинг матрицали синтезини олиб борувчи фермент.

Доминантлик — гетерозиготали ҳужайрадафақат битта аллельнинг жиҳатнинг пайдо бўлишига сабаб бўлиши.

Дрейфи генлари— авлодда, нохостдан митоз, уруғланиш ва кўпайиш жараёнлари натижасида генларнинг қайталанишининг ўзгариши.

Дупликация —хромосомали мутациянинг тури бўлиб, унда хромосоманинг қайси бир соҳаси иккига кўпаяди; генли мутациянинг тури бўлиб, унда ДНКнинг қайси бир соҳаси иккига кўпаяди.

Ўзгарувчанлик — ушбу турнинг ичидаги жиҳатларнинг ҳар хиллиги (вариабеллиги).

Индуктор — нофаол ҳолатда бўлган генларнинг транскрипциясини чақирадиган омил (модда, нур, иссиқлик).

Интеграза —специфик сайт орқали бегона генетик элементнинг геномга киришини таъминловчи фермент.

Интегронлар — мобил генли тасмалар ва промоторсиз генларнинг экспрессияловчи жиҳатни берувчи, ўзида интеграза, специфик сайт, ва олдидиги промоторга эга генетик элемент.

Интрон —сплайсингда мРНК дан транскрибатсия бўлиб, генли кодлашга иштирок этмайдиган геннинг соҳаси.

Итеронлар —такрорланувчи нуклеотидли қолдиқларининг ДНКдаги кетмакетлиги .

Клон — умумий аждоддан жинссиз йўл билан келиб чиқадиган генетик бир ҳил ҳужайралар тўплами.

Кодон —трансляциянинг тугашидан огоҳлантирувчи сигнал ёки аниқ бир аминокислотанинг кодловчи учта кетма-кет жойлашган ДНК ёки РНК нуклеотидли қолдиғи .

Компартментализация — жараённинг (маҳсулотнинг) ҳужайранинг аниқ соҳасида чегараланиши.

Компетентлик — ҳужайраларнинг трансформацияга мойиллиги.

Комплементлик (генетикада) —азотли асосларнинг нуклеин кислотали занжирлари, водородли боғлар билан жуфт аденин—тимин (ёки урацил) ва гуанин—цитозин тўпламларини тузиш хусусияти.

Контиг — бир нечта кетма-кет ДНК соҳаларининг секвенирланган тўпламлари.

Конъюгация —физикавий бирикиш натижасида ҳужайралар орасида ҳужайравий, плазмидали ёки транспозонли ДНКнинг донор ҳужайрадан реципиентга ўтиши (бактерияларда генетик маълумотни алмашиниш усули).

Космида —ДНК λ фагининг cos-сайтига эга бўлган вектор.

Кроссинговер —мейоздаги конъюгация вақтида гомологик хромосомаларда соҳаларнинг аламашинуви жараёни.

Лиганд — специфик тузилма, масалан, ҳужайрали рецептор билин билинади.

Лидер кетма-кетлик— уларнинг мембрана орқали ўтишларига сабаб бўлувчи ва кейин узулувчи N-охирли синтезланадиган оқсилларнинг кетма-кетлиги.

Линкер —ДНК фрагментларинингin vitro ҳолатида бирлаштиришга ишлатиладиган калта синтетик олигонуклеотид; одатда биронта рестриктазали танийдиган соҳага эга.

Ёпишқоқ охирлар — комплементар бир толали ДНКнинг соҳалари, ДНК молекуласининг охирларида жойлашган.

Локус —аниқ генетик детерминантали ДНК (хромосоманинг) соҳаси.

Маркёрли ген —рекомбинантнли ДНКдаги аниқ жиҳатни кодловчи ген.

Метилазалар —ДНКдаги аниқ азотли асосларга метил группани бириктирувчи ферментлар.

Микросателлит — микросателлитли локус (STR — инглиз тилидан Short Tandem Repeats), калта тандемли қайталанувчи ДНКдаги аниқ геном жойлашган соҳа.

Микрохимеризм —асосий оганизмдан генетик фарқланадиган генлар борлигининг ҳолати.

Миниҳужайралар —хромосомали ДНКга эга бўлмаган ҳужайралар.

Геномнинг мобиль элементлари—тирик организмларнинг геноми ичида айланиши мумкин бўлган ДНК кетмакетлиги.

Моноклонал антитаначалар —гибридомалар томонидан аниқ антигенларга специфик ишлаб чиқариладиган антитаналар ( гибридомаларга қаранг).

Мутагенез —мутацияларнинг индукцияланиш жараёни.

Мутагенлар —мутацияларнинг қайтарилишининг кечишида иштирок этадиган физик, химик ёки биологик вакиллар.

Мутация —генетик маълумотнинг ўзгарилиши натижасида келиб чиқиб, кўпинча организмнинг жиҳатларининг ўзгаришига олиб келадиган ўзгаришлар.

Мутон —мутация рўй беришида иштирок этадиган энг кам элементар бирлик, қайси бир геннинг ўзгариши ва кўзга кўринадиган фенотипик мутацияга сабаб бўладиган генетик материалнинг энг кичик соҳаси.

Ирсият —организмларда материалистик ва функционал бир хилликни ва аниқ бир индивидуал ўсишнинг турини таъминловчи хислат.

Қаратилганлик—нуклеин кислота молекуласида бирзанжирли тузилманинг қаратилганлиги.

Ник —ДНК дуплексда З ‘ОН- и 5 ‘р-охирли биржанжирли ажралишлар; ДНК-лигаза ёрдамида ликвидацияга учрайди (ДНК-лигазага қаранг).

Чаппа транскриптаза —РНК матрицасида ДНКсинтезининг реакциясини кучайтирадиган фермент.

Олигонуклеотид —бир нечта (2 - 20гача) нуклеотид қолдиқларидан тузилган ДНК занжири.

Онкогенлар —эукариотик ҳужайраларни трансформация қилишга қодир бўлган генлар, улар ўсмали ҳужайраларга ўхшаб қоладилар.

Онкорнавирус —нормал ҳужайраларни саратонли ҳужайраларга айланишиги сабаб бўлувчи РНК-ли вирус; таркибида чаппа транскриптазаси бор.

Плазмида —ҳужайра хромосомасидан автоном тарзда репликацияланадиган ҳалқасимон ёки чизиқли ДНКмолекуласи.

Полимеразалар —нуклеин кислоталарнинг матрицали синтезини олиб борувчи ферментлар.

