Зарур иссиклик алмашиниш юзаси 20 -30 м2 ва катта булмаган иссиклик юкламаларида «труба ичида труба» типидаги иссиклик алмашиниш курилмаларни куллаш максадга мувофикдир. Ушбу иссиклик алмашиниш курилмалари куйидаги типларда тайёрланади:
бир окимли, яхлит, кичик габаритли;
бир ва икки окимли, кичик габаритли;
бир окимли, кисмларга ажраладиган;
куп окимли, кисмларга ажраладиган.
«Труба ичида труба» типидаги яхлит иссиклик алмашиниш курилмаси (3.7-расм)да келтирилган. Бундай курилмалар бир ва куп йулли булиши мумкин, одатда улар жуфт йулли булади.