Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги


Мавзу: Табиатда сув ва углерод элементининг айланиши



Yüklə 5,01 Kb.
Pdf görüntüsü
səhifə19/43
tarix23.02.2017
ölçüsü5,01 Kb.
#9387
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   43

Мавзу: Табиатда сув ва углерод элементининг айланиши
 
Сувнинг табиатда айланиши 
 
 
Сув  биосферанинг  барча  таркибий  қисмларида  учрайди.  У  сув  ҳавзаларидан 
ташқари тупроқда, ҳавода ва барча тирик организмларнинг 80-90% биомассасини ташкил 
этади.  Сувнинг  табиатда  айланиши  қуйидагича  боради.  Сув  ер  юзасига  атомосфера 
ѐғинлари тарзида тушиб, атомосферага  асосан ўсимликнинг сув буғлатиши ва денгизлар 
юзасининг буғланиши ҳисобига буғ ҳолатда  қайтади. Унинг бир қисми яна бевосита  ѐки 
билвосита  йўллар  билан  ўсимлик  ва ҳайвонлар  таъсирида  буғланади,  қолган  дарѐ  оқими 
ер  ости  сувларига  қўшилиб  кетади.  Ниҳоят  яна  бир  қисми  дарѐ  оқими  билан  бирга 
денгизларга қуйилади ва у ердан буғланиб кетади. 
 
Табиий  сув  захиралари  ниҳоятда  чекланган.  Шунинг  учун  ундан  оқилона 
фойдаланиш  ва  кўпайтириш  ҳақида    ўйлаш  зарур.  Булар  ҳақида  мутахассислар  катта 
ишлар  олиб  бормоқдалар.  Янги  технологияни  қўллаш  билан  саноат  ва  қишлоқ 
хўжалигининг  сувга  бўлган  талаби  қондирилмоқда,  шўр  сувни  чучук  сувларга 
айлантириш  услублари  такомиллаштирилмоқда,  шунингдек  оқава  сувларни  тозаловчи 
қурилмалар яратилмоқда. Келажакда тозаланган сувдан қайта фойдаланиш имкониятлари 
изланмоқди. 
 
Углерод элементининг табиатда айланиши 
 
 
Биосферанинг  энг  муҳим  жараѐнлари  углерод  элементининг  айланиши  билан 
боғлиқдир. Биосферадаги мураккаб бирикмалар таркибидаги  углерод етакчи роль ўйнаб, 
унинг бирикмалари доимо синтезланиб, ўзгариб, парчаланиб туради. 
 
Органик  моддаларнинг  анорганик  моддалардан  синтезланиши  ва  унда 
қатнашадиган организмлар фитоавтотрофлар деб аталади. 
 
Органик моддаларнинг тўланишида қисман улардаги кимѐвий реакциялар вақтида 
ажралган  энергиядан  фойдаланувчи  химотрофлар  ҳам  хисобга  олинади.  Тирик 
организмлар  тўқималарида  борадиган  оксидланиш  жараѐни  натижасида  карбонат 
ангидрид  ажралиб  чиқади  ва  бу  ҳодиса  нафас  олиш  деб  аталади.  Ўсимлик  ҳам  хайвон 
қолдиқларидаги  органик  моддаларнинг  парчаланиши  ва  карбонат  ангидриднинг  манбаи 
хисобланади.  Ҳар  хил таркибдаги  консументларнинг  фаолияти  туфайли  озиқа  таркибига 
кирган  органик  моддалар  қайта  ўзгаришида  ва  пировардида  нафас  олиш  жарѐнида 
карбонат  ангирид  холида  ажралиб  чиқади.  Органик  моддалар  парчаланиши  натижасида 
ҳайвон экскрементлари ва сийдигида ҳам карбонат ангирид ажратиб чиқади.  
 
Углерод  элементи  океанларда  ўзига  хос  тарзда  айланади.  Фитопланктонлар 
томонидан  тўпланган  органик  моддалар  океандаги  зоопранктонлар,  зообентослар  ва 
нектонлар  томонидан  ўзлаштирилади.  Уларнинг  нафас  олиши  ва  қолдиқларининг 
парчаланиши  натижасида  карбонат  ангирид  ажралиб  чиқади  ва  сувда  эриб  кетади. 

 
184 
Углероднинг  бир  қисми  чўкинди  жинслар  таркибига  кириб,  айланишга  чиқиб  кетади. 
Океан  билан  атмосфера    ўртасида  шамол  ва  ҳавони  харакати  туфайли  карбонат 
ангидриднинг  алмашиниши  кузатилади.  Инсон  фаолияти  углероднинг  биосферада 
айланишида катта роль ўйнайди. Ҳар йили одамлар томонидан нафас чиқарилганда 1.08 
*10
9
  т карбонат ангидрид  ажралиб чиқади. Саноат корхоналарида эса йилига 1.254*10
9
  т 
карбонат ангидрид ажралиб чиқади. Инсон хар йили қазилма ҳолдаги углероднинг 5.6*10
9
 
т сидан ҳар хил мақсадларда фойдаланади. 
 
Биосфера ва инсон фаолияти  
 
 
Инсон  дастлаб  биосферанинг  тузилмасига  деярли  таъсир  этмай,  ибтидоий  ҳаѐт 
кечирган. Овчилик қуроллари ва оловдан фойдаланиш кабиларнинг кашф этилиши билан 
инсоннинг  атроф-муҳитга  бўлган  таъсири  бироз  кенгайди.  Ёввойи  хайвонларни  қўлга 
ўргатиш,  ўсимликларни  маданийлаштириш  кабилар  озиқ–овқат  маҳсулотларининг 
кўпайишига  ва  аҳоли  сонининг  ортишига  сабаб  бўлиб,  бу  эса  ўз  навбатида  инсоннинг 
биосферага бўлган таъсирини кучайтирди.  
 
Деҳқончилик  ривожланиши  давомида  ўрмонлар  кесилиб,  унумдор  ерларга 
айлантирилди,  чорвачиликнинг  ривожланиши  ўсимликлар  қопламининг  камайишига, 
пайхон  қилинишига  сабаб  бўлди.  Натижада  миллион  йиллар  давомида  шаклланган 
барқарор    ҳамжамоалар  сунъий  беқарор  экотизимга  айланди.  Инсоннинг  биосферага 
таъсирини шартли равишда қуйидаги йўналишларга ажратиш мумкин:  
 
1.  Ўрмонларни  кесиш  ва  янги  ерларни  ўзлаштириш  биринчи  навбатда  сув 
режимига  салбий  таъсир  кўрсатади.  Натижада  дарѐлар  саѐзланиб  қолиши,  ботқоқланиш, 
ўт босиш, балиқлар сонининг камайиши кузатилади. Ер остки сувлари заҳираси камаяди, 
қор ва ѐмғир сувлари тупроққа сингимай, унинг юза қисмини ювиб кетади. Сув эрозияси 
шамол эрозияси билан қўшилиб тупроққа янада кучли таъсир этади. 
 
2. Инсоннинг биосферага таъсирида муҳим роль ўйнайдиган омилларидан яна бири 
суғоришдир.  Инсон  қадим  замонлардан  бери  суғориладиган  деҳқончилик  билан 
шуғулланиб  келади.  Суғориш  ишлари  унумсиз  ерларни  унумдор  ерларга  айланишига 
имкон  бериши  билан  бирга  гидрологик  шароитни  ҳам  ўзгартириб  юборади.  Чунончи, 
бунда ер ости сувлар сатҳининг кўтарилиши, тупроқнинг шўрланиши, баъзи жойларнинг 
ботқоқланиши  ва  сув  босиши  мумкин.  Бундан  ташқари,  суғориладиган  ерларнинг 
кенгайиши  дарѐлар  сув  режимининг  ўзгаришига,  баъзан  дарѐларнинг  қуриб  қолишига 
олиб келади. 
 