Праймер — калта олиго- ёки полинуклеотидли ҳур З’ОН-группали кетмакетлик, бир занжирли ДНК ёки РНК билан комплементар боғланган; 3’-охиридан бошлаб ДНК-полимераза полидезоксирибонуклеотидли занжирни ўстиради.

Прокариотлар — ядросиз ҳужайрали организмлар.

Промотор —РНК-полимеразага бирикадиган бошқарувчигеннинг соҳаси (оперон) транскрипцияни бошлаш учун.

Протоонкогенлар — ҳужайранинг ёмон сифатли ўсмалар жиҳатларига эга бўлишга сабаб бўладиган мутациялар пайдо бўлишиг жавобгар генлар. Генлар экспрессиясининг бошқарилиши— ҳужайранинг тузилиши ва вазифалари, дифференцировкаси, морфогенез ва адаптациясини бошқариш.

ДНКнинг рекомбинантли молекуласи (генетик инженерияда)—вектор ва бегона ДНК фрагменти ковалентли бирлашиши натижасида пайдо бўлади.

Рекон —генетик рекомбинациянинг элементар бирлиги, рекомбинация бўлиши мумкин бўлган генетик материалнинг минимал соҳаси.

Ренатурация —молекуланинг аввалги фазовий тузилишига қайтиши.

ДНКнинг репарацияси—шикастланган ДНК молекуласининг тўғриланиши, бирлмчи тузилишининг тикланиши.

Репликатор — репликацияинициациясига жавобгар ДНК соҳаси.

Репликация —нуклеин кислоталарнинг иккибаробар ошишининг жараёни.

Репрессия —генларнинг транскрипциясини блоклаш йўли билан фаоллигини пасайтириш.

Ретровируслар —чаппа транскриптазани кодлаб хромосомада жойлашганпровирус ясайдиган ҳайвонларнинг РНК-ли вируслари.

Рецессивлик —гетерозиготали ҳужайранинг аллелининг белгининг пайдо бўлишида иштирок этмаслиги.

Рибонуклеазалар (РНКазалар) —РНКни парчаловчи ферментлар.

Сайт —ДНК, оқсил молекуласининг соҳаси.

Секверланиш —нуклеин кислоталар ёки оқсиллар (полипептидлар) молекуласида аъзоларнинг ўрнатилиши.

Скрининг — ҳужайра ёки фаглар йиғиндисида рекомбинант ДНК молекуласига эга бўлган колонияларни қидириш.

Соматик ҳужайралар — жинсий тўқима бўлмаган тўқималарнин ҳужайралари.

Спейсер — ДНК ёки РНКда —генлар орасидаги кодланмайдиган нуклеотидлар кетма-кетлиги; оқсилларда — аминокислоталарнинг қўшни глобуляр доменларини боғлайдиган кетма-кетлиги.

Сплайсинг —етук мРНКнинг ёки вазифали оқсилни молекула ичидаги бўлаклар РНК интронлари ёки оқсиллар интеинлари билан яратилиш жараёни.

Трансдукция —ДНК фрагментларини бактериофаг ёрдамида ўтказиш.

Транскрипция —РНКнинг ДНК-матрицасида синтезлаш; РНК-полимераза ёрдамида.

Трансляция —рибосомаларда оқсилларнинг полипептид занжирини синтези.

Транспозон —репликонда репликацияга учраб, мустақил жойлашиш (транспозиция) ва хромосома ичи ва ташқарисига интеграцияга қодир бўлган генетик элементи.

Трансформация —ютилган ДНК билан боғлиқ ирсиятнинг ўзгариши.

Трансформация (молекуляр генетикада) — изоляцияланилган ДНК билан генетик маълумотнинг ўтиши.

Фенотип —генотипдан ва ташқи муҳит омилларига боғлиқ организмнинг юзаки билдирилиши.

Химерлар — лабораторядаги гибридлар (рекомбинантлар).

Хроматин —дезоксирибонуклеопротеид (ДНП) молекуласидаги ипли соҳалар ДНК ва унга боғланган гистонлар йиғиндилари.

Центромера — қиз ҳужайраларга гомологик хромосомаларнинг тақсимланишига керакли хромосомадаги локус.

ДНКнинг Шаффлинги—иккита ва ундан ортиқ гомологик оқсилларнинг бўлакларининг рекомбинацияси. ота-она ДНК молекуласининг бузулиши ва икки марта амплификацияни (праймерларсиз) ўз ичига оладиган уч босқичли жараён. Узунлигини тиклаш мақсадида аммо таркибида ўзгарган (бошқаа кетма-етлтгда), лекин анча яхшиланган жиҳатли химер ДНК молекулалари.

Экзон — сохраняющаяся при сплайсинге часть интронированного гена.

Экзонуклеаза — ДНКнинг охирларидаги фосфодиэфир боғларни гидролизлайдиган фермент.

геннинг Экспрессияси—генда кодланган маълумотнинг ишга тушиш жараёни. икки асосий босқичдан иборат— транскрипция ва трансляция.

Эндонуклеаза —.

Энхансер —ўзига яқин бўлган промотордатранскрипцияни кучайтирадиган ДНКнинг доимий соҳаси.

Эукариотлар — ҳужайралари етилган ядрога эга бўлган организмлар.



8-dars

Акцидентал (accidentis – тасодиф) – тасодифий.

Амилоид (amylum – крахмал) – асосий тузилмаси фибрилляр оқсилдан ташкил топган гликопротеид.

Бурса-тобеъ лимфоцитлар (bursa – сумка) –суяк кўмигида пайдо бўладиган лимфоцитлар (В-лимфоцитлар), гуморалҳужайравий реакциялариэффекторлари. Қушларда кузатилган ва махсус аъзосида – Фабрициуснинг сумкасида (бурса) ишлаб чиқарилади.

Гипоплазия –аъзо, тўқиманинг ўсмай қолиши.

Тимус-тобеъ лимфоцитлар (тимус –без) –тимус (санчиқсимон безда) пайдо бўладиган лимфоцитлар.

Тимиколимфатик ҳолат (status timicolimfaticus) – тимуснинг, талоқнинг ва лимфатугунларнинг гиперплазияси ва буйракости безларнинг атрофияси билан кечадиган туғма иммун танқислигининг эски номи.

Т-ҳужайра-супрессори (supression – пасайтириш) –блокатор лимфоцитлар.

Т-ҳужайра-киллерлар (killer – қотил) – лимфоцит-қотиллар.

Т-ҳужайра-хелперлар (help – ёрдам) – лимфоцит-ёрдамчилар.

Талабаларнинг мустақил иши мундарижаси

9-dars

Онкология (грекчадан oncos – ўсма) – ўсмаларни ўрганувчи фан.сма (бластома, грекчадан blastano – муртак ҳосил қиламан, неоплазма, тумор, янги ҳосила) – узоқ ўсувчи органоиднли ёки гистиоидли атипик морфологик, биологи ква биохимик сифатли, организмнинг умумий тузилишига кирмайдиган, лекин у билан яқин алоқада бўлувчи ҳосила.

Аденома (aden – без, oma – ўсма) – без эпителийсидан ўсадиган яхши ўсма.

Аденокарцинома (aden – без, carcinoma –эпителийдги хавфли ўсма) – призматик эпителийдан келиб чиқадиган безли саратон.

Базал-ҳужайрали саратон (базалиома)–эпидермиснинг базал ҳужайраларидан келиб чиқадиган маҳаллий ўсувчи ўсма.

Сут безларининг Педжет касаллиги–сут безининг сўрғич ва ареолалрнинг ёмон ўсмаси.

Гидраденома–тери безларининг секретор эпителийсидан келиб чиқадиган яхши ўсма.

Карциноид – ошқозон ва ичакнинг шиллиқ пардасидаги энтерохромаффин Кульчицкий ҳужайраларидан келиб чиқадиган ўсма.

Меланома –меланин ишлаб чиқарадиган тўқиманинг ёмон ўсмаси.

Невринома (neuron – нерв, inos – тола, оmа – ўсма)–леммоцитлар, нерв толаларининг шванн пўстлоғидан келиб чиқадиган яхши ўсма.

Невус – меланин ишлаб чиқарадиган тўқиманинг яхши ўсмаси.

Папиллома (papilla – сўрғич) – кўп қаватли ёки ўтувчи эпителийдан келиб чиқадиган сўрғичсимон ўсма.

Рак –эпителийнинг ёмон ўсмаси.

«Жойидаги саратон» (carcinoma in situ) – саратоннинг ноинвазив (инфильтрацияланмайдиган) ўсадиган, лекин яққол кўринадиган ҳужайрали атипизмли тури.

Ёрқин ҳужайрали саратон (гипернефроидли саратон) –буйракнинг энг кўп тарқалган ёмон ўсмаси.

Семинома (дисгерминома) – герминоген, ёмон, энг кўп тарқалган тухумдоннинг ўсмаси.

Сирингоаденома – тери безларининг яхши ўсмаси.

Текома – тухумдоннинг жинсий камарининг стромасидан келиб чиқадиган яхши ўсмаси.

Трихоэпителиома –эмбрионал элементлар ёки соч фолликулларидан келиб чиқадиган яхши ўсма.

Хорионэпителиома (хорионкарцинома)–аборт, найли ҳомила, деструкцияланадиган қопсимон ўсиб кириш натижасидаги трофобластнинг ёмон ўсмаси.

Ўсманинг экзофит ўсиши (ех – дан, phyton – ўсиш) –ўсманинг аъзо бўшлиғига ўсиши.

Ўсманинг экспансив ўсиши (expansus – кенгайиш, тарқалиш) –ўсманинг бир тарзда ўсиб бошқа атроф тўқима ва аъзоларни сиқиши.

Ўсманинг эндофит ўсиши (endon – ичкрига, phyton – ўсиш) –ўсманинг аъзонинг девори ичига ўсиши.

10- dars

Цитoмегалия (грек. cytos – ҳужайра, megalos – йирик) – эпителийда йирик ҳужайралар (цитомегалар)пайдо бўлиши билан кечувчи касаллик.

Экзантема (exantheo – гуллаш) – тери тошмаси.

Энантема (en -ичи, antheo – гуллаш) – шиллиқ қаватлардаги тошма.



11-dars

Стафилококклар (лот. Staphylococcus, -грек. σταφυλή — «узум» и κόκκος — «дона») —Staphylococcaceae оиласига мансуб туркум.

Стрептококклар [1] (лот. Streptococcus) —шарсимон ёки овоид аспороген граммусбат хемоорганотроф факультатив-анаэроб бактериялар, Streptococcaceae оиласига мансуб.

Дифтерия (diphtera – тери, парда) – фибриноз яллиғланиш натижасида ҳосил бўлувчи парда билан фарқланувчи касаллик.

Менингококк (лот. Neisseria meningitidis) — Neisseria туркумига мансуб грамманфий диплококклар тури .

Кандидо́з (еликиш) — замбуруғли инфекциянинг бир тури бўлиб, микроскопик ачитқисимон Candida туркумига мансуб замбуруғлар томонидан қўзғатилади (биринчи ўринда — Candida albicans). Бу туркумнинг барча намоёндалари шартли патогенлар ҳисобланади.

Аспергиллёз — Aspergillus туркумига мансуб замбуруғлар қўзғатадиган барча касалликларнинг умумий номи.

Безгак ( ўрта асрлардаги итал. mala aria — «бузуқ ҳаво», олдин “ботқин талвасаси” номи билан машҳур бўлган ) —трансмиссив инфекцион касалликлар гуруҳи бўлиб, одамга Anopheles туркумига мансуб чивинлар урғочиси чақиши орқали юқади ва иситма, титраш, спленомегалия (талоқнинг катталашуви), гепатомегалия (жигарнинг катталашуви), анемия билан ифодаланади.

Лейшманиозлар (У. Лейшмана номидан олинган, лот. Leishmaniasis) —паразитар табиий ўчоқли касалликлар гуруҳи, асосан, зооноз, трансмиссив ҳамда тропик ва субтропик ўлкаларда кенг тарқалган; Leishmania туркумига мансуб паразитар соддалилар томонидан чақирилади, улар одмга Phlebotomus туркумига муносиб искабтопарлар томонидан Эски Оламда ва Lutzomyia туркуми орқали Янги Оламда тарқатилган.

12-dars

АДАПТАЦИЯ — организмнинг морфологик, физиологик ва феъл атвор хусусиятлари комплекси ёрдамида маълум ташқи муҳит шароитларига мослашуви. Ножўя шароитларга адаптация энг муҳимларидан бири саналади.

АЛЛЕРГИЯ (А.) — энг кенг тарқалган касалликлардан бири бўлиб, организмнинг аллергенлар (атмосферани, сувни ифлословчи кимёвий моддалар, озуқа моддалар, дорилар, ўсимликлар чанги, хонаки ҳайвонлар юнги ва бошқалар) га нисбатан фавқулодда иммун реакцияси билан боғлиқдир.

Турли аллергенлар ўзаро таъсирлашиши мумкин. Масалан, атмосферанинг олтингугурт диоксиди билан ифлосланиши чангга аллергик реакцияни кучайтиради. Шунингдек, аллергияси бўлган беморлар ва яшаш муҳитининг экологик ноқулайлиги ўртасида тўғридан тўғри боғлиқлик аниқланган.

БЕНЗ(А)ПИРЕН (Б.) — полициклик ароматик углеводородлар гуруҳидан бўлган модда бўлиб, кенг тарқалган канцероген саналади, саноатнинг газсимон чиқитларида, автомобил газлари, тамаки тутуни ва озиқ овқат маҳсулотлари таркибида мавжуд.

БИОГАЗ (Б.) — газлар аралашмаси бўлиб, таркибида асосан метан (55-65%) ва углерод диоксиди (35-45%) бор. Б. ўғит, пичан ва бошқа органик чиқитларни ёқиш натижасида ҳосил бўлади.

БИОЛОГИК ИНДИКАТОРЛАР (Б.и.) — атроф муҳит ўзгаришларига ўзининг мавжуд ёки мавжуд эмаслиги билан, ташқи кўриниши, кимёвий таркиби, ёки ўзини тутишининг ўзгариши билан жавоб берувчи организмлардир.

Ифлосланишнинг экологик мониторингида Б.и.ларни ишлатиш кўпинча асбобларни ишлатишдан кўра қимматли маълумотлар беради, чунки Б.и. ифлосланишнинг бутун комплексига таъсирчан саналади.

Бундан ташқари, “хотира”га эга Б.и.лар узоқ муддатли ифлосланишларни ҳам акс этади. Дарахт баргларида амосфера ифлосланганида некрозлар (ўлик қисмлар) пайдо бўлади.

Ифлосланишга чидамли баъзи турларнинг мавжудлиги ёки унга чидамсиз баъзи турларнинг (лишайниклар) йўқлиги билан шаҳарлар атмосфераси ифлосланиш даражаси аниқланади.

МУАЛЛАҚ ЧАНГ (М.ч.) — ҳаводаги қаттиқ заррачалар, атмосфера ифлосланиши таркибий қисми. М.ч. 90% га чанг тутовчилар томонидан ушланиши қийин бўлган майда дисперсияли фракциядан иборат.

М.ч. ўпкаларда йиғилиши мумкин ва инсон саломатлигига жиддий хавф туғдиради. М.ч. зарраларида оғир металлар ва полициклик ароматик углеводородлар (ПАУ), шунингдек, бенз(а)пирен каби хавфли моддалар чўкиши мумкин.

Автомобил қоплагичларнинг кўчаётган заррачалари ва асбест зарралари хавфли ифлосланишга олиб келади. Хонадаги хаво эски поролон М.ч. билан ифлосланиши мумкин. Шаҳарлардаги М.ч. асосий манбаси кимёвий ва ёқилғи энергетика комплекслари ҳамда автотранспортлар ҳисобланади.
ВИБРАЦИЯ (В.) — тебранма жараён бўлиб, бир тебранувчи жисмдан бошқасига узатилади, атрофнинг физик ифлосланишининг бир тури ҳисобланади. Шовқинли ифлосланиш каби децибелларда ўлчанади. Узоқ таъсир натижасида қурилмалар, техника бузилиши мумкин. Одамда вибрацион касалликни чақиради.

ГЕРБИЦИДЛАР (Г.) — кимёвий препаратлар бўлиб, бегона ўтларнинг популяцияси зичлигини назорат қилишда ишлатилади. Г.лар сони ҳозирда 100 дан ошади. Юқори самародорликка эга Г.лар яратилмоқда, бу уларнинг дозасини камайтириб, табиатда тез парчаланишига олиб келади. Бундай Г.лар табиат ва инсон саломатлиги учун нисбатан хавфсиз саналади.

ДДТ (дихлордифенилтрихлор-этан) — экологик энг хавфли инсектицидлардан бири. Юқори чидамлилик билан ажралиб туради ва атроф муҳитдан тирик организмлар, сутэмизувчилар ҳамда одам жигар, буйрак ва мия тўқималарида тўпланади.

ДЕФОЛИАНТЛАР (Д.) — ўсимликларни баргдан тозалаш мақсадида қўлланиладиган кимёвий моддалар (магний хлорат, бутифос, бутилкаптакс ва б.) саналади. Уларни кўпинча пахтанинг механик тозалишини енгиллатиш учун қўллашади. РФда баъзан Д. боғдорчиликда ишлатилади.

УГЛЕРОД ДИОКСИДИ (син. — карбонат ангидрид гази, У. Д. ) — СO2, углеродли бирикмаларнинг оксидланиши натижасида ҳосил бўладиган модда. У.Д. организмлар нафас олишида, ёқилғи ёнганда, ҳамда вулқон отилиши ва карбонатли тоғ жисмларининг кўчишида ҳосил бўлади. У. Д. нинг концентрацияси ошиши атмосферада иссиқхона эффектини ҳосил қилади.

ДИОКСИНЛАР (Д.) — бугунги кунга қадар маълум моддалар ичида энг заҳарлиси ҳисобланади. Д. органик моддаларда эрийди, канцероген таъсир қилади ва ўта барқарор саналади. Д.нинг тупроқда ярим парчаланиш даври 10-20 йилни ташкил этади.

ТАБИИЙ РАДИАЦИЯ (Т.Р.) — фазодан ёки тоғ жисмлари ва тупроқ таркибида кўп учрайдиган, ярим парчаланиш даври узоқ физик муддат давом этувчи радиоактив изотоплар ядросининг парчаланиши натижасида ҳосил бўлувчи ионлашган нурланишдир. Ўртача Т.Р. 110 мбэр/йил ни ташкил этади, шунингдек, унинг 80% — ердаги манбалар ва фақат 20% —космик табиатга эга.

ИФЛОСЛАНИШ (И.) — муҳитга хос бўлмаган кимёвий (кимёвий ифлосланиш), физик (физик ифлосланиш), ва биологик (биологик ифлосланиш) агентларнинг чиқарилиши ҳисобланади.

И. — цивилизация ривожланиши ва илмий техник тараққиёт йўлидаги кечилиши энг қийин бўлган тўсиқлардан бири саналади. Сайёрамизни ифлословчи 10 та асосий моддалар (экотоксикантлар) жадвалда келтирилган.

ИНСЕКТИЦИДЛАР (И.) — қишлоқ ва ўрмон хўжалигида зараркунанда ҳашаротларнинг популяцияси зичлигинин назорат қилишда ишлатилувчи кимёвий препаратлардир.

Атроф муҳитга тушган И.лар исон учун фойдали кўплаб ҳашаротларни, масалан чанглатувчиларни ўлдиради ва ҳашаротлар чанглатадиган маданий ўсимликлар (гречка, кунгабоқар, карамлилар, резавор мевалилар) ҳосилининг камайишига

КАДМИЙ (К.) — оқ рангли оғир металл. К.нинг организмга оз миқдордаги тушиши ҳам кучли токсик таъсир кўрсатади. К. чанг билан нафас олиниши саноат корхоналарида буйрак касалликларини келтириб чиқаради. К. Канцерооен модда бўлиши ҳам мумкин. Унинг организмга 1 кг тирик вазнга 1мг миқдордан кўп бўлмаган миқдорда тушиши безарар ҳисобланади. У тупроққа фосфорли ўғитларга қўшимча сифатида, ҳамда атмосфера ифлослантирувчиларининг чўкиши оқибатида тушади. К. исталган қишлоқ хўжалиги жониворлари жигари ва буйрагида тўпланади.

КАНЦЕРОГЕН МОДДАЛАР (К.м.) — саратон касаллигини чақирувчи кимёвий моддалар. Улар қаторига полициклик ароматик углеводородлар (ПАУ, биринчи навбатда бенз(а)пирен), маргимуш, бензол, асбест ва бошқалар киради. Энг кучли К.м. бу радиоактив ифлосланиш чақирувчи элементлар радиоактив изотопларидир.

ЭУЛ — юқори кучланишли электрузатиш линияси. 220 и 380 кВ кучланишли ЭУЛ ларни энергия йўқотилиши камайтирилиши мақсадида электр токи транспортировкасида ишлатилади ва бундай юқори кучланишларла 100км симга 1,5 дан 6 % гача электроэнергияси сарфланади.

ЭУЛ дан келадиган электромагнит ифлосланиш инсон саломатлигига етарлича хавф туғдиради.

ЭУЛ ландшафтнинг эстетик кўринишини бузади ва қушлар ўлимига сабаб бўлади. ЭУЛ қурилиши учун катта майдондаги ўрмонлар ва қишлоқ хўжалиги майдонлари ажратилади. Тахминларга кўра, ЭУЛ яқинида ҳосил бўладиган озон ўрмонлар ўлимига ўз ҳиссасини қўшар экан. Лекин ЭУЛ бўлиши тарк этиб бўлмайдиган ҳолатдир, ва уларнинг қўйилишини атроф муҳитга энг кам зарарли ҳолда бажариш керак.

НИКОТИН (Н.) — тамаки тутунида мавжуд юқори токсикликка эга алкалоид. Тамаки баргининг ишлов берилишида қарийб 90 % Н. йўқотилади.

Организмнинг кўплаб вазифалари (қон айланиши, ҳаўм органлари, асаб тизими) га салбий таъсир кўрсатади.

Натижада кашанда бир кунда Н. нинг 20 мг дозасини қабул қилади. Ҳомиладорлик пайтида Н. плацентага таъсир ўтказади ва ҳомила тушишига олиб келиши мумкин.

Ашаддий кашандаларда “кашанда оёғи” касаллиги ривожланади ва оёқнинг носоғлом музлаши ҳамда чўлоқланишига, натижада ампутацияга мойилликка олиб келади. Кашандаларда ракни тошкўмир ва кадмий чақиради.

НИТРАТЛАР (Н.) — азот кислотаси (HNО3) тузи ҳисобланиб, азот айланишида мужим ўрин тутади. Н. тупроқда минерал азот ўғитлари кўп берилганда йиғилиб қолиши мумкин. Н. тупроқдан ювилганда, улар фосфат билан бир қаторда сув ҳавзалари эвтрофикациясига ишлатилади.

Бундан ташқари, улар концентрациси ичимлик сувида кўп. Н. қўшимча озиқ модда сифатида (масалан, колбаса, баъзи консерваланган балиқлар) таркибида ишлатилади. Аммо 70% Н.лар организмга сабзавотлар билан киради. Яшил ўсимликлар (укроп, петрушка сельдерей), шунингдек, карам, лавлаги, редиска, картошка, бош пиёз ва барра пиёз Н. ни 1 кг маҳсулот ҳисобилан 3 ёки 5 гр гача йиғади (катталар учун максимал кунлик доза 5 мггача, болаларга бир неча бор кам мумкин). Организмга кирган Н. аввал ошқозондаги аминлар билан реакцияга киришувчи (пишлоқ) нитратларга ўтади. Улар канцероген модда нитрозаминга айланади.


НИТРИТЛАР (Н.) — нитрит кислота (HNО2) тузлари бўлиб, гўшт ва балиқ маҳсулотларини тузлашда ош тузи билан аралашмада ишлатилади. Н. тузли гўшт ва колбаса маҳсулотларига ёқимли пушти ранг бериб, одамда хавфли касалликлар (шунингдек, ботулизм) чақирадиган бактериал заҳарлар пайдо бўлишининг олдини олади. Организмда Н. лар аминлар билан ўзаро таъсирлашиб, канцероген моддалар — нитрозаминлар ҳосил қилади.

УГЛЕРОД ОКСИД (син. ис гази, У.о.) — юқори токсик газ (СО) бўлиб, у рангсиз ва ҳидсиздир, кислород етарли бўлмаган шароитларда ёқилғининг ёнишидан ҳосил бўлади.

У.о. автомобилларда ҳосил бўлади ва шаҳар атмосфера ифлосланишининг хавфли омилларидан саналади. У.о.нинг концентрациясининг ошиши автомобил тирбандлигида йўл транспорт ҳодисаларининг сонини орттирувчи омиллардан ҳисобланади. У.о. атмосферага тушгач, бироз вақт ўтгач, табиий шароитда нисбатан хавфсиз углерод (IV) оксидига ўтади. У.о. нинг ҳаводаги концентрацияси 14 мг/м3 дан ошгач, инсонда миокард инфаркти ривожланиши хавфи ошади.

АЗОТ ОКСИДЛАРИ (А.о.) — азота ва кислород бирикмалари (N2O,NO, NO2) бўлиб, саноатда ёки транспортда ёқилғи ёниши натижасида ҳосил бўлади ва атмосфера ифлосланишини чақиради. Сув буғларида эриб, А.о. азот кислотаси ҳосил қилади (НNO3), у кислотали ёмғирлар таркибининг 1/3 қисминин ташкил этади. А.о. атмосферадаги юқори концентрацияларида одам заҳарланиши мумкин, бунда ўпка шишиши, шиллиқ қаватлари емирилиши, бош оғриғи ва уйқусизлик кузатилади. Қуёш нури таъсирида А.о. мураккаб кимёвий реакциядарга киришади, удар натижасида токсик фотооксидантлар, шулар жумласидан озон ҳосил бўлади.

ХКЧ (хавфсиз концентрация чегараси) — экологик норматив бўлиб, модданинг сув, тупроқ ва атмосфера ҳамда овқат маҳсулотлари таркибидаги инсон саломатлигига зарар етказмайдиган концентрацияси ҳисобланади. ХКЧ экологик нормалаш ва атроф муҳит ҳамда озуқа маҳсулотларининг ифлосланишини назорат қилишда ишлатилади. ХКЧ нормативлари вақти вақти билан қайта кўриб чиқарилади ва янада кичрайтирилади. Энг қаттиқ нормалар ҳозирда Японияда ҳисобланади. РФ да ҳозирча талаблар анча юмшоқ: чанг учун атмочферадаги ХКЧ 0,15 мг/м3, углерод оксиди учун — 1, олтингугурт оксиди учун — 0,5, азот диоксиди учун — 0,085, бенз(а)пирен учун — 0,0000001 мг/м3. Сувдаги ХКЧ бензол ва алюминий учун 0,5 мг/л, ДДТ — 0,1, бенз(а)пирен учун — 0,000005 мг/л. Қўрғошин учун тупроқдаги ХКЧ 32,0 мг/кг, формальдегид учун — 7, симоб учун — 2,1, бенз(а)пирен учун — 0,02 мг/кгГ.

ПЕСТИЦИДЛАР (П.) — турфа кимёвий бирикмалар бўлиб, ўсимликлар ҳимояси учун ишлатилади. П.ларнинг 700 га яқин тури кенг қўлланилади.

Уларнинг қуйидаги турлари мавжуд:

инсектицидлар, ҳашаротларни йўқотади;

акарицидлар, бургаларни йўқотади;

нематоцидлар, тўгарак чувалчангларни йўқотади;

фунгицидлар, паразитар замбуруғларни йўқотади;

бактериоцидлар, бактерияларни йўқотади;

вирусоцидлар, вирусларни йўқотади;

зооцидлар, паразитар умуртқали ҳайвонларни йўқотади

моллюскоцидлар, моллюскаларни йўқотади;

альгицидлар, сув ўтларини йўқотади;

гербицидлар, бегона ўтларни йўқотади;

арборицидлар, буталар ва дарахтларни йўқотади;

П.лардан тўлиқ воз кечишнинг деярли имкони йўқ; ва П. Чегараланган миқдорда қўллаш ҳаттоки ўсимликларни интеграллашган ҳимоя усулидаги адаптив ёндашувда ҳам рухсат этилади. П. фақат фавқулодда вазиятларда (совуқ нам йилда, яъни ўсимликлар ўсиши пасайган, аммо бегона ўтлар яхши ўсадиган йилда) қўлланиладиган “ўт ўчириш” чорасига айланиши керак. Бошқа барча ҳолатларда эса, улардан фойдаланишдан воз кечиш мумкин.

ОЗУҚАВИЙ ҚЎШИМЧАЛАР (О.қ.) — озиқ овқат маҳсулотларига уларни яхши сақлаш (консервантлар) ёки эстетик кўринишини яхшилаш учун қўшиладиган (бўёқлар) 100 га яқин моддаларнинг умумий номи. О.қ. кўпи безарар, аммо уларнинг баъзилари, айниқса, консервантлар соғлиқ учун хавфли.

Олтингугурт диоксиди шарбат, қуруқ мевалар, картошка кукунини сақлашда ишлатилади ва кўнгил айниши ҳамда астматикларда бронхлар спазмини келтириб чиқариши мумкин.

Меваларни консервалашда қўлланиладиган бензой кислотаси аллергия қўзғатади. Гўштни тузлашда қўлланиладиган нитритлар, организмда канцероген нитрозаминлар ҳосил бўлишига олиб келади.

Шунингдек, қандолатчилиқ маҳсулотларида ишлатиладиган бўёқлар ҳам безарар эмас. Этикеткасида О.қ. кўрсатилмаган импорт маҳсулотлари ҳам хавфли бўлиши мумкин.

Уй шароитида маҳсулотларни тайёрлашда туз ва саримсоқ каби табиий озуқавий қўшимчаларни ишлатиш мақсадга мувофиқ.

ПОЛИВИНИЛХЛОРИД (ПВХ) — аҳамияти жиҳатидан полиэтилендан кейин иккинчи ўринда турувчи синтетик полимер бўлиб, маиший кўп қўлланилади. ПВХдан қувурлар, дераза ромлари, жалюзи, дастурхонлар ва пол, ўйинчоқлар ва ҳоказолар ишлаб чиқарилади. ПВХ маҳсулотларининг қадоқлашда ишлатилиши мақсадга мувофиқ бўлмайди. Чиқинди ёқиш заводларида ПВХ маҳсулотларинин ёқиш катта хавф туғдиради, чунки натижада атмосферага диоксинлар, водород хлорид ва оғир металларнинг учувчан бирикмалари чиқарилади. Шунингдек, таркибига ПВХ тушган чиқитларни дала ва ҳовлиларда ёқиш ҳам катта хавф туғдиради.

РАДИОАКТИВ ИФЛОСЛАНИШ (Р.и.) — муҳитга табиатда мавжуд радиоактив моддаларни чиқариш, ёки табиий радиоактив моддаларнинг улушининг ортиши бўлиб, физик ифлосланишнинг хавфли тури ҳисобланади. Р.и. га атом энергетика манбалари (Чернобыль, Кыштым)даги авариялар, радиоактив чиқитларни нотўғри сақлаш ва кўмиш ҳамда АЭС ёқилғи циклларидаги бошқа операцияларнинг нотўғри бажарилиши сабаб бўлади.

РАДИОАКТИВЛИК (Р.) — баъзи бир кимёвий элементлар ва изотопларнинг нуклид деб аталовчи ядроларининг ионлашган нурланишни чиқариш билан мустақил парчаланиши бўлиб, у худди ёруғлик табиати каби электромагнит нурланиш ёки корпускулалар оқимидан иборат.

Ионлашган нурланишнинг қуйидаги турлари мавжуд: альфа-заррачалар оқими — катта электр зарядга эга гелий ядролари.

Альфа-заррачалар ҳавода бор йўғи бир неча сантиметргача учиши ва ҳаттоки қоғоз вароғида тутилиб қолиши мумкин. Шу сабабли радиоактив зарарланиш фақат шу заррачаларни тутган (радиоактив чанг) моддалар организмга нафас олиш ва овқатланиш вақтида тушгандагина мумкин бўлади;

бета-заррачалар оқими эса — альфа заррачаларга нисбатан юқори сингиш хусусиятига электронлар ва позитронлардан иборат бўлиб организм тўқималарига 1-2 см чуқурликка сингиши мумкин, лекин уларнинг зарарловчи таъсири альфа-заррачаларга нисбатан паст;

гамма-нурланиш — катта сингиш хусусиятига эга қисқа тўлқинли электромагнит нурланиш бўлиб, ундан ҳимояланиш учун кўп метр қалинликдаги бетона ёки кучли қўрғошинли экранлар керак бўлади.

РАДОН (Р.) — кимёвий элемент (Rn), инерт радиоактив газ, радий парчаланишида ҳосил бўлади. У альфа- ва гамма-заррачалар чиқариш билан парчаланади, унинг энг хавфли изотопи Rn-222 ярим парчаланиш даври 3,8 суткага тенг. Р. тупроқ ва артезиан сувларидан, ҳамда баъзи қурилиш материаллари (кўмир СЭМ чиқитлари ва қизил ғишт) дан чиқади.

Одатда Р. биноларнинг пастки қаватларида тўпланади, шу сабабли улар анча мураккаб радиоактив назоратга муҳтож. Бевосита ерда турадиган кичик уйларда, уларни иситиш натижасида ҳаво юки пайдо бўлиб, ердан Р.ни тортиб олишга сбаб бўлади.

Яшаш жойидаги ҳавода Р.нинг рухсат этилган даражаси 200 Бк/м3 тенг бўлиб, одатда одам бир йилда 150 мбэр радиация олади. Концентрацияниг бундан ошиши соматик радиацион зарарланишлар хавфини, айниқса, ўпка ракининг пайдо бўлиш хавфини оширади.

СИМОБ (С.) — оғир металл бўлиб, унинг бирикмалари ҳаво, сув ва озиқ моддаларни зарарловчи хавфли моддалар саналади. Металлик С. кам хавфли бўлиб, унинг буғлари организмга кучли таъсир этади.

С.нинг анорганик бирикмалари (тузлари) нисбатан хавфсиз ҳисобланади ва организмга бевосита овқат билан тушгандагина таъсир кўрсатиши мумкин.

Асосан, симобнинг органик бирикмалари, айниқса, метилсимоб хавфли ҳисобланади.

С.нинг ҳар қандай шакли сувга ташланганда бактериялар томонидан метилсимобга ўтказилади.

Метилсимоб кўп миқдорда Марказий Осиё давлатларидаги (Ўзбекистон ва б.) дарё, кўл ва суғориш каналларида тутиладиган балиқда топиш мумкин, чунки пахта ўстиришда қўлланиладиган дорилар симоб тутиб, сув билан оқиб тушади.

Овқатда метилсимоб тутган балиқни истеъмол қилиш натижасида ўлимга олиб келувчи кучли даражада заҳарланиш мумкин.


ҚЎРҒОШИН (Қ.) — оғир металл бўлиб, саноатда бензинга қўшимча сифатида ишлатилади, атроф муҳитни зарарловчи энг хавфли моддалардан саналади.

Организмга Қ.тушишининг асосий манбаи овқат бўлиб, айниқса, саноат зоналаридаги қишлоқ хўжалиги ҳайвонларининг жигар ва буйракларида қўрғошин кўп бўлади.

Қ., шунингдек, вино шарбати, чучук сув балиқлари, баъзи мева ва сабзавотлар таркибида кўп учрайди. Организмга тушидиган қўрғошин миқдорини аниқлаш учун қон таҳлили ўтказилади.

Қ. миқдори 100 мл қонда 15 мкгдан ошмаслиги керак. Болалар ва ҳомиладорларда бу норматив 2 баробар кам.

Умумий олганда, қўрғошиндан заҳарланиш жуда кам учрайди, аммо Қ. заҳарланиш организмда ички аъзолар касалликларини кучайтиради. Бунда милкларда яхши ажралиб турувчи қ.ли жияк кўзга ташланади.

СМОГ (С.) — саноат корхоналари ва шаҳарлар устидаги туманли парда бўлиб, газсимон чиқитлар, асосан, олтингугурт 4 оксидидан ҳосил бўлган. Унинг қишки (Лондон) ва ёзги (Лос Анджелес) турлари фарқланади.

Қишки смог ҳосил бўлишига кичик қувурлар ва транспорт воситаларидан чиқариладиган газ йиғилишига олиб келувчи тинч шамолсиз об ҳаво сабаб бўлади.

Ёзги смог (фотокимёвий) азот оксидлари ва углеводородлардан ҳосил бўлади, улардан интенсив қуёш нурлари таъсирида фотооксидантлар, айниқса, озон ҳосил бўлади.

Лондонда 1952 йилда смог 4000 киши ўлимига олиб келган, 1956 йилда эса, ҳалок бўлганлар сони янада кўп бўлган. Ягона ҳимоя усули бу атмосфера ифлосланишини камайтиришдир.


ТАМАКИ ТУТУНИ (т. т.) — газ ва аэрозоллар аралашмаси бўлиб, бир неча минг турли моддалардан ташкил топади, улардан энг муҳими углеводородлар, спиртлар, феноллар, никотин, углерод оксиди, аммиак, азот оксидлари, синил кислота, водород сульфиди, бенз(а)пирен, кадмий, маргимуш, хром, формальдегид, радиоактив полоний ва бошқалар ҳосил бўлади ва кўплаб хавфли касалликларни чақиради. Тамаки тутуни оқибатида саратонга чалиниш хавфи қатор бўйлаб ортиб боради: пассивкашандалар —трубка чекувчилар — сигара чекувчилар — сигарет чекувчилар. Тамаки тутуни радон таъсирини кучайтиради.
ТОКСИКЛИК (Т.) — заҳарлилик бўлиб, модданинг организмга ва одам саломатлигига зарар етказа олиш қобилияти билан ўлчанади. Т.ни баҳолаш ифлословчи моддаларнинг зарарлиги классификацияси асосини ташкил этади.
ОҒИР МЕТАЛЛЛАР (О.м.) — зичлиги 4,5 г/см3 дан катта бўлган металлар. О.м. таркибида инсон учун ҳаётий муҳим бўлганлари (рух, темир, марганец, мис) ва организм учун токсик бўлганлари (кадмий, симоб, қўрғошин, мышьяк, никель, хром) бор.

Аммо, юқори концентрацияларда ҳаёт учун зарур бўлган оғир металлар ҳам одам учун хавфли бўлади.


Хавфлилик даражаси бўйича улар 3 синфга бўлинади:
I синф — мышьяк, кадмий, симоб, бериллий, селен, қўрғошин, рух;

II синф— кобальт, хром, мис, молибден, никель, сурьма;

III синф — ванадий, барий, вольфрам, марганец, стронций.
О.м. атроф муҳитга оқава сувлар, саноат корхоналарининг газсимон чиқитлари ва автотранспорт ажратмалари билан чиқарилади.

Бунинг оқибатида шаҳар атмосферасида шаҳардан узоқдаги ўрмонзорларда 5-20 марта кўп. Тупроқларнинг о.м. билан ифлосланиши фосфор ўғитлар қўшилганда кечади.

О.м. биологик концентрацияга учраши мумкин, айниқса, балиқ ва қўзиқорин тўқималарида йиғилиши мумкин. О.м. қишлоқ хўжалиги ҳайвонларининг жигар ва буйракларида учрайди.
УЛЬТРАБИНАФША НУРЛАРИ (У.н.) — 180-400 нм узунликдаги тўлқинлардан иборат электромагнит нурланишдир. У.н. нинг катта қисми, шунингдек, ана кичикроқ нурлари атмосферанинг озон қатламида ютилади.

Тўлқин узунлиги 180-289 нм бўлган у.н. тирик ҳужайралар (масалан, бактериядар)ни ўлдиради.

Тўлқин узунлиги 289-313 нм бўлган у.н. кичик миқдорларда витаминлар синтезини, нафас олиш ва қон айланишини фаоллаштиради, одамнинг умумий ҳолатини яхшилайди (озгина қорайиш таъсири).

Катта миқдорда У.н. тери саратони ва кўз гавҳари катарактасини чақиради. Бу фақатгина қуёшдан қизишда эмас, балки махсус “тоғ қуёши лампалари”ни ишлатганда ҳам содир бўлади.

ФЕНОЛ (карбол кислотаси, Ф.) — содда ароматик спирт (C6H5ОН), қаттиқ модда бўлиб, ҳавода пушти тусга кирувчи рангсиз криссталлардир. Ф. — саноатда ишлаб чиқариладиган кўплаб кимёвий моддалар (пестицид, синтетик полимерлар, эритувчилар)нинг оралиқ маҳсулоти ҳисобланади. Кичик миқдорда тиббиётда дезинфекцияда ишлатилади. Буғларидан нафас олиш эса, шиллиқ қавати яллиғланишига, тери билан тўқнашганда эса, куйишга олиб келади, овқат ҳазм қилиш тизимига тушганда жигар ва буйракларни зарарлайди.

ФИТОНЦИДЛАР (Ф.) — мураккаб тузилишга эга учувчан кимёвий бирикмалар бўлиб, ўсимликлар томонидан атмосферага чиқарилади ва микроорганизмлар (бактерия, замбуруғларнинг) фаолиятини пасайтиради. Масалан, Ф. Саримсоқпиёз ёки кесилган пиёздан чиқади.

ФОРМАЛЬДЕГИД (Ф.) — саноатда ишлатиладиган (ёғоч бўлаклари плиталари, тўқимачилик саноатида) кимёвий модда (НСНО). Ф., шунингдек, кучли консервант (майитларни мўмиёлаш ва биологик материалларни сақлашда) сифатида ишлатилади. Ф. йирик кимёда энг муҳим маҳсулотлардан саналиб, унинг халқаро ишлаб чиқарилиши ўнлаб миллион тонналарга тенг. Аммо, бир вақтнинг ўзида Ф. — хавфли модда, у атмосферани заҳарлайди ва кучли аллергик реакцияларни қўзғатади. Ф. Канцерогенлиги тахмин қилинади. У атмосфкрага ДСП дан ясалган мебеллар эмиссияси орқали, автомобиллар тутуни ва тамаки тутуни орқали чиқрилади. Ф.нинг сувли эритмаси формалин дейилади.

ФРЕОНЛАР (син. хладонлар, Ф.) — тўйинган газсимон ёки суюқ фторуглерод ёки полифторуглеводородлар (кўпинча хлор атомлари тутган). Ф. ёнмайли, алангаланмайди, портламайди, кимёвий барқарор. Улар совуткичларда, пропеллентлар ҳамда ўт ўчириш мосламалари таркибида ишлатилади. Ф. Чиққанда, ҳавода таъсирлашмай, атмосферанинг юқори қатламларига кзтарилади ва у ерда ультрабинафша нурлари таъсирида парчаланиб, озон қатлами емирилишига олиб келади.



ФТОР (Ф.) — кимёвий фаол элемент бўлиб, табиатда соф ҳолда учрамайди. Ф.нинг бирикмалари саноат(алюминий, цемент)да кенг қўлланилади ва ҳавони ифлослайди. Юқори концентрацияларда фторидлар ўта заҳарли ва организм ферментларининг таъсирини пасайтиради, сурункали заҳарланиш скелет ўзгаришига олиб келади. Стоматологияда фторидлар тишлар кариесидан ҳимоя қилувчи восита сифатида ишлатилади ва тиш пасталарига қўшилади. Бундан ташқари, сувни фторлаш ўтказилади.

ФУНГИЦИДЛАР (Ф.) — ўсимликларни замбуруғли касалликлар (занг, қоракуя, фитофтор) дан ҳимоялашда ишлатилади. Ф. Экологик хавфли, чунки одам ва ҳайвонлар учун заҳарли ҳамда тупроқдаги микроорганизмлар фаолиятини пасайтиради. Шу сабабли ҳозирда замбуруғли касалликларни назорат қилишда алтернатив усуллар қўлланилмоқда. Биринчи навбатда бу ўсимликларнинг адаптив селекциясидир.
Yüklə 47,99 Kb.

Dostları ilə paylaş:




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©www.azkurs.org 2022
rəhbərliyinə müraciət

    Ana səhifə