|
билимларни шакллантиришдан иборатAudit Sherimbetov 2018 [@iqtisodchi kutubxonasi]
билимларни шакллантиришдан иборат.
Фаннинг вазифаси – талабаларга Ўзбекистон Республикасида
аудиторлик фаолиятини ташкил қилишнинг ҳуқуқий асослари ва
ташкилий асослари; аудиторлик касбига малакавий ва ахлоқий
талаблари; аудитда муҳимлик тушунчаси ва аудиторлик риски;
аудиторлик текширишни режалаштириш; аудиторлик текшириш вақтида
бухгалтерия ҳисоби ва ички назорат тизимини ўрганиш ҳамда баҳолаш;
аудиторлик далиллар; эксперт ишларидан ва бошқа аудиторлик
ташкилоти
маълумотларидан
фойдаланиш;
аудиторлик
танлаш;
аудиторлик ҳисоботи ва хулосаси; ички аудит асослари; узоқ муддатли
активлар аудити; жорий активлар аудити; мажбуриятлар аудити; хусусий
капитал аудити ҳақида назарий-амалий билимларни ўргатишдан иборат.
Фан бўйича талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларига
қўйиладиган талаблар
“Аудит” фанини ўзлаштириш жараёнида бакалавр:
- аудитнинг турлари ва шакллари;
- аудитнинг методлари ва ривожланиш босқичлари;
- аудитнинг профессионал хизматлари;
- аудиторлик касбига малакавий ва ахлоқий талаблар;
- ички аудит хусусиятлари
ҳақида тасаввурга эга бўлиши;
- аудиторлик текширувини ўтказиш усулларини;
- аудиторлик танлаш усулларини;
- аудиторлик ташкилотининг ишчи ҳужжатларини;
- аудиторлик текширувларида таҳлилий амалларни қўллашни
билиши ва улардан фойдалана олиши
;
- аудитда муҳимлик ва риск даражаларини аниқлаш;
- аудиторлик текширувини режалаштириш;
- аудитда ички назорат тизимини ўрганиш ва баҳолаш;
Dostları ilə paylaş: |
|
|