3.  Инсоннинг  биосферага  таъсиридан  яна  бири  кимѐвий  ўғитлардан  фойдаланиш 
ҳисобланади.  Суғориладиган  деҳқончиликда  кимѐвий  ўғитлардан  фойдаланиш  ичимлик 
сувлари сифатини ѐмонлашишига, автрофикация жараѐнларининг сусайишига, нитрит ва 
нитратларнинг  сувда  тўпланиши  натижасида  ҳавфли канцероген  модда  –  нитрозаминлар 
ҳосил  бўлишига  сабабчи  бўлмоқда,  булар  одам  саломатлигига  салбий  таъсир  этади. 
Иккинчи  томондан,  чучук  сувларда  нитрат  ва  фосфатларнинг  ортиши  фито-  ва 
зоопланктонлар ҳаѐт фаолиятига таъсир этади. Одатда фосфатларнинг етишмаслиги чучук 
сув  ўсимликлари  ва  ҳайвонлари  кўпайишини  чеклайди.  Сув  ҳавзалари  ўғитларининг 
бўлиши  азот  ва  калий  миқдорини  чеклайди,  шу  билан  бирга  фитопланктонларнинг 
кўпайиб  кетишига  сабабчи  бўлади.  Табиий  тизимларнинг  таркибий  қисмларидан 
ҳисобланган  кўк-яшил  сув  ўтларининг  ҳаводаги  азотни  ўзлаштириш  ҳусусияти  бўлгани 
учун  тез  кўпайиб,  сувда  эриган  кислородни  ўзлаштириб  қўяди.  Сув  юзасида  ―гуллаш‖ 
ходисаси  кузатилиб,  балиқларни  ялпи  қирилишига,  шунингдек  аста-секин  кўлнинг 
ботқоқликка  айланишига  олиб  келади.  Ушбу  жараѐнга  фақат  фосфорли  ўғитлардан 
фойдаланиш эмас, балки таркибида фосфор бўлган синтетик ювувчи воситалар ҳам таъсир 
этади. 

 
185 
 
4.  Инсоннинг  биосферага  кўрсатадиган  ниҳоятда  кучли  таъсирларидан  бири 
ўсимликлар  касалликлари,  зараркунанда  хашаротлар  ва  бегона  ўтларга  қарши  курашда 
фойдаланиладиган кимѐвий кураш воситаларидир. 
 
Шубҳасиз,  қишлоқ  хўжалигида  инсектицидлар,  дефолиантлар,  гербицидлар  ва 
башқалардан  фойдаланиш  натижасида  озиқ–овқат  маҳсулотлари  ишлаб  чиқариш  ортади. 
Аммо  ДДТ  (дихлордифенилтрихлорэтан)  ва  башқа  инсектицидлар,  гебицидлар,  хлор  ва 
фосфорорганик  бирикмалар  кўрчилик  ҳайвонлар  ва  хатто  инсон  учун  ҳавфлидир.  ДДТ 
заҳарли барқарор ва таъсирчан модда ҳисобланиб, у биогеоценозларда узоқ вақт сақланиб 
қолади  ҳамда  тўпланади.  Уни  турли  ҳайвонларнинг  жигарида  ва  бошқа  органларида 
тўпланганлиги аниқланган. 
 
Инсоният  бугунги  кунда  қишлоқ  хўжалиги  соҳасида  заҳарли  ва  зарарли  кимѐвий 
моддалардан  фойдаланишдан  (улар  қанчалик  биосферага  ва  тирик  организмларга, 
жумладан, одамларнинг соғлигига зарарли бўлишига қарамасдан) ҳали воз кеча олмайди. 
Келажакда  ўсимликларни ҳимоя    қилишда  биологик  назорат  ва  усулларни  қўллаш  яхши 
самара бериши кутилмоқда. 
 
Зараркунандаларга  қарши  биолигик  усуллардан  фойдаланиш  эндигина  амалда 
қўлланила бошланди. 
   
Шундай  қилиб,  инсоннинг  тўрт  йўналишдаги  биосферанинг  тузилмасига  таъсири 
умумий қонуният ҳисобланади.  
 
 
7. Мустақил ишлаш тартиби. 
 
1-тажриба.  Тегишли  адабиѐтлардан  биосфера  тузилмасининг  таркибий  қисмлари 
ўрганлиб,  тавсифланади.  Альбомга    биосферанинг  умумий  тузилмасининг 
схемаси чизилади. 
2-тажриба. Тегишли адабиѐтлардан биосферанинг тирик моддаси ва унинг функциялари 
хақидаги маълумотлар альбомга жадвал қилиб чизилади. 
3-тажриба.  Биосферада  моддаларнинг  айланишини  адабиѐтлар  асосида  ўрганилиб, 
схематик равишда моддаларнинг айланиш фазалари альбомга чизилади.  
 
8. Кутиладиган натижалар. 
 
Ўқитувчи: 
4.
 
Мавзу 
бўйича 
мақсадни 
тушунтириш. 
5.
 
Талабаларда қизиқиш уйғотиш 
6.
 
Янги технологик усулларни қўллаш 
 
 
Талаба: 
7.
 
Талабалар  мавзу  бўйича  тўла 
маълумот олиш 
8.
 
Талабалар 
билимини 
шакллантириш. 
9.
 
Талабалар қизиқиш билан қабул 
қилиши.
 
9. Келгуси режалар. 
          1. Талаба ушбу материалларни   
               ўзлаштириши, конспект  
               мустақил ишлаши  
          2.  Адабиѐтлар билан ишлаши. 
            3.  Янги техногияга ѐндашуви 
4.
 
         Ўқитувчининг 
интернетдан 
янги 
маълумотларни 
олишини 
мукаммаллаштириш. 
5.
 
 Янгилаш ва жорий этиш  
6.
 
 Касбий тайѐргарликни инсонпарварлаштириш  
 

 
186 
 
    
8 - МАВЗУ 
Атмосфера  ҳавосини  муҳофаза қилишда   технологик  тадбирлар 
 
I. ТАЪЛИМНИНГ  ТЕХНОЛОГИК МОДЕЛИ 
 
Ўқув соати: 3 соат 
талабалар сони: 10 – 12  та 
Ўқув машғулоти  шакли 
 
Билимларни  кенгайтириш  ва  чуқурлаштириш  бўйича  лаборатория 
машғулот 
Лаборатория 
машғулотининг режаси 
17.
 
Атмосфера  ҳавосини  ифлосланиш   динамикасини   ўрганиш. 
18.
 
Атмосфера  ҳавоси  таркибидаги  газлар  ҳақида  тушунча  ҳосил 
қилиш. 
19.
 
Атмосфера ҳавосини  ифлослантирувчи  манбаьлар. 
Ўкув  машғулотининг  мақсади:  Талабаларни    атмосфера    ҳавосини    ифлослантирувчи  газлар,  
манбаьлар, табиий омиллар,  саноат  корхоналари чиқиндилари ўрганилади. 
Педагогик вазифалар: 

 
Атмосфера ҳавосининг  кимѐвий 
таркиби,  антропоген  
ифлосланишлар. 

 
Кимѐ корхоналари,  
машинасозлик,  нефтни  қайта 
ишлаш   натижасида  чиқадиган 
чиқиндилар. 

 
Автомобил,  ҳаво, темир йўл, сув  
транспортларидан пайдо 
бўладиган зарарли газлар.  

 
Атмосфера ҳавосини  таркиби   
ҳақида  тушунча  берилади. 
Ўқув фаолиятининг натижалари: 
талабалар биладилар: 

 
Уйда машгулотга оид материаллар  билан танишиб, 
иш дафтарига  таҳлил усулини  ѐзиб келадилар. 

 
Атмосферада содир бўлаѐтган   физик,  кимѐвий ва   
биологик ўзгаришлар. 

 
Атмосфера  ҳавоси   инсоннинг  меҳнат  қобилятига,  
ҳаѐтий фаолиятига,  сиҳат – саломатлигига таъсирини 
ўрганадилар. 
Таълим усуллари 
Лаборатория  машғулоти,  тезкор  сўров,  ақлий  ҳужум, 
мунозара. 
Таълим воситалари 
Дарслик,  маъруза  матни,  ўқув  қўлланмалар,  кўргазмали 
қуроллар,  идишлар. 
 
II. ТАЪЛИМНИНГ   ТЕХНОЛОГИК   ХАРИТАСИ 
 
Таълим шакли. Иш 
босқичи 
Фаолият 
ўқитувчиники 
талабаларники 
Маъруза: тайёргарлик босқичи 
1-боқич. 
Ўқув машғулотига 
кириш 
(30 дақ) 
 
 
 
 
     
 
 
  1.1.  Мавзуни  мақсади,  режадаги  ўқув 
натижаларини  эълон  қилади,  уларнинг 
аҳамиятини  ва  долзарблигини  асослайди. 
Машғулот 
ҳамкорликда 
ишлаш 
технологиясини  қўллаган  ҳолда  ўтишни 
маълум қилади. 
1.2.  Тезкор  сўров  ѐрдамида  ушбу  мавзу 
бўйича  маълум  бўлган  тушунчаларнинг 
айтилишини таклиф этилади (1- илова). 
1.3. 
Талабалар 
жавобини 
тинглайди, 
хатоларини тўғрилайди. 
1.4.а    1.4.    Талабаларга    «Ақлий  хужум»  усули 
бўйича  тезкор ва аниқ тушунтирилади 
(2-илова) 
 
тушунчаларга 
 
изохларни  
тўғрилайди ва саволларга жавоб қайтаради. 
  1.5.      Тушунчаларга    изохларни  тўғрилайди 
ва саволларга жавоб қайтаради. 
1.1.Тушунчаларини 
айтадилар. 
1.2. Саволлар берадилар  
1.3.Талабалар 
жавоб 
берадилар, 
1.4.  Жадвал  устунларини 
тўлдиради  ва  муҳокамада 
иштирок этади. 
 
 
 

 
187 
2-боқич.  
Асосий босқич  
(65 дақ) 
2.1.    Талабаларга      атмосфера    ҳавосини  
ифлослантирувчи    манбаьлар,    инсон,  
ҳайвонот    ва    ўсимлик    дунѐсига    унинг 
салбий  таъсир  этиш    томонлари  бўйича 
ўқув  материаллар  берилади  ва  талабаларга 
иш бошлаш таклиф этилади. 
2.2. 
Вазифани 
бажаришда 
 
ўқув 
материаллари      (дарслик,  маъруза  матни, 
ўқув 
қўлланмалардан 
фойдаланиш 
мумкинлигини  эслатади). 
2.3.  Ишни  тугаллаган    талаба    иш   
натижаларини  тўғрилигини  текширади ва 
камчиликларни  тўғрилаб туради. 
2.4.  Саволларга жавоб беради. 
2.5.  Гурухларга    тест  саволларини  
тарқатади.  (3 илова). 
2.6.    Гурухлар  фаолиятига    умумий  балл 
берилади.    
2.1. Саволлар беради. 
2.2.  Атмосфера  ҳавоси   
тўғрисида    муаммоларни  
ўрганадилар.   
2.3.  Атроф  –  муҳитни  
ифлослантирувчи  
манбаьларни  ўрганадилар. 
2.4. 
Атмосфера  
таркибидаги      кимѐвий   
моддаларни  ўрганадилар. 
2.5.  Тест    саволларига  
жавоб берадилар. 
  
3 – босқич. 
Якуний 
(10 дақ.)  
 3.1.  Мавзу  бўйича  якун  қилади,  олинган 
билимларни 
келгусида 
касбий 
фаолиятларида  аҳамиятга  эга  эканлиги 
муҳимлигига 
талабалар 
эътибори 
қаратилади.   
3.2.  Мустақил  иш  учун  мавзу  ―Илмий 
техникавий 
ва 
ижтимоий 
экологик 
сиѐсатнинг  борлиги  ва  зиддиятлари‖ 
берилади.   
3.3.  Келгуси  машғулот  учун  мавзу  .―Сув 
манбаьлари,  уларни  санитария  ҳолати, 
чиқинди сувларни  тозаларш‖    берилади.  
3.4. Саволларга жавоб беради 
3.1. Саволлар беришади. 
3.2. Топшириқларини ѐзиб 
олишади.  
 
 
1-илова 
ТЕЗКОР  СЎРОВ  УЧУН  САВОЛЛАР 
 
50.
 
Атмосфера  ҳавосини  кимѐвий  таркиби? 
51.
 
Атмосфера  ҳавосини  ифлослантирувчи маньбалар? 
52.
 
Антропоген   ифлосланишлар? 
53.
 
Атмосфера  ва  автотранспорт  ҳавоси? 
54.
 
Ифлосланмаган,  қуруқ  атмосфера  ҳавосининг таркиби. 
55.
 
Ҳозирги  даврда   инсон  саломатлиги  учун  энг  ҳавфли  манба. 
56.
 
Нефтни  қайта  ишлаш  корхоналарининг   чиқиндилар. 
57.
 
Катта  металлургия  комбинатидан  чиқадиган  чангларнинг  зарари.       
 
2-илова 
АҚЛИЙ ХУЖУМ  УЧУН  САВОЛЛАР 
 
23.
 
Атмосфера  ҳавосининг  инсон  саломатлигига  таъсири? 
24.
 
Атмосферада содир  бўлаѐтган  физик,  кимѐвий,  биологик  ўзгаришлар? 
25.
 
Ифлосланган  атмосфера  ҳавосини  таркиби? 
26.
 
Инсоннинг меҳнат қобилиятига таъсири? 
27.
 
Ифлосланмаган   атмосфера   ҳавосининг  таркиби? 
28.
 
Табиий омиллар  таъсирида  ифлосланиш? 
 

 
188 
 
3 – илова 
 
МАВЗУ БЎЙИЧА ТЕСТ САВОЛЛАРИ 
  
1.Атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манбаларга нималар киради?  
а)
 
табиий омиллар ва инсон фаолиятининг махсус  антропоген  омиллар ифлослантиради.  
б)
 
саноат корхоналари чиқиндилари 
в)
 
озон қатлами 
г)
 
ҳайвон чиқиндилари 
д)
 
в ва г  
2. Чўянни эритиш жараѐнида атмосферага қандай моддалар ажралиб чиқади.  
е)
 
аммиак, метан 
ж)
 
олтингугурт, азот кислотаси 
з)
 
чанг, ис гази, ва бошқа заҳарли омиллар 
и)
 
кўмир, темир 
к)
 
портловчи моддалар  
3.
 
Металлургия  комбинатларида  бир  кеча  -  кундузда  ҳосил  бўладиган  чангларнинг  умумий 
миқдори қанча?  
а)
 
450 – 700 тоннадан 3000 т гача 
б)
 
500-2000 т гача  
в)
 
250 -500 тоннадан 1500 т гача 
г)
 
100 – 1000 т гача 
д)
 
350-600 тоннадан 2500 т гача  
4. Аммиак ишлаб чиқаришда қандай органик моддалар ҳосил бўлади.  
а)
 
азот, аммиак, олтингугурт 
б)
 
аммиак, метан, ис гази 
в)
 
темир, метан, кўмир 
г)
 
қўрғошин, азот оксиди, кетон 
д)
 
хлор, фенол, парафин  
5. Пластмассалар ишлаб чиқаришда атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи объектлар.  
а)
 
реакторлар 
б)
 
мономерлар 
в)
 
органик эритувчилар сақланадиган омборлар 
г)
 
а ва б 
д)
 
а,б ва в  
6. 1 кВт/соат электр қуввати олиш учун неча грамм кўмир керак бўлади. 
а)
 
190-250 гр  
б)
 
150-300 гр  
в)
 
300-450 гр 
г)
 
290-350 гр 
д)
 
50 – 150 гр 
7. Иссиқлик қувватини олиш натижасида қандай заҳарли газ ажралиб чиқади.  
а)
 
СН
2
 
б)
 
СО
2
 
в)
 
SO

 
г)
 

3
 
д)
 
Н
2
 
8.  Автотранспортнинг  атмосфера  ҳавосини  ифлослантирувчи  асосий  омилларига  нималар 
уиради.  
а)
 
ис гази, углеводлар 
б)
 
азот оксид, альдегид 
в)
 
кетон, акролин 
г)
 
қўрғошин 
д)
 
А,Б,В ва Г  

 
189 
9.  Автотранспорт  воситасида  атмосфера  ҳавосига  ташланадиган  баъзи  заҳарли  газлар 
метеорологик шароитларда қандай ўзгаришларга учрайди.  
а)
 
фотокимѐвий 
б)
 
биокимѐвий 
в)
 
механик 
г)
 
физик – кимѐвий  
 10.  Концентроген  омиллар  кимѐвий  моддаларнинг  куйдирилиши  ва  юқори  ҳароратда  ѐниши 
натижасида вужудга келади, деган фикр қайси олим томонидан билдирилган. 
а)
 
Ю.Г. Фельдман 
б)
 
Н.Я. Янишева  
в)
 
В. Панова 
г)
 
Л.М. Шабад  
д)
 
В.А. Рязанов  
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
                                                                                                         

 
190 
 
                                                                                                                Илова 
                                       Бахолаш мезони №2 
 
№ 
             Мавзу бўйича саволлар 
Балл 

Экосистема 
 
атамасини 
 
тушунтиринг?Экосистема 
ўзи 
нима?Экосистема  таркибида нималар бор? 
0,5 

Муҳит омилларини  тушунтириб беринг? 
Продуцентлар нима? 
0,5 

Консументларни    тушунтиринг?    Редуцентлар  нималар    ҳисобига 
яшайди? 
0,5 

Макроэкосистемани      тушунтиринг?  Мезоэкосистема  нима?  
Микроэкосистемага   нималар киради? 
0,5 

Тур вакилларининг  умумий  сони.  Ўсиш тезлиги. 
0,5 

Популяциянинг  ўсиши.  Туғилиш, ўсиш. 
Элементлар популяцияси. 
0,5 

Экологик популяция.  Географик  популяция 
0,2 

Бошқарувчи омиллар. 
Популяциянинг  биологик бирликлари. 
0,5 

Биосфера  деб нимага  айтилади? 
Биосфера  ҳақида  тушунча  беринг? 
0,5 
10 
Инсоннинг  биосферага  таъсири нимадан иборат? 
Биосферанинг    тирик  моддаси  ва  унинг    функциялари      нимадан 
иборат? 
0,3 
Yüklə 5,01 Kb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   43




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©www.azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin