Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона политехника институти


Мини-экстракция цехлари технологик схемалари ва уларнинг баёни



Yüklə 3,99 Mb.
səhifə16/19
tarix22.06.2020
ölçüsü3,99 Mb.
#31909
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19
ўсимлик


Мини-экстракция цехлари технологик схемалари ва уларнинг баёни. Республикамиз мини ёғ-экстракция заводларида асосан Хитой халқ республикасидан келтирилган экстракция тизимлари ишлатилмоқда. Бу тизимларда экстракция жараёни қуйидагича олиб борилади.

Экстракцияланувчи маҳсулот ва шротнинг ҳаракати. Экстракцияланувчи маҳсулот – форпресс кунжараси экстракторга киришидан олдин магнит ҳимоясидан ўтказилади ва 1, 2, 3, 4, 5-транспорт воситалари ёрдамида 6- экстракторнинг устига ўрнатилган юклаш бункерига берилади. Экстракцияга берилаётган кунжаранинг ҳарорати 50-600С атрофида, мойлилиги эса 12-16% бўлиб, эритувчи ёрдамида маҳсулотни кўп маротаба пуркаш усули билан ундаги мой эритиб олинади. Мойсизлантирилган кунжара – шрот таркибида 25-40% эритувчи билан 6-экстрактордан чиқади. Шрот таркибидаги эритувчини ажратиб олиш учун 12-қасқонли буғлаткич – тостердан фойдаланилади. Экстрактордан шрот тостерга 10- “ғоз бўйинли” редлер ва 11-герметик шнек орқали узатилади. Шрот таркибидаги эритувчи 12-тостерда ҳарорати 160-1800С, босими 0,06-0,1 МПа бўлган технологик буғ билан ҳайдалади. Эритувчидан ажратилган шрот 12-тостернинг остидаги 13-шнек ёрдамида омборга узатилади. Тостердан чиқаётган шрот 100-1050С ҳароратга ва 6-7% намликка эга бўлади. Шрот омборхонага етиб боргунча совитилиши ва намланиши керак. Шротни сақлаш учун унинг ҳарорати 35-400С атрофида, намлиги 9-11% бўлиши лозим. Шротдаги қолдиқ бензиннинг миқдори 0,05-0,1% қилиб меъёрланган.

Эритувчи, мисцелла ва мойнинг ҳаракати. Экстракция жараёнида ишлатилаётган бензин 32-эритувчи ишчи резервуаридан 33-насос ёрдамида 8-бензин иситгич ва 15-оралиқ бак орқали ҳайдалиб, 6-экстракторга етказиб берилади. Экстракторда эритувчи экстракцияланувчи маҳсулотга кўп маротаба пуркаш усули билан, форсункалар орқали, пуркаб берилади.

Кунжара таркибидаги 12-15% қолдиқ мой эритувчи ва турли концентрацияли мисцелла билан экстракцияланиб, ажратиб олинади.

Экстракцияланаётган деярли тўлиқ мойсизланиб қолган маҳсулот билан тоза бензиннинг тўқнашувидан кичик концентрацияли мисцелла ҳосил бўлади. Бу мисцелла экстракторнинг остки қисмида жойлашган а ва б мисцелла йиғгичларда тўпланади ва 1-В2-6 насоси ёрдамида экстракция жараёнининг олдинги босқичига узатилади. Экстрактор остидаги в, г, д, е йиғгичларда тўпланган, концентрацияси босқичма-босқич ортиб бораётган мисцелла, тегишли равишда 1-В2-5, 1-В2-4, 1-В2-3, 1-В2-2, 1-В2-1 насослари ёрдамида рециркуляция қилиниб, экстракцияланаётган маҳсулот устидан пуркаб берилиб туради. 1-В2-1 рециркуляция насоси энг юқори концентрацияга эга бўлган мисцеллани экстракторга кириб келаётган янги, мойга бой кунжара устидан пуркаб беради. Мойли маҳсулот ичидан ўтаётган мисцелланинг концентрацияси янада ошади, биринчи марта мисцелла билан тўқнашаётган кунжара ҳўлланади ва ўзидан кўпроқ мойни осонгина мисцеллага беради.

Маҳсулот ичида юқоридан пастга томон ҳаракатланаётган мисцелланинг концентрацияси ошиб бориши билан бир қаторда мисцелла ўз-ўзидан фильтрланади ва бу мисцелланинг асосий қисми ж йиғгичда тўпланади. Тайёр бўлган мисцелла ўз оқими билан 09-мисцелла бакида йиғилади ва бу ердан, ёки тўғридан-тўғри ж йиғгичдан 1-В1 насоси ёрдамида 1-07 фильтр (гидроциклон)лар орқали 1-16 мисцелла ювгичга ҳайдалади. Гидроциклонларда ушлаб қолинган шрот заррачалари шлам кўринишида вақти-вақти билан экстракторга қайтарилади.

Мисцелла ювгичнинг остки қисмида ош тузининг 5% ли эритмаси бўлиб, ундан ўтаётган мисцелла фавқулодда қолиб кетган маҳсулотнинг қаттиқ заррачаларидан тозаланади. Туз эритмаси 1-17 сиғимда тайёрланади. Мисцелла ювгичнинг 20% тўлганда 1-18, 1-19 ва 1-20 дистилляторларни иситиш учун дастлабки ёпиқ буғ бериш амалга оширилади. Мисцелла 1-16 мисцелла резервуаридан дистилляция жараёнига йўналтирилади.

Мисцелла дистилляцияси уч босқичда амалга оширилади. Биринчи босқич дистилляция жараёнига мисцелла 500С ҳароратда ва бошланғич (15-25%) концентрацияда кириб келади. Бунда ёпиқ буғнинг босими 0,2-0,3 Мпа, мисцелланинг дистиллятордан чиқишидаги ҳарорати 80-850С, концентрацияси, тахминан, 60-65% бўлади. Биринчи босқич дистилляторида қисман буғлатилган мисцелла ўз оқими йўналиши бўйлаб иккинчи босқич 1-19 дистилляторига узатилади. Бу дистилляторда технологик қиздирилган буғнинг босими 0,3-0,45МПа бўлади. Мисцелланинг иккинчи босқич дистилляторидан чиқишидаги ҳарорати 1000С, концентрацияси эса 90-95% атрофида бўлади.Бу мисцелла иккинчи босқич 1-19 дистилляторидан чиқиб, тўлиқ дистилляция қилиш учун учинчи босқич 1-20 дистилляторига йўналтирилади. Бу ерда мисцелланинг ҳарорати 105-1150Сгача, ёпиқ буғнинг босими 0,4-0,6 МПа га оширилади ва бир вақтнинг ўзида дистиллятордаги мой қатламига 0,05-0,1 МПа босимли очиқ буғ ҳам берилади. Мой таркибидаги охирги қолдиқ эритувчи миқдори очиқ буғ ёрдамида учирилади. Экстракция мойи 1-20 тугал дистилляторнинг остки қисмидан ўз оқими билан 1-35 бакда йиғилади. Кейин бу ердан 1-36 насос ёрдамида 1-37 тарозига, ундан 1-38 насос ёрдамида рафинация цехига узатилади.



Эритувчи буғлари, сув ва конденсат ҳаракати. Экстракция жараёнида, мисцелла дистилляциясида ва бензинли шротни қайта ишлашда жуда кўп миқдорда эритувчи буғлари ҳосил бўлади.

Эритувчи ва сув буғларини шрот заррачаларидан тозалаш учун 1-12 тостернинг юқори қасқонидан 1-14 шрот ушлагичга узатилади. Бу ерда шрот заррачаларидан тозаланган эритувчи ва сув буғлари 250С ҳароратли айланма сувда ишлайдиган 1-25 конденсаторнинг трубалараро бўшлиғида конденсатланади.

Экстракторда ҳосил бўлган эритувчи буғлари ва ҳаво аралашмаси 1-21 конденсаторда конденсатланади. Биринчи, иккинчи ва учинчи босқич 1-18, 1-19 ва 1-20 дистилляторларларда мисцелладан ҳайдалган эритувчи буғларини конденсатлаш учун 1-24, 1-23 ва 1-22 конденсаторлар хизмат қилади. Мисцелла учун 1-16 резервуарда ҳосил бўлган ҳаво-газ аралашмаси 1-26 конденсаторга йўналтирилади. 1-21 – 1-25 ва 1-34а кондесаторларидан чиқаётган ҳаво-газ аралашмалари ҳам 1-26 конденсаторида совитилиб, қайта конденсатланади. Бу ерда конденсатланган ҳаво-газ аралашмаси 1-27 совитиш мосламаси орқали ўтиб, ҳосил бўлган конденсат 1-31 сув ажраткичга, конденсатланмаган қисми 1-28 абсорбция минорасига, ундан 1-29 вентилятор орқали 1-30 буғ эжекторига берилади.

Бошқа барча конденсаторларда ҳосил бўлган конденсат сувли бўлса 1-31 сув ажратгичга, сувсиз бўлса, 1-32 эритувчи учун бакка қуйилади.

Градирнядан конденсаторларга совитувчи сувнинг узатилиши бир вақтнинг ўзида параллел равишда амалга оширилади.

Экстракция цехида асосий иссиқлик манбаи сифатида технологик буғ ишлатилади. У цехга 1-39 буғ коллекторидан узатилади. Дистиллятор ичига бериладиган буғ 1-40 буғ сепаратори орқали ўтказилади.

Тостерда ишлатиладиган буғ 1-41 буғ қиздиргичда қайта қиздирилиб, жараёнга узатилади.

Сув ажратгичда ажратилган сув цех ташқарисидаги бензин тутқичга юборилади. Бу сувда бензин қолдиқлари, шрот заррачалари ва мойсимон моддалар бўлади.



19.2 расм. Хитой мини экстракция тизими




Yüklə 3,99 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©www.azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin